Афшона Тиббиёт коллежида “Ватаним – менинг фахрим” лойиҳаси ташкил этилди. Эзгу ташриф улуғ ватандошимиз Абу Али ибн Сино бобомизнинг рамзий қабрларини зиёрат қилиш билан бошланди. Шунингдек, буюк аждодимиз ҳаёти ва илмий фаолиятини акс эттирувчи музей экспонатлари ҳам томоша қилинди. Batafsil “ВАТАНИМ – МЕНИНГ ФАХРИМ”
Архив за месяц: Апрель 2016
ЁШЛИК НАВОЛАРИ
Тарғибот тадбирлари якунида Ромитан туманидаги Марказий ўйингоҳда концерт дастури намойиш этилди. Беш мингга яқин ёшларни ўз бағрига чорлган стадион узра жўшқинлик наволари янграб, ёшлар қалбида истиқлол берган неъматлардан шукроналик туйғулари туғён урди. Batafsil ЁШЛИК НАВОЛАРИ
ЮРТ ПОСБОНЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
Бухоро ёшлари фестиваль лойихаларига мезбонлик килишда давом этмоқда. Харбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида ўтган «Ўзбекистонга хизмат қиламан!» лойиҳаси ажойиб таассуротларга бой бўлди. Batafsil ЮРТ ПОСБОНЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
ШУ АЗИЗ ВАТАННИНГ ДИЛБАНДИМИЗ!
Бухоро туманидаги спорт ва маданият уйида фестиваль доирасидаги энг қайноқ лойиҳалардан бири “Ватаним – менинг фахрим” лойиҳаси бўлиб ўтди. 200 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этган тадбирда элимиз суйган санъаткорлар ёшларга ўзининг дил изҳорларини баён этишди. Batafsil ШУ АЗИЗ ВАТАННИНГ ДИЛБАНДИМИЗ!
САНЪАТКОРЛАР “UZDAEWOO TEXTILE BUKHARA” КОРХОНАСИДА
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан тадбикорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг Бухородаги яққол намуналаридан бири “UZDAEWOO TEXTILE BUKHARA” корхонасининг бугунги кундаги ўрнидир. Фестиваль доирасида тарғибот гуруҳи аъзолари мазкур ташкилотга ташриф буюришди. Ташриф давомида улар 2008 йилда ташкил этилган корхонанинг 800 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари ва уларнинг фаолияти, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Batafsil САНЪАТКОРЛАР “UZDAEWOO TEXTILE BUKHARA” КОРХОНАСИДА
Кўҳна заминда янгича нафас
Ўз қудрати ва тенгсиз обидалари билан дунёга донг таратган, не-не буюк зотларга бешик муқаддас макон – Бухоройи шариф яна бир фахр-ифтихорга тўла юксак тантанага мезбонлик қилди. Йўлларию кўчалари ойдин, шаҳар марказидан тортиб, энг олис қишлоқларигача обод бўлган, бугун гўё юрагида қуёш балқиб – “Кўҳна ва боқий Бухоро”ни яратган шариф шаҳар куч-ғайрат, шижоатга тўлиғ ёшлик нафаси ила гуркирради. Batafsil Кўҳна заминда янгича нафас
ВАТАНГА КЕРАКЛИЛИК ҲИССИ
(матбуот анжумани)
“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” ёшлар фестивали анъанага мувофиқ матбуот анжумани билан бошланди. Бухоро Гранд меҳмонхонасининг йиғилишлар залида ташкил этилган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, халқ артистлари, санъаткорлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Batafsil ВАТАНГА КЕРАКЛИЛИК ҲИССИ
ТАРҒИБОТ КАРВОНИ БУХОРОДА
“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” ёшлар фестивалининг пойтахтдан шариф Бухорога ташриф буюрган 80 нафарга яқин республика тарғибот гуруҳи аъзолари тантанали кутиб олинди. Batafsil ТАРҒИБОТ КАРВОНИ БУХОРОДА
ЮРАГИМ УРАДИ СЕНИ ДЕБ, ВАТАН!
Бугун Ўзбекистон ёшлари дунёнинг ҳеч бир ривожланган мамлакатлари ёшларидан кам эмас. Юрагида Ватан меҳри жўш уриб турган ҳар бир ўғил-қиз шу юрт хизмати учун доим шай, камарбаста. Batafsil ЮРАГИМ УРАДИ СЕНИ ДЕБ, ВАТАН!
Биз буюк юрт фарзандларимиз!
Боболарга муносиб бўл, боболарга,
Олам аҳлини уйғотган даҳоларга.
Оққан дарё оқар, қўшил дарёларга,
Боболарга муносиб бўл, боболарга!
Нақарот:
Сен буюк юрт фарзандисан!
Мен буюк юрт фарзандиман!
Биз буюк юрт фарзандларимиз!
Боболаринг от ўйнатиб дунё кезган,
Муҳтожларга мурувватли қўлин чўзган.
Улуғбеклар от устида юлдуз узган,
Боболарга муносиб бўл, боболарга!
Навоийнинг навосига тўлган дунё,
Бухорийни ўқиб, олим бўлган дунё,
Амир Темур кулса, бахти кулган дунё,
Боболарга муносиб бўл, боболарга!
Ғафлат билан лоқайдликни дўст тутмагин,
Бегонанинг ҳимматига кўз тутмагин,
Сен кимларнинг авлодисан, унутмагин!
Боболарга муносиб бўл, боболарга!
Иқбол Мирзо, Ўзбекистон халқ шоири.