ТАРҒИБОТ КАРВОНИ БУХОРОДА

“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” ёшлар фестивалининг пойтахтдан шариф Бухорога ташриф буюрган 80 нафарга яқин  республика тарғибот гуруҳи аъзолари тантанали кутиб олинди. Бухоро халқаро аэропортида жамул жам бўлган ёшлар, “Камолот” ЁИҲ фаоллари, шунингдек, Ҳаракат муассислигидаги  “Бухоро ёшлари” газетаси қошида ташкил этилган “Парвоз” фаол ёшлар тарғибот гуруҳи ҳамда “Мадад” тарғибот гуруҳи аъзолари хос либосларда карнай-сурнай садолари остида барчага чинакам байрам кайфиятини улашди. Ёшлар томонидан фестиваль шиорларининг жўшқин овозларда янграши,  нафақат, меҳмонларга балки барчага байрамона руҳ ва шижоат бахш этди. Тарғиботчилар дилида эса бир калом “Биз шариф Бухорони соғиниб келдик!”.

IMG_5151

IMG_5156

Шундан сўнг барча меҳмон ва иштирокчилар байрамона безатилган қирққа яқин енгил машиналар ҳамда автобусларда турнақатордек Бухоро Грант меҳмонхонасида ўтказиладиган матбуот анжуманига йўл олишди.

Шундан сўнг барча меҳмон ва иштирокчилар байрамона безатилган қирққа яқин енгил машиналар ҳамда автобусларда турнақатордек Бухоро Грант меҳмонхонасида ўтказиладиган матбуот анжуманига йўл олишди. 

Шавкат БОБОЖОНОВ