“Markaziy Osiyoda dinlararo va bir din ichidagi bag‘rikenglik masalalarini yoritishda ommaviy axborot vositalarining o‘rni”

⚡Ayni damda “Markaziy Osiyoda dinlararo va bir din ichidagi bag‘rikenglik masalalarini yoritishda ommaviy axborot vositalarining o‘rni” mavzusidagi xalqaro davra suhbati bo‘lib o‘tmoqda.

Diniy bag’rikеnglik turli din vakillari e’tiqodidagi mavjud aqidaviy farqdan qat’i nazar, barchaning yonma-yon, o’zaro tinch-totuv yashashini anglatadi. O’zbеkistonda barcha din vakillarining an’ana va urf-odatlarini amalga oshirishi, diniy udumlarini ado etishi uchun imkoniyatlar yaratilgan va bir-biriga hurmat ko’zi bilan qarash davlat siyosatining asosiy tamoyiliga aylangan.

Millatlararo totuvlikni, tinchlik va osoyishtalikni, xavfsizlikni ta’minlashni yanada mustahkamlash uchun uni yoshlarga tushuntirish, ular o’rtasida uchrashuv, suhbatlar hamda davra suhbatlari uyushtirish yoshlar ongiga ko’p millatli yagona, ahil oila tuyg’usini singdirishga zamin yaratadi. Xuddi mana shunday davra suhbati bugun Toshkent shahridagi Redisson blu hotel mehmonxonasida qizg‘in davom etmoqda.

Ishtirokchilar:

Markaziy Osiyo mamlakatlari—Qozog‘iston, Qirg‘iziston va Tojikistondan manfaatdor davlat organlari vakillari, jurnalistlar, blogerlar va ekspertlar, fuqorolik jamiyati institutlari vakillari

Tashkilotchilar:

O‘zbekiston Jurnalistlarini qayta tayyorlash markazi va “Search for Common Ground” xalqaro nodavlat notijorat tashkilotining O‘zbekiston filiali

Bizni kuzatishda davom eting… 

https://t.me/by_gazetasi_chat               🔺@by_gazetasi

Иқтидорли ёшлар —жамият таянчи

Ҳар бир мамлакатнинг ривожида ўзига хос жиҳатлар, ўлчов бирликлари бўлади. Демографик жараёнлар ана шулардан бири. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон келажаги порлоқ давлат десак муболаға бўлмайди. Чунки мамлакатимиз аҳолисининг 70 фоизга яқинини ёшлар ташкил қилади.  Албатта бу жуда катта куч ва имконият.

Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан,  2024 йилнинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилингани ҳам бунга яққол мисолдир.  Қолаверса, бу барча ўзбекистонлик ёшлар каби мени ҳам беҳад қувонтирди. Биз, ёшларга куч ва шижоат бағишлади.

Дарҳақиқат, ўтган 2023 йилда ҳам ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланди.  Давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож 396 минг нафар ёшлар мутасадди раҳбарларга бириктирилди. Улар билан индивидуал ишлаш орқали 94 минг нафарининг бандлиги таъминланди, 56 мингтаси касб-ҳунарга ўқитилди. “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етди, мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 30 кундан 5 кунгача қисқарди. Ёшлар етакчилари тавсияси билан 338 минг нафар йигит-қизга 444 миллиард сўм ёрдам кўрсатилди. Хусусан, талабаларнинг шартнома маблағлари тўланди, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш харажатлари қоплаб берилди. Ишсиз ёшларга меҳнат қуроллари ажратилди. Ҳар бир маҳаллада “Ёшлар бандлиги дастури” амалга оширилди. 236 минг нафар ишсиз йигит-қиз ва 189 минг нафар мактаб битирувчисининг бандлиги таъминланди. “Беш ташаббус олимпиадаси” 4 та йўналишда – маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олийгоҳлар тизимида ўтказилиб, жами 12 миллион нафар ёшлар қамраб олинди. Унда ғолиб бўлган ёшларнинг маҳаллаларида 623 та спорт майдончаси барпо этилди. “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларга 2 миллион нафар ёшлар жалб қилинди.

Бу борадаги ишлар 2024 йилда изчил давом эттирилиб  ёшлар сиёсати бўйича кўплаб янги ташаббуслар жорий этилишидан хурсанд бўлдик. Жорий йилда ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идоралар тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади. Ёшлар етакчиси тавсияси билан бериладиган ёрдам турлари трансформация қилиниб, асосий эътибор уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатишга қаратилади. Болаларнинг кўникмалари, қизиқишлари ва истеъдодини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш таклифи билдирилди. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрлар тайёрлаш борасидаги илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишларни такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали хорижий тилларни ўрганаётган ёшларни 1 миллион нафарга, “Мутолаа” дастури орқали ёш китобхонларни 1,5 миллион нафарга етказиш чоралари кўрилади. Бунинг учун ҳудудларда қўшимча инфратузилма барпо этилиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариш учун янада кенг шароитлар яратилади.

Бугунги кунда Бухоро давлат педагогика институтида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда волонтёрлик маркази ёшлар ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. Жумладан, Бухоро давлат педагогика институтида маънавий-маърифий тадбирлар, интеллектуал, ақлни чархловчи лойиҳалар, спорт мусобақалари, китобхонлик ҳамда волонтёрлик ҳаракати билан ёшларнинг бўш вақти мазмунли ташкил этилмоқда. Иқтидорли талабалар институт, вилоят, республика ва халқаро танловларда фахрли ўринларни эгаллаб, муносиб рағбатлантирилмоқда.

Институтнинг “Зиё” театр студияси вилоятдаги 10 дан ортиқ олийгоҳлар ичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, минтақавий босқичда иштирок этди. Спортда талабаларнинг 6 нафари жаҳон чемпионлигини, 12 нафари Осиё чемпионлигини, 42 нафари Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.  Институтда таҳсил олаётган талабаларнинг 267 нафари хорижий чет тилини билиш даражасига эга бўлиб, шундан 2 нафари инглиз тилидан IELTS халқаро баҳолаш даражасидан 8 ва ундан юқори баҳолангани қувонарлидир. Шунингдек, Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили таълим йўналиши талабаси Жумаева Гулрухсор Бухоро вилоятидаги олий таълим муассасалари ичида ягона Ўзбекистон Республикаси Президенти гранти соҳибасига айланди. Талабаларимизнинг 5 нафари номли давлат стипендиясига лойиқ деб топилди.

Бир сўз билан айтганда, бугун юртимизда талаба-ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар яратилганига ҳар биримиз гувоҳ бўляпмиз. Бунинг учун биз, ёшлар Президентимизга ўз миннатдорлигимизни билдирган ҳолда, Юртбошимиз билдирган ишончни оқлаймиз, деб ваъда берамиз.

Рустамжон Раҳимбоев,                       Бухоро давлат педагогика институти ректори ёрдамчиси