Дин ва аҳиллик бир-бирига яқин ва мазмунан боғлиқ сўзлар. Динларнинг аксарият тушунчалари бирдамлик ва бирликка чорловчи хусусиятга эга. Улар умумлаштирилиб, “бағрикенглик” сўзида бирлашган. “Бағрикенглик” сўзининг луғавий маъносига тўхталадиган бўлсак, чидам ва бардош, ҳурмат ва ҳиммат каби маъноларни англатади.
Бағрикенглик бор ерда иғво, фитна ва зиддиятлар юзага келмайди. Шу жиҳатдан, аҳолининг тинч ва фаровон яшаши, орзу ва эзгу ниятларга интилишида, аввало, тинчликда умр кечиришида динлараро тотувликнинг ўрни катта. Юртимизда яшаётган турли миллат ва элат вакилларининг ўртасида тотувлик ва аҳиллик доим ҳукмрон бўлган. Ўзбекистонда 2010 йил ҳолатига кўра, 95 фоиз аҳоли ислом динига, қолган аҳоли христиан, яҳудийлик ва бошқа дин, мазҳабларга эътиқод қилади.
Batafsil Динлараро бағрикенглик тортишувларга эмас, тотувликка хизмат қилади