Зиёрат манзиллари Бухорога чорлайди

Қадимдан “Барча йўллар Римга элтади” деган ибора бор. Бунинг маъноси шуки, Қадимги Рим ўзининг ажойиб архитектураси билан барчани ҳайратга солган. Шаҳарнинг жамолини кўриш учун ҳар бир йўлга чиққан сайёҳ, албатта, Римда тўхтаб ўтган. Бухоро ҳам азиз авлиёлар, табаррук қадамжолар, муқаддас мақбаралар маскани. Дунёдаги мусулмон зоти борки, унинг довруғини эшитса, дийдорини кўришга ошиқади. Ҳукуматимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Бухоро Зиёрат туризми марказларидан бирига айлантириляпти. Биз ишонамизки, яқин келажакда “Барча йўллар Бухорога олиб боради!”

Batafsil Зиёрат манзиллари Бухорога чорлайди

Бухорода ўтаётган биринчи зиёрат туризмида ташриф буюрувчилар сони ортмоқда

Кеча Ўзбекистон Республикаси Туризимни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Руспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” ҳайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ISESCO ва UNWTO кўмагида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳамкорлигида Бухорода ўтказилаётган Биринчи зиёрат туризмига 25 та давлатдан иштирокчилар келганини хабар берган эдик. Бугун шундай давлатлар сони 35тага яқинлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот котиби Шерзод Султанов маълум қилди. Batafsil Бухорода ўтаётган биринчи зиёрат туризмида ташриф буюрувчилар сони ортмоқда

БУХОРОДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Бухоро вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” ҳайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда UNESCO ва UNWTO кўмагида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ҳамкорлигида ташкил этилган биринчи зиёрат туризми форумида 25 та давлатдан 103 нафар вакиллар ташриф буюрди.

Batafsil БУХОРОДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистонда илк маротаба: зиёрат туризми бўйича халқаро форум

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида йилнинг туризм соҳасига доир энг муҳим тадбирларидан бири – Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум ўтказилади. Batafsil Ўзбекистонда илк маротаба: зиёрат туризми бўйича халқаро форум

ҲУШЁРЛИККА РИОЯ ҚИЛИШ – ҲАР БИРИМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ!

Бугунги кунда мамлакатимиз фуқароларининг узоқ муддатга чет эл давлатларига чиқишлари ва қайтиб келиш жараёнларини тизимли равишда ташкил этиш давлат ташкилотлари олдидаги асосий вазифалардан биридир. Batafsil ҲУШЁРЛИККА РИОЯ ҚИЛИШ – ҲАР БИРИМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗ!

БУХОРОДА САЙЁР СУД ҚАБУЛИГА ДАЪВОЛАР ОШМОҚДА

Жорий йилнинг 19 январида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати томонидан “Республика судларининг 2018 йилда одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалари тўғрисида”ги Қарор тасдиқланган эди. Batafsil БУХОРОДА САЙЁР СУД ҚАБУЛИГА ДАЪВОЛАР ОШМОҚДА