СЕН БАХТИМ, ҚУВОНЧИМ, УМИД ЮЛДУЗИМ!

Кўзимиз нури, қалбимиз сурури, хонадонимиз чироғи, кўнглимиз ардоғи болажоним! Остонамизни покиза ҳисларга тўлдиргувчи, қалбимизга олам-олам шодлик ва қувонч бахш этгувчи, орзу-умидларимиз даракчиси ва рўёби бўлмиш жажжи кабутарим!

Batafsil СЕН БАХТИМ, ҚУВОНЧИМ, УМИД ЮЛДУЗИМ!

“ҚЎРИҚХОНА ВА МИЛЛИЙ БОҒЛАР ЮРТ БОЙЛИГИ”

Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мамлакат умумий ер майдонининг 5 фоизини ташкил этади. Мамлакатимиз ҳудудида 8 та қўриқхона, 2 та миллий боғ, 3 та табиий парваришхона, 12 та буюртмахона, 5 та табиий ёдгорликлар ва 1 та биосфера резервати фаолият олиб боради. “Жайрон” қўриқхонаси ҳам ана шундай масканлардан биридир.

Batafsil “ҚЎРИҚХОНА ВА МИЛЛИЙ БОҒЛАР ЮРТ БОЙЛИГИ”

ДИҚҚАТ: ДЕПУТАТГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

27-Жилвон сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Носиров Жамол Шуҳратович томонидан мазкур сайлов округи ҳудудида жорий йил давомида фуқаролар қилинади.  

Batafsil ДИҚҚАТ: ДЕПУТАТГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ!

“ПАРВОЗ”: ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

1991 йил 20 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши ёшларнинг ижтимоий ва маънавий жиҳатдан юксак даражада камол топишига қаратилган давлатнинг муҳим йўналишларини белгилаб берди.

Batafsil “ПАРВОЗ”: ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати: назария ва амалиёт

 «Парвоз» фаол жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи томонидан ўтказилган ўқув-семинарда гуруҳ фаоли Шаҳобжон Кубатов тенгдошларига қуйидаги қонунлар юзасидан тушунча берди

Batafsil Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати: назария ва амалиёт

Қонунлар-пойдеворимиз!

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 11-сон, 246-модда)

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик декларациясига ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнотга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ушбу Қонунни қабул қилади.

Batafsil Қонунлар-пойдеворимиз!

“ШУ БУЮК ВАТАНГА ҚАЛҚОН БЎЛАЙЛИК!”

        “Парвоз” акцияси

         “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси қошида ташкил этилган “Парвоз” фаол жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Шу буюк Ватанга қалқон бўлайлик!” шиори остида ёшлар Акцияси  ўтказилди.

Batafsil “ШУ БУЮК ВАТАНГА ҚАЛҚОН БЎЛАЙЛИК!”

ПАРВОЗЛАРИ БАЛАНД ҚИЗ

   

     Замира Саноқулова ҳақида бор гап:

Ёши: 19 да

Интилгани: спорт

Қизиқиши: сухандонлик

Ёқтиргани: рақс

Иштиёқи: расм чизиш

Ҳоббиси: бўш ўтирмаслик

Антиқа ғалабаси: қўлидан тўп чиқиб кетгани

Билмагани: пазандалик

Қизиқиши йўқлиги: тикиш–бичиш

Нияти: уй–рўзғор ишларини ўрганиш

Ўзи: ёқимтой

Феъли: босиқ

Орзуси: эл суйган қиз бўлиш

Зеҳни: ўткир

Фикри: теран

Мақсади: Ўзбекистон ёшларининг қудратини

дунёга кўз–кўз этиш

Бирлашган Араб амирликларида ўсмир футболчилар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати кўпчиликни ҳаяжонга солгани рост. Ҳар биримиз ёш футболчиларимиз майдонга чиқишганида уларнинг ғалабага эришишларини қаттиқ ҳаяжон билан кутгандик. Бироқ, нимчорак финал ёш футболчиларимиз учун бироз омадсиз кечди. Тўғри, шунда чемпионликка эришган нигериялик ўсмирларга ҳавас билан боқдик, бироқ мағлубиятга учраган ёш ҳамюртларимизни ҳам олқишлаб қўйишни унутмадик, келажакка ишонч билан боқишга, улкан довонлар ҳали олдинда эканлигига ундадик. Чунки, ютқазишса ҳам улар – ўзимизнинг болалар, ўзимизнинг ёш ватандошлар!

Гап шундаки, Ўзбекистон аталмиш бағрикенг бу нурли Ватанда истеъдоду иқтидори бўлган ҳар бир бола,  уриб турган ҳар бир юрак юксак қадрланади. Яқинда Президентимиз Ислом Каримов фармонига биноан маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидоийлик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилгани бунинг исботидир. Бундан ташқари, илм-фан, спорт, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёшларнинг юксак унвонлар билан ҳам тақдирлангани “Обод турмуш йили”да юртимиз йигит-қизларига кўрсатилган катта шарафдир.

Batafsil ПАРВОЗЛАРИ БАЛАНД ҚИЗ

“ОДДИЙ МУАЛЛИМ”НИНГ УЛУҒ ИШЛАРИ

“Менинг боламни интернатингга қабул қиласан!”-бир мансабдорнинг телефон орқали қилган пўписаю тазйиқидан муаллим хафа бўлмади: бундай ҳолатларга кўникиб кетган. Чиранишлар бекор. Нима бўлганда ҳам интернатга фақат муносибларгина қабул қилинади. “Бу ерда эркатойлар эмас, иқтидорлилар ўқийди!” –муаллим Тўхтамурод Жумаевнинг жавоби шу бўлди.

У  столидан оғир қўзғалиб, истеҳзоли кулиб қўйганча дераза олдига келди. Узоқ ўйга чўмди. Бир пайтлар: ”Интернат дегани-етим-есирларни ўқитадиган мактаб, бундай мактабга берадиган болам йўқ” дея муаллимнинг ташаббусига ҳар томонлама тўсқинлик қилишга уринган мансабдорлар кўп эди. Шундай пайтларда муаллимнинг иқтидорлилар мактабини ташкил этиш учун кўчама-кўча, уйма-уй юриб, ўқувчи ахтаришига тўғри келди. Афсуски, тумандаги 8-ўрта умумтаълим мактаби қошидаги кўримсиз, таъмирга муҳтож, имконияту шарт-шароити йўқ кичиккина бинога ҳеч ким фарзандини ўқитишни хоҳламади. Ҳатто, баъзилари муаллимни уйдан қувиб солишгача боришди. Устига–устак “интернат” тушунчасини одамлар фақат ота-онаси  ҳаёт бўлмаган болалар мактаби сифатида қабул қиларди.  Аммо, орадан кўп ўтмай, моддий жиҳатдан бўлмаса-да, маънавий жиҳатдан бой, жўшқин меҳри, чексиз билим салоҳияти билан ўқувчи-ёшларни ўз атрофига тўплай олган Тўхтамурод Жумаев саъй-ҳаракати билан мактаб илк қалдирғочларга оламдек кенг бағрини очди. Batafsil “ОДДИЙ МУАЛЛИМ”НИНГ УЛУҒ ИШЛАРИ

СИЗ ВАТАННИНГ ТАЯНЧЛАРИСИЗ!

Табрик

Ҳар қандай иморатнинг пойдевори мустаҳкам, кучли бўлса, у кўпга чидайди. Ҳеч қандай таъсир уни емира олмайди. Юрт ўғлонлари Ватан учун ана шундай пойдеворки, уларнинг шарафли хизматлари ила мамлакатимиз қўрғонлари мустаҳкам, сарҳадларимиз тинч. Она Ватанга хизмат қилиш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, давлатимиз мудофаа қудратини юксалтириш ва жасорат билан хизмат кўрсатиш Сиз ўғлонлар чекида экан, доимо тўрт мучангиз бут, қаддингиз тик, ғурурингиз баланд бўлсин. Ўзини Она юр таянчи, деб билган Сиздек сарлочин мардлик посбонларини оналар дуоси, аёлингиз тилаги, синглингиз ишончи, суйган ёрингиз садоқати ва қизалоқингиз меҳри доимо қўлласин!