Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг бетакрор бойлиги

   “Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган Янги Ўзбекистон ҳамда Учинчи Ренессанс бунёдкорларисиз”

                                               Шавкат Мирзиёев

Бугун ёшларга очилган эшиклар туфайли барча соҳаларда айниқса, олий таълим тизимидаги талабалар дунёнинг турли минтақасидаги энг нуфузли олийгоҳларга ўқишга кирмоқда. Ўз ихтироларини амалга ошириб, дунёга ибрат бўлмоқда ва учтадан ўнтагача хорижий тилларда эркин гапиряпти. Сўнгги олти-етти йилда ёш вазир ўринбосари, ёш ҳоким, ёш тадбиркор, ёш лидер ва янги кўп ишлатадиган атама кириб келди. Ёшларнинг орзу интилишларига, муаммоларига ечим топадиган янгича ишлаш механизмлар – “Ёшлар ишлари агентлиги”, “Ёшлар дафтари”, “Ёшлар баланси”, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси фаолияти ҳар бир ёшга янги ҳаёт бахш этмоқда.

Бугун давлат раҳбарининг дунёда бетакрор институт – маҳаллаларда 9 минг 500 нафар ҳоким ёрдамчилари ва айниқса, ёшлар етакчисининг ўрни беқиёс бўлиб, улар томонидан маҳалла аҳолиси ва ёшларини муаммолари эшитилмоқда. Ушбу янги тизим асосида 10 миллиондан зиёд йигит-қизларини қамраб олган “Ёшлар баланси” шакллантирилиши ёки ҳозирга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган минг-минглаб йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этилди. Биргина ўтган 2023 йилда амалиёти йўлга қўйилган, яъни – давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож 396 минг нафар ёшлар мутасадди раҳбарларга бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш орқали 331 мингининг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашилди. Ва натижада, 94 минг нафарининг бандлиги таъминланди, 56 минги касб-ҳунарларга қитилиши жамоатимизда ҳар бир ёш давлат ҳимоясида, қўллаб-қувватловида эканига ёрқин мисол бўлди. Ўтган йилнинг ўзида “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари сони 30 тага етганини ҳамда ёшлар етакчилари тавсияси билан 338 минг нафар йигит-қизга 444 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилгани ва бунинг натижасида талабаларнинг шартнома маблағлари тўлангани, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш харажатлари қоплаб берилгани ҳамда ишсиз ёшларга меҳнат қуроллари ажратилганини ўзи миллонлаб ёшларнинг жамиятимиздаги ижтимоий муаммоларини ёнига бориб ечишга замин бўлди.

 

Олий таълим ва ёшлар…

Ўтган етти йилда ёшларни олий таълимга жалб қилиш даражаси 9 фоиздан 40 фоизгача кўтарилди. Ёшларни талабаликка қабул қилиш ва уларга сифатли таълим беришда ҳам мутлақо янги қулайликлар яратилди. Жумладан, қачонлардир “1 август” куни минглаб ёшларни бир кунда, бир вақтда тест синовларига жалб қилиш, абитуриент ва унинг ортидан келган ота-она, яқинларининг кўплаб қийинчилик, ноқулайликлари бартараф этилди. Кузатувчи ота-оналар, яқинлари учун ҳам соя- салқин жойларда ўриндиқлар, ўз фарзандини тест синови ўтадиган жойдаги ҳолатини катта экранлар орқали онлайн тарзда кўриб туриш имконияти яратилди. Шунингдек, замонавий бинолар, ўқув аудиториялари, бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун қулай ва имконияти кенг бино-иншоотлар қуриб фойдаланишга топширилди. Талабалар шартнома-тўловларини тўлашидаги ижтимоий муаммолар ҳам кўриб чиқилди. Умуман олганда, бугунги Ўзбекистон ёшларининг сифатли таълим олиши ва жамиятда ўз ўрнини топиши учун 30 дан ортиқ кўринишдаги имтиёз ва қулай хизмат тизими амал қилмоқда.

Бухоро давлат университети мисолида сўз юритадиган бўлсак, Олийгоҳда 2023 йилда 22 329 нафар талаба таҳсил олган ва уларнинг 12 258 нафари кундузги, 1 293 нафари кечки, 8 618 нафари сиртқи ва масофавий 210 таълимда таҳсил олмоқда.

Университетда таҳсил олувчи талабалар орасидан 2022-2023 ўқув йилида 13 нафар бўлса, 2023-2024 ўқув йилида 29 нафар Президент ва турли номдаги номдор стипендиатлар бўлган. Ўзбекистон ва халқро спорт мусобақаларида пешқадам бўлган талабаларимизнинг саноғи чексиз. Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритган қизларимиз ҳам бор.

Юзлаб тадбирлар борки, талаба-ёшларимизни маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Моддий таъминлаш масалалари ҳам самарали амалга оширилган. Ўтган йилда олийгоҳда таҳсил олиб, ижарада истиқомат қиладиган талабаларнинг ижара шартномалари асосида тўловлар миқдори 2 201 700 000 сўмни ташкил этган. 2023 йилда 361 нафар талаба 1 157 861 920 сўм миқдорида бюджет маблағлари ва  526 нафар талаба 719 231 744 сўм миқдорида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилган. 887 нафар талабага 1 877 093 664 сўм миқдорида моддий ёрдамлар берилган. Салкам 100 нафарининг шартнома-тўловлари маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан тўлаб берилган.

Ҳар бир қилинаётган ишлар, илгари сурилган мақсадлар талабаларни илғор, ташаббускор ва интилувчанликка чорлаш, маънавий иммунитетини ошириш, сифатли таълим шароитини яратишга қаратилган. Ёшлар Ўзбекистонимизнинг бетакрор бойлиги экан, бу неъматни зако илму маърифат, такбирли, гўзал амаллар билан суғориб, илдизи мустаҳкам инсонлар бўлиб етишиши учун ҳаракат ва изланишдан тўхтамаймиз.

Обиджон Ҳамидов,

Бухоро давлат университети ректори.

Чанг кўчаларингдан айланай, қишлоқ!

Қумтупроқ йўлда оёқяланг бўлиб олиб, бўйи баробар қум чангитиб, ёғочни «от» қилиб, югуриб келаётган болаларни кўриб, кўз тўймайди. Чувиллашиб келаётган болалар шу кўйи ўзларини қишлоқ ўртасидан оқиб ўтаётган лойқа сувли ариққа отишади. Ариқдан чиқа солиб, майсалар устида ўмбалоқ ошишади… Жуда гўзал манзара!

Одатда кўпчилик қаттиқ қишлоқ ҳаётидан ўзини орқага тортади. Шунинг учун ранги униққан кўйлакларидан тутун ҳиди анқиб турадиган холалар мол тезагидан таппи қилишга мажбур бўлишади. Тўғри, шаҳар иқлими сизга янгидан янги енгилликлар, қулай имкониятларни беради. Лекин, қишлоқда ҳаммаси бошқача.

Қишлоқда тонг саҳарлаб уйғониб, ишни тугаллаётганингизда шаҳарликлар еттинчи осмонида туш кўраётган бўлади. Қулоғи бураб қўйилган бўлса-да, фалон пуллик будильникларнинг эгасини уйғотишга “дух”и етмайди. Қуёш ғазабланиб, бошининг устига келсагина тўшагидан зўрға уйғонади аксар аҳли шаҳар.

Бувим: “Қуёшдан кейин турсанг, майитлар қаторига қўшиласан, қанча вақтли турсанг, елкангга фаришталар қўниб ишингнинг омади чопқиллайди, унум бўлади,” – дердилар.

Шаҳарнинг қулайлигию имкони, ўша 24 соат “вип” бўладиган свет, гази ўз йўлига. Балки, шунинг учун табиатнинг қайноқ меҳрини, нафасини ҳис қилишдан, овозини тинглашдан мосуво бўлишади баъзи шаҳарликлар… Бунинг учун қишлоқ одамларидаги соддалик-оддийлик, беғуборлик керак, бу “рецепт” эса уларнинг ҳаммасида ҳам йўқ.

Қишлоқ… Бу ерда текис асфальт ётқизилмаса-да бағрини ерга бериб ётган лаппак тошлар бора-бора одамларга фойдам тегсин, маъносида текислайди ўз-ўзини (балки, қадамлар зарбидан текисланар у тошлар, ким билади, дейсиз), аммо тили эндигина чиқаётган гўдаклар устини кир қилиб, тупроқда эмаклаб юришни машқ қилиши учун энг яхши жой – бу қишлоқ. Янги тушган келинчакнинг уялиб, қизариб тонг саҳарда кўча супураётгани тасвири билан янада гўзаллашади қишлоқ. Онасининг елинларидан баҳраманд бузоқчанинг “кўрсатиб қўяман ҳали” қабилидаги эркаланиб, ер тепишларини ҳаяжон билан фақат қишлоқда кузатса бўлади. Осмонўпар биноси бўлмаса бўлмасин, лекин ака-ука, опа-сингилчалар кир кўйлакчаларини ўйнатиб, варрак учирса бўладиган кенглиги бор қишлоқнинг. Кўнгил яйрайди, кўз қувнайди, руҳият тинчиб, роҳатланади киши.

Қишлоқда меҳр сероб, олтмишдан ошган кампир ҳам меҳри товлаб набирасини опичлайди, уради-чертади (албатта, яхши бўлсин, деб).

Қарангки, қишлоқда оналар, опалар киприк уламайди, андакка соч бўямайди, тирноқ қўймайди, баланд пошна киймайди. Чунки, билишади: тандирга кирса, улама киприкларининг, чангда юрса, бўялган сочларининг, хамир қорса, кир ювса, тирноқларининг, қишлоқнинг ўнқир-чўнқирида юрса, баланд пошнасининг бир тийинлик қадри қолмайди…

Баъзан ернинг энг яхши оналари қишлоқ аёлларимикин, деган хаёлга ҳам бориб қоламан (аслида, оналарнинг ҳаммаси яхши) Ҳатто, буни эътиборсизликдан эмас, ташвиши кўплигидан ўзи учун вақт ажратолмайдиган мунисаларимизнинг бошидаги эгри боғланган рўмоллар билдириб қўяди.

Оталар-чи? Улар ҳам шундай, шубҳасиз. Айниқса, далани иккинчи уйи, деб билган оталар… Пешонасидан оққан ҳар томчи тер учун минг рози фарзандларини, деб. Шунга яраша жажжи қўлчалари билан дадасининг терлаган бўйнидан энтикиб қучиб олган қизалоқнинг зум ўтмай, ўша қўлчалари билан отасининг пайпоғини чала бўлса-да, меҳр билан юқишлари… энтикиб кузатасан қишлоқ ҳаётини..

Сабр қилиш нималигини ўргатади, меҳр-оқибат, самимиятдан дарс беради қишлоқ…

Жасмина Жамолова,

Ромитан туманидаги 

“Фарҳод Фармон хусусий мактаби” ўқувчиси.

«Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз»

Давлатимиз раҳбари халқимизга йўллаган Янги йил байрами табригида 2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилганлиги бизга, яъни Ёшлар ишлари агентлиги вакилларига алоҳида масъулият юклайди. Йил бошидан ана шу масъулиятни ҳис қилиб ишга киришдик.

Янги йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича олдимизга бир қатор вазифаларни белгилаб олганмиз. Жумладан, “Омбор дафтари” шакллантириладиган бўлди. Бу ҳар бир йўналиш бўйича, яъни оғир тоифадаги ёшлар бўладими, иқтидорли йигит-қизларми ёки хорижда меҳнат қилаётган ёшларми, уларнинг муаммоларини ечиш, қизиқишлари бўйича кўмак кўрсатишга хизмат қилади.

Умуман, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу сабабли, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларимиз кўлами ва самарасини янада оширишда ҳар томонлама етук, замонавий билим ва ҳунарларни пухта эгаллаган, азму шижоатли, ташаббускор ўғил-қизларга таянишимиз бугунги давримизнинг талабидир.

Барчамиз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган янги муҳит ва шароитларга мослашиб, ўз танлаган йўлларидан оғишмай қадам ташлашлари учун тиргак бўлишимиз лозим. Ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун ёшларга кенг имкониятларни яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – бугун ҳар қандай даражадаги раҳбар олдида турган энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади.

 

Сирожиддин Умуров, 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги  Ёшлар парламенти аъзоси 

 

MUHABBAT TUKLIYEVA — UMIDLI YOSH SPORTCHI

 2024 yil — Yoshlar va biznesni qo‘llab-quvvatlash yili

Yurtimizda sport ravnaqiga, xalqimizni sportga ommaviy tarzda keng jalb etishga, ayniqsa, kelajagimiz egalari bo‘lgan yosh avlodni har jihatdan yetuk va komil insonlar bo‘lib kamolga yetishlariga hukumat darajasida e’tibor qaratilmoqda. Bu kabi sa’y-harakatlar o‘zining ijobiy samaralarini berayotgani quvonarli.

Muhabbat Tukliyeva Buxoro shahridagi 29-ixtisoslashgan davlat umumta’lim maktabining 4-sinfida o‘qiydi. Muhabbat maktabga qadam qo‘ygan ilk kunlaridan shu kunga qadar bilimga chanqoq, tirishqoqligi bilan tengdoshlariga o‘rnak bo‘lib kelmoqda.

— U nafaqat fanlardan a’lo baholarda o‘qiydi, balki sport yo‘nalishida ham bir qator yutuqlarni qo‘lga kiritgan. Uni doimo tengdoshlariga o‘rnak sifatida ko‘rsatamiz, — deydi mazkur muassasaning fidoyi muallimasi Dilrabo Fayzulloyeva.

Muhabbat bolaligidan sportga qiziqib, nafis sport turi bo‘lmish gimnastika bilan shug‘ullanishni boshlab, bugungi kunga kelib bir qator yutuqlarni qo‘lga kiritib, maktab faxri bo‘lib kelmoqda. U bir necha yillardan buyon xalqaro sport musobaqalarida ham faxrli o‘rinlarni qo‘lga kiritib kelmoqda.

Kuni kecha faol singlimiz Ojarbayjonning Boku shahrida o‘tkazilgan “GymStar International Cup” xalqaro musobaqasida o‘z yosh toifasida ishtirok etib, faxrli birinchi o‘rinni qo‘lga kiritib, viloyat ahlini yana bir bor mamnun etdi. Qolaversa, Olmaota shahrida bo‘lib o‘tgan badiiy gimnastika bo‘yicha “Mensulu”, Buxoro shahrida bo‘lib o‘tgan “Жемчужина востокс”, “Золотие минарети”, “Ташкентская осень” ochiq turnirida faxrli 1-o‘rinni, “Финал Кубка России” ochiq turnirida faxrli 2-o‘rinni egallagan singlimizdan umidimiz katta.

Zero, imkoniyatlar mamlakatida har bir dadil qadam o‘zining ijobiy samarasini berishi muqarrar.

Donishmandlar aytganidek:

Umid bilan suqilgan tayoq

Bir kun berar mevayu yaproq. 

Dilnavoz TO‘XTAYЕVA, 

                                              “Buxoro yoshlari” muxbiri

Ер сайёрасидаги энг бахтли халқ

     Пираҳа қабиласи – Бразилияда яшайдиган кичик халқ. Уларнинг ўзига хос овчилик маданияти ва сўзлашув тили жуда кўп олимларнинг эътиборини тортган. Пираҳа тили замонавий тилшунослик асосларига амал қилмайди, чунки унда узун гаплар тузиш қобилияти, сонлар, замонлар, ранглар тавсифи, яхлитлик (бутун, қисм) тушунчалари, қариндошлик тавсифлари мавжуд эмас. Қабилада санъат тушунчаси йўқ (улар ўзларини ҳеч қандай тарзда безашмайди), афсона ва дин, қабила бошлиғи йўқ, уйқу ритми йўқ. Улар озиқ-овқат тўпламайдилар ва оч қолгандагина ов қиладилар.

Улар ҳисоблашни билмайдилар. Масалан, улар учун бир дона балиқ – балиқ, иккита балиқ озгина, ўнта балиқ кўп. Улар шу ерда ва ҳозир яшайдилар – келажак учун режалар тузмайдилар. Ўтмиш улар учун ҳеч қандай маънога эга эмас. Улар соатлар, кунлар, тунларни, яъни кун тартибини билмайдилар. Улар оч қолганда овқатланадилар. Узоқ ухлаш кучни йўқотади, деб ҳисоблашади – куннинг исталган пайтида фақат ярим соатгина ухлашади. Аммо улар учун уйқу ўлимдек гап, яъни ухлаб туришгандан сўнг ўзларини бошқа одамга айланади деб ўйлайди. Шунинг учун қабила одамлари вақти-вақти билан исмларини ҳаёти давомида 7, 8 марта ўзгартирадилар. Уларнинг ҳар бир ёш учун ўз номлари бор. Яъни ўша ном билан аталган одамга қараб ким ҳақида гапираётганини тушунади – қариями, катта ёшли одамми ёки ўсмирми. Улар хусусий мулкдан бехабар ва замонавий маданиятли инсон учун қадрли бўлган ҳамма нарсага умуман эътибор бермайдилар, дунё аҳолисининг 99 фоизини қийнаётган ташвиш, қўрқув ва нотўғри қарашлардан бехабар. Улар ўзларини «тўғри одамлар» деб аташади, бошқалар эса «нотўғри». Пираҳалар ҳеч қаёққа бормайди, боришни истамайди ва бошқалар ҳам бизга керак эмас, деб ҳисоблашади.

Уят, айб, нафрат каби тушунчалар қабила аҳли учун мутлақо бегона. Агар Хааиохааа (исм) балиқни ушлолмаса, яъни тушириб юборса бу шубҳасиз ёмон, чунки ҳамма тушликдан маҳрум бўлди. Ва тушириб юборганнинг бунга нима алоқаси бор? У айбдор эмас. Агар Оахиока(бола) бошқа бир бола Коиахаани итариб юборса ва у қўлини синдириб олса ҳеч ким айбдор эмас. Жароҳатланган боланинг қўлини даволаш керак тамом вассалом. Агар чақалоқ онани эммаса, ташвишланишга ҳожат йўқ, демак у буни хоҳламайди. Ва нима учун у овқат сўрамаётгани ҳеч ким учун муҳим эмас. Болани овқатланишга мажбурламайди. Агар гўдак хоҳласа овқат сўрайди. Бу ерда ҳеч ким боласига ёки бошқага мажбур бирон нарсани ўргатмайди ва мажбурламайди, айбдор қилмайди. Пираҳа болаларининг ўйинчоқлари йўқ. Уларга ҳамма нарса мумкин – ҳайвонлар, ўсимликлар билан дўстлашадилар.

Агар Пираҳадан бирор одам оқ танли бегона одамни камон билан ўлдирса, демак уларнинг сувига тегмаслик керак. Агар оқ танлиларга Пираҳадаги бирор одам ножўя хатти-ҳаракат қилса марҳамат улар ҳам айбдорни ўлдиришсин.

Никоҳга келсак, эркак ва аёл бир-биридан рози бўлсалар, бирга яшайдилар. Агар эр уйга ўлжа олиб келмаса, хотин бошқа турмуш ўртоқни топишга ҳақли. Худди шундай, агар эркакнинг хотини боғ ишларини қилмаса ва балиқчилик билан шуғулланмаса, қариган ёки хунук бўлса, уни тарк этишга ҳақли. Яъни, уларнинг ҳар бири на уят, на пушаймон бўлмасдан ўзи хоҳлаганини қила олади. Бу одамлар доимо жилмайиб юришади, чарчоқ ёки тушкунлик уларга бегона. Оқ танлилар ривожланмаган ҳудудларга кириш, ўз қоидалари, урф-одатлари ва динларини ўрнатиш учун ҳаракат қилишган. Аммо ернинг бир чеккасида бир қабила бор, бу Пираҳа – унинг халқи ҳеч қандай таълимотга берилиб кетмайди, чунки бу фаолият уларга бефойда ва ниҳоятда ишонарсиз туюларди. Америкалик воиз, этнограф ва тилшунос Даниел Эверетт 1977 йилда Амазон ўрмонига Худо каломини тарқатиш учун келган. Аммо бунинг ўрнига, миссионер атрофдаги дунё билан шундай уйғунликда яшовчи одамларни учратдики эътиқод ҳақидаги тушунчалари ўзгарди ҳатто.

Бир куни ундан сўрашди: «Демак, Пираҳа оналари нечта фарзанди борлигини билишмайди?» У жавоб берди: «Улар фарзандларининг аниқ сонини билишмайди, лекин уларни исмлари ва юзларидан билишади. Уларни таниб олиш ва севиш учун болалар сонини билиш шарт эмас».

Пираҳанинг ўтмиш ва келаси замон шакллари йўқ. Бу ерда афсоналар, ривоятлар мавжуд эмас – қабила ҳақидаги хотира фақат энг қадимги тирик аъзонинг шахсий тажрибасига асосланади. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири минглаб ўсимликлар, ҳашаротлар ва ҳайвонлар ҳақида чинакам энциклопедик билимга эга – барча номлар, уларнинг хусусиятларини биладилар.

Улар объектив ва субъектив деган тушунчага эга эмас. Улар тушларини ҳақиқий ҳаётдан ажратмайдилар. Уйқу пайтида бошдан кечирган воқеалар, уйғонган пайтда бошдан кечирганлари каби муҳим ҳисобланади. Шундай қилиб, агар сиз ойда юрганингизни туш кўрган бўлсангиз, уларнинг нуқтаи назари бўйича, сиз ҳақиқатан ҳам шундай сайр қилгансиз. Пираҳалар ўзларини табиатнинг ажралмас қисми – ўрмон болалари деб билишади. Улар учун ўрмон мураккаб тирик организм бўлиб, чинакам ҳайрат туйишади ва ҳатто ундан қўрқишади. Одамлар наздида ўрмон тушунарсиз, ғалати нарсалар билан тўлдирилган ва ўша ғалати, сирли нарсаларнинг тагига етишни истамайдилар. Пираҳа одамлари технология бир томондан яхши, деб ҳисоблайди, бир томондан қадриятлар, анъаналар унутилишидан, ўзгариб кетишидан хавотирда.

Эверетт эслайди: «Мен уларда депрессия ёки меланхолия каби руҳий касалликларни учратмадим. Улар фақат бугунги кун учун яшайдилар ва бахтлидирлар. Бу ердаги одамлар айёрлик, шумлик, иккиюзламачилик, ёлғончилик, ўғриликни билмайдилар. Нарса талашиб курашмайдилар.

Улар кечаси куйлашади. Бу шунчаки завқ олишнинг феноменал даражаси – психотроп дориларсиз ва антидепрессантларсиз.» Эвереттнинг ҳайратлангани: дунё кезиб мулк ва нарсага қизиқмайдиган одамлар борлиги. Булар Пираҳа қабиласининг одамлари. Уларга нарса берсангиз яхши. Бермасангиз ҳам яхши. Пираҳа одамлари фақат эҳтиёжи учун керак нарсаларни олиб келишингизни сўрайди: гугурт, нина ип, кийим кечак, соат учун, фонус учун батарейка. Катта ва кўп нарса уларга қизиқ эмас.

Қабила аҳолисининг яна бир қизиқ хусусияти – шахсий мулкнинг йўқлиги. Улар фақат кийимларини ўзлариники деб ҳисоблашади, қолган ҳамма нарса ҳеч кимга тегишли эмас. Агар ҳозир, айни пайтда қармоқ керак бўлмаса, уни ерга қўяди ва энди у қармоқ эгасига тегишли эмас. Улар сиз берган нарса учун рахмат айтмайди, агар нарсангизни олиб қўйса кечирасиз ҳам демайди.

Чунки қабила хушмуомалалик туйғусини билмайди. Бу дегани улар бошқаларни ҳурмат қилмайди ёки ёмон кўради дегани эмас. Аксинча улар ўзларининг барча қабиладошларини яхши кўришади ва уларнинг атрофидагилар ҳам уларни кўришдан хурсанд эканлигига шубҳа қилмайдилар. Шундай экан, нима кераги бор ортиқча сўз айтиш!

Айтганча, сўзлар ҳақида. Пираҳа тили жуда содда ва ўрганиш ниҳоятда қийин. Унда фақат саккиз ундош ва учта унли бор. Аммо шу билан бирга, унда интонациянинг устуворлиги мавжуд – бошқа овоз тембрида айтилган бир хил сўз бутунлай бошқа тушунчаларни англатиши мумкин. Яқин вақтгача аҳоли «мен», «сиз», «у» олмошларини билишмас эди.

Ҳозирги вақтда Пираҳалар сони кўпайган. Улар ҳали ҳам деярли ўзлари учун уй қурмайдилар, балиқ тутадилар, майда ҳайвонларни овлайдилар ва деҳқончилик қиладилар. Қолган ҳамма нарсада улар табиатга таянадилар ва Пираҳа маданиятли дунёдан олган ягона нарса бу кийимдир. Аммо шунга қарамай бу қабила ниҳоятда ҳаётларидан мамнун.

Фейкларга ишониш кишини ё шошириб қўяди, ё чўнтагини «қуритади».

-Салом, ҳамкасб, гуруҳни ўқидингизми? Бугун тушдан кейин муҳарриримиз йиғилиш ўтказар экан.

– Ия, Холматбой, йиғилиш қолдирилганидан ҳали хабарингиз йўқми? Бироз чаққон бўлганингизда гуруҳ янгиликларини биринчилардан билган бўлардингиз… Batafsil Фейкларга ишониш кишини ё шошириб қўяди, ё чўнтагини «қуритади».

“Энг яхши мақола муаллифи” – Туркияга ижодий сафар сари

Ҳамиша изланиш ва интилишда бўлган шахс ҳаёти давомида мукаммалликка эришиб боради. Ижод, илм, турли лойиҳа ва ғоялар устида ишлаш унинг учун оддий мезонга айланиб қолади. Бу жиҳат эса бундай инсонга нисбатан атрофдагиларнинг ҳам эътиборини тортади, ҳам ҳавасини оширади. Batafsil “Энг яхши мақола муаллифи” – Туркияга ижодий сафар сари