Архив рубрики: Bekat

БИР ДОНА АТИРГУЛ

– Даданг ишдан қайтгунча чиройли кийиниб, тайёр бўлиб туринглар, кечки овқатни кўчабошидаги чойхонада қиламиз! – уй вазифасини бажариб турган Муниса ойисининг бу гапидан яна асабийлашди.

– Ойижон, кун-узун уйдасиз, овқат пиширсангиз бўлади-ку, қарийб, ҳар икки куннинг бирида чойхонадамиз. Мени кўрган айрим синфдошларим: «Ҳар доим чойхонама-чойхона юрасизлар, пулларинг кўпу, аммо, ўқитувчимизга битта китоб ёки гул совға қилишимиз учун ойинг сенга озгина пул бермади»,-дея пичиннамо сўзлашади. Ҳаммадан ажралиб қолдим. Бир донагина атиргул бермоқчи эдим.

– Ўқитувчингга пора учун пул берадиган аҳмоқ йўқ, уқдингми? Бу порахўр ўқитувчингни мактаб директори олдига бориб, пўстагини бир қоқиб келмасам, отимни бошқа қўяман,-жағи-жағига тегмай жовраётган ойисининг важоҳатидан Муниса йиғлаб юборди.

– Устозимни порахўр, деб ҳақоратламанг. Мен пора эмас, гул бермоқчиман, ойижон, бир донагина атиргул.

– Мен ва ойинг сенга тановвулинг учун берган пулимизга ўқитувчингга гул олиб берсанг, пора бўлмай нима? – боз устига эшикдан кириб келган дадасининг бу гапидан Муниса беҳол ўтириб қолди.

– Оёғингиз остида қўша-қўша машиналар, бир дастурхон ёйганда, ҳар биримиз бир кунда камида ўнта гул ва китоб пулидан ортиқ харажатга овқатланамиз. Ҳар кун базм, ҳар кун янги-янги кийимлар, раҳмат. Аммо, устозимга бир дона атиргул совға қилмоқчи бўлганим учун муштипар муаллимам порахўрга айланиб қолдими?– Муниса тинмай йиғларди.

Муниса дарвозадан судралганча чиқиб кетди. Унинг қулоқларига ота-онасининг «ҳай-ҳай»лаши ҳам кирмасди. Шу топда онасига ўхшаб: «Қўй, мени чалғитма» дея ёшига номуносиб тарзда телефон ўйинига муккасидан кетмасдан, балки, уни жон қулоқлари билан тинглайдиган, кўнглидаги борини бемалол сўзлай оладиган муаллимасини бағрига отилиб, тўйиб-тўйиб йиғлагиси келди.

Оғир хаёлларга берилиб, кўз ёш тўкиб-кўз ёш тўкиб, йўлни кесиб ўтаётган Муниса кутилмаганда автоҳалокатга учради. Вақт тўхтаб қолди, гўё. Осмон чирпирак айланди. Бирпасда тўпланган оломон ола-ғовури орасидан дадасининг «Қизи-и-и-и-м» деган ўкириги эшитилди. Қизининг ёнида чўккалаб уввос солаётган отанинг чўнтакларидан тушган пуллар иссиқ шамолда сочилиб-сочилиб учарди, одамларнинг оёқлари остида тўкилиб-тўкилиб ётарди.

***

Муниса сўнгги қўнғироққа боролмади. Касалхона деразаси ёнида ота-онасига жимгина термулиб, хўрсиниқ хаёллар билан мўлтираб турган Мунисанинг чеҳраси кутилмаганда ёришиб кетди. У оғриқларни унутгандек дарвоза томонга чўлоқланиб-чўлоқланиб, қулочларини икки ёнга ёйиб-ёйиб талпинди. Дарвоза олдида уни меҳрибон муаллимаси, дардкаши, сирдоши бир қучоқ атиргул билан турарди…

Лайло Ҳайитова

Муҳожир қиз ҳикояси: «Тоғамни кечира олмайман»

Яқин қариндошининг қистови билан Россия Федерациясининг Бохняка, Петропавловск-Камчатский шаҳрига қурилиш-таъмирлаш ишларига даромад топиш мақсадида кетган ва ўзи билмаган ҳолда ИШИД сафига қўшилиб, бир неча йил умрини қамоқда ўтказган ромитанлик муҳожир қиз ҳикояси. Batafsil Муҳожир қиз ҳикояси: «Тоғамни кечира олмайман»

Саломлашувда гап кўп

Ёшлар билан ўтказилаётган тадбирлардан бирида ёши кексароқ одам сўзга чиқди-ю, саломлашув одоби ҳақида сўз бошлади. Шунда тадбирда тўпланган айрим ёшлар юзларини буриштириб, лабларини чуччайтириб: “Ҳарқалай, энди саломлашиш одобини ўргатишмагани қолганди. Batafsil Саломлашувда гап кўп

“Қиз болани ўқиши шартмас” ми?                  ёҳуд балоғат остонасида орзулари завол топаётганлар

Ўғлим бу йил мактабни битирди. Орзулари бир олам. Чел элда ўқишни, дунё кезишни орзу қилади. 5 та йўналиш бўйича институтларга ҳужжат топширди. Ҳозир қаттиқ тайёрланяпти. Ахир, ҳадемай энг ҳаяжонли, келажаги учун муҳим бўлган имтиҳонлар бошланади. Batafsil “Қиз болани ўқиши шартмас” ми?                  ёҳуд балоғат остонасида орзулари завол топаётганлар

ДОҒ

 

Болажонларнинг қишлоқ кўчасида тўп суриб, мириқиб яйраши узоққа чўзилмади. 4-синфни тамомлаган Дамиржон тепган тўп яна 70 ёшдан ошган Барот бобонинг ҳовлисидаги гулзорга тушди. Дамиржон болалик қилдими, уйнинг деразаси ортидан Барот бобонинг кузатиб турганини кўрмай, эндигина суғорилган гулзорга кирди. Барқ уриб турган гулларни пайҳон қилиб, бетартиблик билан гулзорга кириб, тўпни олди. Сўнг лойчил оёқларини Барот бобонинг ҳовлисига “тап-тап”лаб қоқди-да, шундоқ дарвозадан кўчага отилаётганда, “қармоқ”қа илинди. Batafsil ДОҒ

Мавҳум келажак яратманг

Мактаб бу – ўқитувчи. Ўқувчидан барча фанларни бирдай билишини талаб қиладиган жой. Аммо ўзлари эса фақат битта фандан дарс беришади.
(Константин Мелиҳан)
Эътибор берганмисиз, мактабда аниқ фанлардан яхши ўқиган бола аълочи, мактаб обрўси, юзи ҳисобланган. Batafsil Мавҳум келажак яратманг

ТИЛИНГ БИЛАН ЮРМА!

Бугун кун кечагидан ҳам роса қиздирди. Одамнинг ичини ёндираман,-дейди нуқул. Ҳали соат энди 9 бўлишига қарамасдан, одамлар тезроқ юмушларини битириб ўзини пана-панага уришмоқда. Ўзимча, бугун ишга роса кеч қолдим.

Batafsil ТИЛИНГ БИЛАН ЮРМА!