Грецияда ўқитувчилар сунъий интеллект бўйича махсус тренинглар орқали ўқитилмоқда

Греция ҳукумати таълим тизимига сунъий интеллектни кенг жорий этиш мақсадида ўрта мактаб ўқитувчилари учун махсус AI тренингларини бошлади. OpenAI билан тузилган келишувга кўра, 20 та мактаб ўқитувчилари ChatGPT’нинг таълимга мослаштирилган версиясидан фойдаланишни ўрганмоқда. Бу ҳақда «The Guardian» нашри маълум қилди.

Batafsil Грецияда ўқитувчилар сунъий интеллект бўйича махсус тренинглар орқали ўқитилмоқда

“ЭРТАНГИ МУВАФФАҚИЯТ – БУГУНДАН БОШЛАНАДИ”

Садоқат Сиддиқова,

Бухоро давлат Техника университети ректори:

Мен 1995–1999 йилларда мен Бухоро давлат университетининг амалий математика ва информатика йўналишида таҳсил олганман. Кейинчалик Бухоро техника университетида “Компьютер тармоқлари” бўйича магистратурани тамомладим. Устозларимнинг барчаси мустаҳкам билим ва инсонпарварлик тамойилларига содиқ, ўз ишининг усталари эдилар. Хусусан, Аллоевнинг қатъияти, Исмоиловнинг ҳалоллиги ва раҳматли Аҳмедовнинг самимияти менга катта таъсир қилган. Уларнинг талабчанлиги ва профессионализми бизгаб нафақатб фан, балкиб ҳаёт мезонларини ҳам ўргатди.

Физика-математика факультетидаги таҳсил йилларим менга аниқ фикрлаш ва амалий ёндашувни сингдирди. Амалий математика назарий билимни ҳаётга татбиқ этиш санъати эканини ўша пайтда англадим. Шу боис, бугунги фаолиятимда ҳар бир қароримни амалий натижага йўналтиришга интиламан. Устозларимдан олган билим ва маънавий сабоқлар мен учун беқиёс меросдир. Ҳанузгача талабалик давримда тузган конспект дафтарларимни меҳр билан асраб келаман. Талабаликнинг биринчи куниданоқ ҳар биримизга катта умид ва ишонч билан қаралганини ҳис қилганман. Охирги курсда диплом қабул қилиш маросими эса ўша меҳнат ва орзуларимнинг натижасига айланган завқли, ҳаяжонли лаҳза бўлган.

Batafsil “ЭРТАНГИ МУВАФФАҚИЯТ – БУГУНДАН БОШЛАНАДИ”

Уюшма бўлими раиси ўзгарди: БУХОРОДА ЖУРНАЛИСТЛАР ҲАМЖИҲАТЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ

Қалб бурчи

Бухоро асрлар оша илм, маърифат ва маданият бешиги бўлиб келган. Бу кўҳна ўлка, нафақат, шоирлару уламоларни, балки, ҳақ сўзни байроқ қилиб олган қалам аҳли-журналистларни ҳам тарбиялаган. Бухоро журналистикаси ўтмишнинг теран анъаналари билан замонавий фикр қудратини уйғун этган, қалам ва виждон қудратини бирлаштирган мактабдир.

Тарих саҳифаларига назар ташласак, Бухоро заминида етишиб чиққан кўплаб салоҳиятли ижодкорлар, журналистлар, адабиётшунослар ва илму фузалолар бу соҳанинг юксалишига беқиёс ҳисса қўшганини кўрамиз. Улар фақат янгилик тарқатмаган, балки, жамиятнинг фикрий қиёфасини шакллантирган, халқнинг дардини, юртнинг дармонини қалам орқали ифода этган.

Batafsil Уюшма бўлими раиси ўзгарди: БУХОРОДА ЖУРНАЛИСТЛАР ҲАМЖИҲАТЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ

“Оталар сизга муносиб бўлсин…”

Бугун анчадан буён режа қилиб юрган, аммо имкон топа олмаётган манзилга бордим. Қамоқхонага. Ҳа, қайта ўқисангиз ҳам яна шу сўз “қамоқхона”, адашмадингиз, ўқишда давом этинг. Бироқ қўнғироқ қилиб “қаердасан”, деб сўрашганда турмада эканимни айтишга уялдим. Шу кунгача бу ерга журналист сифатида бормаганимга афсусландим.  Batafsil “Оталар сизга муносиб бўлсин…”