Азалдан халқимиз устозларга ҳурмат назари билан қарашади. Чинданда бу касб эгаларининг меҳнати ҳурматга лойиқ. Илм ўрганиш бир машаққат бўлса, уни ўргатиш унданда мушкул. 1976 йилда зиёлилар оиласида туғилган Нодира Раҳмонова онаси сингари ўқитувчиликка меҳр қўйиб катта бўлган. Ҳозирда мана 20 йилдирки, Когон туман 11-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синфларда дарс бериб келади. У ўзининг ташаббускорлиги ва фидоийлиги билан ўқитувчилар жамоаси ўртасида ажралиб туради. Нодира Раҳмонова 1992 йилда ўрта мактабни тугатгач, 1994 йилда Когон тумани 16-мактабда етакчи сифатида иш фаолиятини бошлаган. 1995 йилдан 2004 йилга қадар куни узайтирилган гуруҳларда дарс бера бошлаган. 2004 йилдан бошлаб билим оламан деб мактабга илк қадамини босган болажонларга ҳам таълим, ҳам тарбия бериб келмоқда. Салоҳати юқори, илми зиёда устоз иккинчи тоифали ўқитувчи даражасига эга. Унинг самарали меҳнатлари инобатга олиниб, 2023 йилда конститурция байрами арафасида бош қомусимизнинг 30 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган. Нодира Раҳмонованинг бошланғич таълимни тугатган учинчи қалдирғочлари жорий йил сентябрдан юқори синфда ўқий бошлайди.
– Устозимни жуда яхши кўраман. Биринчи синфга келганимда кулиб кутиб олганлар. Шу кўринишлари ҳалиям ёдимда ва ўша ондан бошлаб устозимга меҳрим тушган. Бизга ҳарф ўргатган, санашни, ҳисоб-китоб ва ҳуснихатдан таълим берган бирирнчи ўқитувчимизга чин юракдан раҳмат деб айтаман, – дейди Нодира Раҳмонованинг бу йилги битирувчиси Моҳидил Маҳмудова.
Ота-оналар фарзандларининг келажагини қуришларида доим устозларнинг меҳнатига ва билимига таянади. Миллат эртаси эгаларини тарбиялашда Нодира Раҳмонованинг фидокорона меҳнатлари йўлида унга саломатлик ва улкан зафарлар тилаб қоламиз.