Архив за месяц: Апрель 2016
“Marra bizniki!”
Mustaqillik inshootlaridan bo’lmish “Ko’hna va boqiy Buxoro” majmuasi mustaqillik marafoni ishtirokchilarini intiq bo’lib kutayotgan bir vaqtda, yoshlarimiz birdamlik ila belgilangan masofani yugurib o’tishdi.
ЁШЛАР ЖОНЛИ ИЖРО ТАРАФДОРИ
“БУХОРО ЁШЛАРИ” ГАЗЕТАСИНИНГ ФЕСТИВАЛГА БАҒИШЛАНГАН МАХСУС СОНИ ЧОП ЭТИЛДИ
“Камолот” ЁИҲ Бухоро вилояти Кенгаши муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетасининг “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалига бағишланган махсус сони чоп этилди. Batafsil “БУХОРО ЁШЛАРИ” ГАЗЕТАСИНИНГ ФЕСТИВАЛГА БАҒИШЛАНГАН МАХСУС СОНИ ЧОП ЭТИЛДИ
МАНЗАРАЛАРДА ФЕСТИВАЛЬ ШУКУҲИ
“ЎЗБЕК АДАБИЁТИ КУНЛАРИ”ГА МАКТУБ
Мен Стефания Осипова, Бухоро шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфида ўқийман. Бугун kamolot.uz веб-сайти орқали Бухорода бўлиб ўтаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” фестивали доирасида “Ўзбек адабиёти кунлари” лойиҳаси эълон қилинганига гувоҳ бўлдим. Batafsil “ЎЗБЕК АДАБИЁТИ КУНЛАРИ”ГА МАКТУБ
МЕНИНГ ТАКЛИФИМ
Менга ҳам “Ўзбек адабиёти кунлари” лойиҳаси жуда ёқди. Фестиваль ҳар йили турли янгича лойиҳалар билан бойитилар экан, шу ўринда, навбатдаги фестиваль доирасида чет тиллар кунларини ҳам ташкил этилишини таклиф этган бўлардим. Бу ўз ўрнида Юртбошимизнинг чет тилларни ўрганишга қаратилган фикрларининг амалий исботи бўларди.
Дилноза АҲАДОВА, Бухоро шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси.
САНЪАТНИНГ БЕТАКРОР СЕҲРИ
Бухоро туманидаги маданият саройида давом этаётган фестиваль жараёнида кутилмаганда санъаткорларнинг жонли ижролари намойиш этилди. «Ватан – менинг фахрим» лойиҳасининг иккинчи қисмида ёшлар томонидан берилган ноанъанавий саволлар санъакорларимизни жонли ижрога чорлади. Batafsil САНЪАТНИНГ БЕТАКРОР СЕҲРИ
“БИЗ ЁШЛАР ЖОНЛИ ИЖРО ТАРАФДОРИМИЗ!”
Ромитан туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби “Биз ёшлар жонли ижро тарафдоримиз” лойиҳаси бўлиб ўтди. Тадбир Санъат коллежи ўқитувчилари томонидан намойиш этилган миллий чолғу асбоблари кўргазмаси билан бошланди. Batafsil “БИЗ ЁШЛАР ЖОНЛИ ИЖРО ТАРАФДОРИМИЗ!”
ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА ТУҲФА
“Камолот” ЁИҲ Бухоро шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ёшлар ижтимоий хизматлари марказининг “Ёшларни оилага тайёрлаш” клуби аъзолари “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” фестивали учун эксклюзив қўл меҳнати намуналарини байрам туҳфаси сифатида тайёрлашди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган 25 нафар патронаж шифокорларнинг 25 рақамини ҳосил қилганлиги ижтимоий тармоқларнинг шов-шувуга сабаб бўлди.
Фестиваль доирасида ўтказилган “Ўзбек адабиёти кунлари” доирасида “Камолот кутубхонаси” китобларидан тайёрланган эксклюзив кўргазма, яъни истиқлолимиз қутлуғ ёшининг бетакрор тарзда акс эттирилганлиги фестиваль учун энг ажойиб туҳфа бўлди. Batafsil ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА ТУҲФА