ШУ АЗИЗ ВАТАННИНГ ДИЛБАНДИМИЗ!

Бухоро туманидаги спорт ва маданият уйида фестиваль доирасидаги энг қайноқ лойиҳалардан бири “Ватаним – менинг фахрим” лойиҳаси бўлиб ўтди. 200 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этган тадбирда элимиз суйган санъаткорлар ёшларга ўзининг дил изҳорларини баён этишди. Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ артистлари, шоир ва ёзувчилар, маданият ходимлари истиқлол йилларида эришилган ютуқлар, уларнинг замирида эса тинчликдек бебаҳо неъмат турганлигини таъкидлашди.

DSC_0737

   Бахтиёр Ихтиёров,                                                                                      Ўзбекистон халқ артисти

  • Ҳар гал бухоролик ёшлар билан учрашганда улардан куч қувват олгандай бўламан. Улуғ алломалар юртининг авлодлари ҳам илмга чанқоқлиги, серғатлигидан фахр ва ифтихорга тўламан. Мазкур фестиваль эса ёшларимизни янада бирдамликка чорламоқда.

       Расулхон Қодирхонов,                                                                   Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри актёри:

  • Хар биримиз шу мўжаз заминнинг қуёшидан нур олиб, келажакка шаҳдам қадамлар билан олға юрмоқдамиз. Шу Ватаннинг тўлақонли фарзанди эканмиз, демак, унинг келажагига ҳам масъулмиз. Ёшлардан эса ягона талаб, иродаси бақувват, иймони бутун бўлиб, юксак маънавиятли авлод сифатида мамлакатимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоғи даркор.

Лойиҳа концерт дастурига уланиб кетди. Ёшликнинг завқу шавқи, шодлик тантаналари авж пардаларда тараннум этилди.

Лола ИДИЕВА