ЮРТ ПОСБОНЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

 Бухоро ёшлари фестиваль лойихаларига мезбонлик килишда давом этмоқда. Харбийлар ва уларнинг оила аъзолари  иштирокида ўтган «Ўзбекистонга хизмат қиламан!» лойиҳаси ажойиб таассуротларга бой бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан таниқли олим,  биология фанлари доктори, профессор Иброхим Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари вазирлиги мутахассиси Шуҳрат Сатторов, хонанда Шербек Шодиев ва бошқалар мустақиллик йилларида мамлакатимизда юксак мудофаа салоҳиятига эга, профессионал миллий армиямиз шакллантирилганлиги, бугун ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларига доимий равишда ҳукуматимиз томонидан ғамхурлик кўрсатилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда эътироф этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Ислом Каримов рахнамолигида тизимни янада такомиллаштириш, соҳа ходимларини ҳар томонлама рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир. Юксак эътибор самараси туфайли нафакат ҳарбийларимиз, балки уларнинг оила аъзолари ҳам яратилган имкониятлардан бениҳоя шод.

– Ўзбекистон Республикасининг миллий армияси бугун олдинги даврлардан тубдан фарқ қилиб, янгича замон талаб асосида ҳарбий техника жиҳозлари билан тўла таъминланган.  Муҳтарам Президентимиз бошчилигидаги оқилона сиёсат туфайли бугун юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустакиллигимизни абадий сақлаш эса ҳар бир юрт посбонининг шарафли бурчидир, дейди  – ҳарбий соҳа вакили Ботирали Мустафоев.

Ҳарбийларнинг ўз бурчини муваффақиятли адо этишида уларнинг оила аъзолари, айниқса, аёлларининг ўрни беқиёс.

– Ҳарбий соҳа вакилининг турмуш ўртоғи бўлганлигимдан фахрланаман, дейди – Гулбаҳор Мустафоева. – Чунки умр йулдошим Ватан посбони, юрт ҳимоячси. Бу шараф эса фарзандларимни хам Ватанпарвар, мард ва жасур бўлиб етишишларига муҳим туртки бўлади ва умид киламанки, фарзандларим ҳам ўз оталари изидан боришади.

Тадбир сўнггида Она Ватаннни мадҳ этувчи куй ва наволар барчанинг калбига илиқлик бахш этди. Шунингдек, Бухоро туман ҳокимлиги томонидан кўп йиллар самарали меҳнат қилган ҳарбийлар ташаккурнома билан такдирланди.

 

Шавкат БОБОЖОНОВ.