Архив за месяц: Июль 2016
ИСТИҚЛОЛ АКСИ
Мустақилликдан олдинги даврларни кўз олдимизга келтирар эканмиз, мингйиллик тарихдан сўзловчи обидаларимиз мустамлакачи давлатнинг омборхоналарига айлантирилиб, ўз манфаатлари йўлида хизмат қилганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Жавоҳир санъат асарларига беписанд қаралиб, уларнинг шонли тарихини халқимиз онги ва тафаккуридан йўқотишга уринилган эди.
Истиқлолга эришганимиздан сўнг эса Бухоронинг аксарият обидалари ЮНЕСКОнинг Бутун жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди.
Қуйида мустабид тузум даврида харобага айлантирилган шариф шаҳар обидаларининг мустақиллик шарофати ила қайта чирой очганлигини “Бухоро ёшлари” газетаси жамотчи мухбири Шавкат Бобожонов қиёсий лавҳалар орқали изоҳлаб берган. Batafsil ИСТИҚЛОЛ АКСИ
Диққат, танлов: “ЗАМОН ҲАМ, ИМКОН ҲАМ БИЗ ЁШЛАРНИКИ!”
“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши муассислигидаги “БУХОРО ЁШЛАРИ” газетаси “ВАТАНИМГА ДИЛ ИЗҲОРЛАРИМ!” мавзусида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Batafsil Диққат, танлов: “ЗАМОН ҲАМ, ИМКОН ҲАМ БИЗ ЁШЛАРНИКИ!”
ВАТАН, СЕНИ МЕҲР АТАДИМ!
Сўнгги кунларда одамлар негадир бесаранжом кўринди. Ҳамма қандайдир ташвиш билан юрибди. Ўйлаб қолдим, бу қандай юмуш эканки, ҳаммани банд этган? Дўстларимдан сўраб билсам, юртда тўй-тантана яқинлашиб қолибди. Улар эса “Тўйга тўёна билан” деган ниятда елиб-юришаётган экан. Мустақилликнинг 25 йиллигига атаб кимдир суратлар чизса, яна кимдир Ўзбекистон мадҳига шеърлар битяпти. Уларни четдан кузатиб туришни истамадим ва мен ҳам дўстларимга қўшилдим. Мустақиллигимизга туҳфа сифатида “Ватанимга дил изҳори” тайёрладим.
ТАЯНЧИМ, СУЯНЧИМ, ЎЗИНГСАН, ВАТАН!
Ўзбекистоним… меҳринг тафти қуёшга тенг. Халқинг дастурхони тўкин, мусаффо осмонинг бағрида тинчлик кабутарлари эркин парвоз этмоқда. Баркамол, навқирон авлодингга бугун бутун дунё ҳавас билан қарайди. Ҳар соҳада илғор, топқир фарзандларинг қалбида Ватан туйғуси жўш уриб турибди.
ВАТАН ХИЗМАТИГА ШАЙМИЗ ҲАР НАФАС
Мен тенгдошларим сингари дориломон замонда ва саодатли заминда яшаётганимдан бахтиёрман. Ватаним тақдири ҳал этилган ўша унутилмас, тархи зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан битилган 1991 йил барчамиз учун муқаддас ва олтинга тенг санадир. Ака-опаларим менга, сен мустақил юрт фарзандисан, дея ҳавас билан боқишади. Шунда қалбимда янада Ватанимга чексиз муҳаббат ҳиссини туяман.
ИФТИХОРГА ТЎЛИБ ЯШАЙМАН
Эртанги нурафшон ҳаётимиз, фаровон кунларимиз, юртимизнинг ҳар жиҳатдан ривожланиши йўлида биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кўлами мени доимо янги-янги орзулар сари чорлайди. Баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишларни жамиятнинг барча жабҳаларида кузатиш мумкин. Batafsil ИФТИХОРГА ТЎЛИБ ЯШАЙМАН
ҒУРУРИМСАН, ШОНЛИ МИЛЛИЙ АРМИЯМ!
Бугунги мустақил Ўзбекистон ёшлари Ватанга муҳаббат, асрий анъаналаримизга садоқат, миллий истиқлол ғоялари руҳида камол топмоқда.
ЮРАГИНГДА ТЕНГСИЗ ВАТАН ЯРАЛСИН..!
Улкан асори атиқалари, меъморий обидалари ила оламни ўзига маҳлиё айлаган, дунё сайқали номини олган Самарқанд, мангу яшил шаҳар Шаҳрисабз, қуёш ўлкаси Хоразм, тарих кўзгуси Термиз, қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро, латиф Қўқон, ўзига хос ўтмишга эга Қарши каби гўшалари ЮНЕСКО тарафидан инсониятнинг қадимий шаҳарлари сифатида эътироф этилиб энг мўътабар ёдгорликлар сирасига, яъни жаҳон мероси рўйхатига киритилганининг ўзи шу юртга эҳтиром нишонаси эмасми? Алпомишлар юрти Сурхон, гўзал водийда уч оғайни ботирлардай – Андижон, Фарғона, Наманган; Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва азим Тошкент муҳташам каср – Ўзбекистонинг улуғвор устунларидир. Уч минг йиллик давлатчилик тарихида ўзаро низо ва зиддият, не-не қайғули босқинлару қирғинбаротларни кўрган мушфиқ тарихимиз. Аҳамонийлар, юнон-македон, араб, мўғул босқинчилиги, Чор истилоси… Салкам етмиш йил ҳукмронлик қилган – Шўро салтанатининг миллатимизга етказган моддий ва маънавий зарарини ҳеч бир ўлчамлар билан баҳолаб бўлмайди. Batafsil ЮРАГИНГДА ТЕНГСИЗ ВАТАН ЯРАЛСИН..!