ЁШЛИК НАВОЛАРИ

Тарғибот тадбирлари якунида Ромитан туманидаги Марказий ўйингоҳда концерт дастури намойиш этилди. Беш мингга яқин ёшларни ўз бағрига чорлган стадион узра жўшқинлик наволари янграб, ёшлар қалбида истиқлол берган неъматлардан шукроналик туйғулари туғён урди. Концерт дастурини ёш ҳамда истеъдоли хонанда Расулхон Қодирхонов ва маданият ходими Шухрат Сатторов томонидан олиб борилганлиги байрамга ўзгача файз ва кайфият бағишлади. “Диёр” гуруҳи, Диёрбек Маҳкамов, ёш хонанда Мустафо томонидан ижро этилган куй ва наволар барчани ёшлик шодиёналарига чорлади. Ёшлар кўзидаги қувонч, хурсандчилик ва мамнунлик истиқлол арафасидаги тантаналар нечоғликлик юқори даражада ўтаётганлиги акс эттирди.  Айниқса, Ромитан туманидаги  17 – сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг  Сауле Маханова томонидан тайёрланган  “Ай сулув” ансамблининг қозоқ тилидаги чиқишлари мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва аҳиллик ҳукм сураётганлигини кўрсатиб турди. Ёш ижодкор Ай Дўст Мирзанинг  қўшиқлари барчада катта таассурот қолдирди.

Концерт дастури сўнггида “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасидаги тарғибот тадбирларида фаол иштирок этганлиги ҳамда амалий ёрдами учун 15 га яқин ёшлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар Ромитан тумани ҳокими, Васийлик Кенгаши Муҳаммад Қосим Олимовнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шахоб Кубатов