Адлия вазирлиги: ортиқча ҳужжат талаб қилганлиги учун олий таълим муассасаларига чоралар кўрилди

Сўнгги йилларда олий таълим тизимини модернизация қилиш, қабул жараёнларига замонавий технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Batafsil Адлия вазирлиги: ортиқча ҳужжат талаб қилганлиги учун олий таълим муассасаларига чоралар кўрилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: МАБЛАҒ ТАЛАБ ҚИЛГАН МУРОЖААТЛАР ҚИСҚА ФУРСАТДА ҲАЛ ҚИЛИНАДИ…МИ?!

– Мен, Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомладим. Замонавий ўқув марказини ташкил этиш бўйича лойиҳам бор. Лойиҳамга кўра, 8 та фан йўналиши ва IT технологиялари бўйича ўқув курслари ташкил этилади. Ўз биномга эгаман. Фақат молиявий ёрдам берилса, бўлгани. Айни пайтда ўз лойиҳаларимни амалга оширишим учун имтиёзли кредит асосида 250 миллион сўм олмоқчиман,- ўзини Оқилжон Миржонов, дея таништирган йигит вилоят ҳокимига.
Batafsil “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: МАБЛАҒ ТАЛАБ ҚИЛГАН МУРОЖААТЛАР ҚИСҚА ФУРСАТДА ҲАЛ ҚИЛИНАДИ…МИ?!

Куннинг иккинчи ярми: Шифокоргача биринчи ёрдам кўрсатиш. Зарур кўникмалар

Куннинг биринчи қисми Қизил Ярим Ой Жамиятида Бухоро вилоят бўйича амал оширилган ишлар, унинг фаолияти ва натижаси ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, жумладан, Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан йил давомида қарамоғида бўлган 315 нафар ҳимояга муҳтож аҳоли ҳолидан хабар олинган ва 1755 марта моддий ва маиший хизмат кўрсатилган. Batafsil Куннинг иккинчи ярми: Шифокоргача биринчи ёрдам кўрсатиш. Зарур кўникмалар

«Биз инсонпарварлик йўлидамиз». Қизил Ярим Ой Жамияти фаолиятига назар

Қизил Ярим Ой жамияти Бухоро вилояти ташкилоти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорлигидаги «Биз инсонпарварлик йўлидамиз» тўғрисидаги матбуот анжумани ўтказилди.
Шунингдек, «Шифокоргача биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмалари» мавзуида анжуман иштирокчиларига мутасаддилар томонидан амалий машғулот ўтказилиб, зарурий тушунча ва кўникмалар ҳосил қилинди.

Анжуманда маълум қилинишича, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Бухоро вилоят ташкилотида йил давомида “СOVID – 19” коронавирусидан аҳолини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш каби вазифаларни амалга ошириб, шаҳар ва туман бўлинмалари орқали 13 400 нафар аҳоли орасида 1 805 та турли тарғибот тадбирлари онлайн ва офлайн тарзда ўтказилган. Шу ўринда, 12 925 дона тиббий ниқоблар, 8 088 та санитария-гигиена воситалари, 3 838 та ахборот материаллари буклетлар тарқатилгани маълум қилинди.

Карантин даврида МШҲ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари оилаларга берилган.
Пандемиянинг бошланиш даврида 50 млн сўмлик беғараз ёрдам айнан вирусга қарши дори воситалари тиббий-ижтимоий хизмат билан қарамоғдаги якка-ёлғизларга ва касалхоналарга тарқатилган.

Олот ва Қоракўл тумарларига ва Сардобадаги юртдошларга кўнгиллилар билан биргаликда «Сардоба биз сен билан!» ҳамда «Олот, талофотларни бирга енгамиз!» шиори остидаги кийим-кечак, уй чиҳозлари, кўрпа-тўшаклар ва санитария-гигиена воситалари, болалар ўйинчоқларидан иборат бўлган карвонлар жўнатилган.АҚШ нинг “Procter and Gembl” компаниясининг Ўзбекистондаги дистрибьютери томонидан ташкилот қарамоғидаги фуқароларга 500 дона кир ювиш ва 400 дона идиш ювиш воситаси етказилган.

Ташкилот ходимлари ва кўнгиллилар хавфсиз шароитда фаолиятини давом эттириши учун 200 дона антисептик спрей, 200 та қўлқоп, 100 та тиббий ниқоб ва 3 та пирометр билан таъминланган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида эса вилоят юқумли касалликлар шифохонаси учун етишмаётган 80 дона металл кровать, 80 донадан кўрпа-тўшак, ёстиқлар ва уларнинг жилдлари жамланмаси етказилган.

Хусусан, муҳтож қатламнинг қарамоғдаги вакиллари учун ҳар бирига вилоят бўйича 200 кишига 561 390 сўм миқдордан жами 112 280 000 сўм молиявий кўмак берилган.