ORZULARI BISYOR NILUFAR

 

Xabaringiz bor yaqindagina 11 yil davomida a’lo baholari, namunali xulqi, jamoat ishlarida faolligi, turli fan olimpiadalarida ishtiroki hamda tengdoshlariga o’rnak bo’lgan tumanlardagi umumta’lim maktabi iqtidorli bitiruvchilari oltin va kumush medallar bilan taqdirlandilar. Ana shunday rag’batga munosib ko’rilgan tirishqoq kogonlik yoshlardan biri Nilufar Akramova yutuqlari bilan bo’lishamiz. Har tomonlama tengdoshlariga chinakam namuna bo’la oladigan Nilufar Akramova Kogon tumanida joylashgan 3-umumta’lim maktabi bitiruvchisi hisoblanadi. Nilufar o’qishga bo’lgan qiziqishi, tirishqoqligi sababli, ustozlarning sevimli o’quvchisiga aylangan deydi – maktab direktori Hurmat opa Tursunova.

U dastlabki yutug’iga 6-sinfda ekanligida erishgan.  Fanlar orasida Ona tili va adabiyot faniga qizishi hamda a’lo o’qishi tufayli, 2017-2018-o’quv yilida 6-sinflar o’rtasida ona tili va adabiyot fanidan o’tkazilgan “Bilimlar bellashuvi”ning Kogon tumani bosqichida faxrli 1-o’rinni egallaydi.

Shuningdek 2018-2019-o’quv yilida 7-sinflar o’rtasida ona tili va adabiyot fanidan o’tkazilgan “Bilimlar bellashuvi”ning tuman bosqichida faxrli 1-o’rinni egallab, viloyat bosqichining “Bilimlar festivali”da munosib ishtirok etgan.

2022-2023-o’quv yilida 11-sinflar o’rtasida ona tili va adabiyot fanidan o’tkazilgan fan olimpiadasining viloyat bosqichida faxrli 2-o’rinni egallab, respublika bosqichida faol qatnashib, faxrli o’rinlarga munosib ko’rildi.

Shu bilan birga qahramonimiz ko’pgina tanlovlarda g’oliblikni qo’lga kiritgan.

Nilufar Akramova kelajakda ona tili va adabiyot fani o’qituvchisi bo’lib, o’z sohasining yetuk mutaxassisi bo’lishni orzu qiladi. Orzularidek oppoq ko’ngil egasining ayniqsa, ijodga bo’lgan qiziqishi tahsinga sazovordir. Adabiyotga bo’lgan qiziqishi uni ijod sari yo’lladi va she’r yozish sevimli mashg’ulotiga aylandi. Uning ”Bag’rimda gul ochgan bahor “mavzusidagi 1-she’r va hikoyalar to’plamining bosilishi ijodkor qizimizga yanada ulkan kuch baxsh etdi. Nilufarning bir nechta ijod namunalari respublikamizning bir qator gazeta va jurnallarida chop etildi.

Kogonlik bo’lajak muallima uchun ayniqsa 2023-yil omadli keldi desak hech ham mubolag’a bo’lmaydi. U oltin medalga loyiq deb topilishi bejizga emas albatta. Joriy yilda Nilufar Ona tili fanidan o’tkazilgan milliy sertifikat imtihonida qatnashib 78,4 ballni, inliz tilidan til bilish darajasini belgilovchi IELTS imtihonida qatnashib, 7 ball bilan sertifikatni qo’lga kiritdi. Bu kabi yutuqlar hali Nilufarda bisyor!

Barcha yutuqlarim, ustozlarim mehnatlari deb bilaman deydi qahramonimiz. Albatta yosh avlodning unib kamol topishida ustozlarning o’rni beqiyos. Nilufarning ustoz-murabbiylariga tashakkur aytgan holda, uning kelajakdagi o’qishlariga omad va zafarlar tilaymiz.

РОМИТАНДА ИҚТИДОРЛИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАРИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Бугун мамлакатимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном олган 2023 йилда соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ва обрў-эътиборини ошириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу йил Ромитан туманида фаолият олиб бораётган 43 та давлат умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактабларни 1252 нафар ўқувчи ёшлар битирмоқда. Улардан 39 нафари олтин, 7 нафари кумуш медаллар билан 11-синфни тамомламоқда.

Қувонарлиси, ушбу битирувчиларнинг 28 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиндилар. Ўтган ўқув йилида бу кўрсаткич 25 нафарни ташкил ташкил этган.

Бу ўтган ўқув йилига нисбатан муддатидан олдин олийгоҳга кирган битирувчилар сони бир йилда 3 нафарга ортганини билдиради.

Бугун, 23 июнь куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медалларга тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирланиш маросимида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, умумтаълим мактаб директорлари, ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Тадбирни Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев очиб бериб, битирувчиларни бугунги унутилмас кун билан самимий табриклаб, улар мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имконият ва рағбатдан фойдаланиб, пухта билим эгаллаши, катта ҳаёт йўлида мамлакатимиз ривожи учун астойдил меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийи, 1-даражали меҳнат фахрийси Луқмон Бадалов сўзга чиқиб, Ромитан туманида таълим тизимида катта ижобий ўзгаришлар бўлаётганлигини фахр билан тилга олди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Умеджон Барноев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийи, 1-даражали меҳнат фахрийси Луқмон Бадаловлар томонидан ўқувчи ёшларга олтин ва кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди. 11 йил олган билимим зоеъ кетмади,-дейди 35-умумтаълим мактаби битирувчиси, олтин медал соҳиби Сарвиноз Луқмонова.-Устозларимнинг меҳнати, ота-онамнинг ишончини оз бўлсада оқлаганимдан мамнунман. Олдимда мақсадларим кўп. Шулардан бири олий таълимга топшириб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлиш. Талабаликка қабул қилинишимга эса ишонаман. Чунки, бунга билимим етарли деб ўйлайман.  Таълим соҳасидаги энг юксак мукофотларини олар эканлар, Ромитанлик битирувчилар келажакда ўқиб, ўрганиб, Ватанимизнинг ривожи ва равнақи йўлида астойдил меҳнат қилиш ва фаолият юритишга ваъда бердилар. Бутун туман аҳли номидан барча доно ва билимли фарзандларимизни юксак мукофотлар билан самимий қутлаймиз.

Мукофот муборак бўлсин, азиз битирувчилар!

Газета – кичкина китоб

Газетанинг ҳар битта сони шахсан мен учун ҳар доим қадрли бўлган. Мен ҳеч иккиланмай айтаманки, ҳозир ҳам шахсан ўзим учун қадрли бўлган жонажон “Buxoro yoshlari” газетасини энг қизиқиб ўқийдиган ўқувчиси ўзим бўлсам керак. (кулиб) Ҳар гал таҳририят ижодий жамоаси билан биргаликда газетанинг ўқимишлилигини ошириш учун турли лойиҳаларни ўйлаб топардик.

Batafsil Газета – кичкина китоб

Ҳаммаси “5” бўлсин!

“Buxoro yoshlari”нинг 500-сони чиқаётгани менинг умидларимни янада жонлантирди. Бу газетани оёққа турғазиб, 200-сони чиққанидаям унинг муҳаррири эдим, ўшанда сўз ўйини қилиб “Икки юз билан юзма-юз” деган сарлавҳали бош мақола ёзганман. Унда айтгандимки, “Вақти келиб, “Buxoro yoshlari”нинг икки мингинчи сони чиққанида ҳам юзма-юз бўлайлик!”

Batafsil Ҳаммаси “5” бўлсин!