“ВАТАНИМ – МЕНИНГ ФАХРИМ”

Афшона Тиббиёт коллежида “Ватаним – менинг фахрим” лойиҳаси ташкил этилди.  Эзгу ташриф улуғ ватандошимиз Абу Али ибн Сино бобомизнинг рамзий қабрларини зиёрат қилиш билан бошланди. Шунингдек, буюк аждодимиз ҳаёти ва илмий фаолиятини акс эттирувчи музей экспонатлари ҳам томоша қилинди. Ибн Синонинг биринчи операцияни амалга оширилганлиги, ўша даврнинг тиббий асбоблари меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ҳайратланарлиси, коллеж жамоаси кутиб олиш жараёнида меҳмонлар гиёҳлар ва фойдали ўсимликлардан тайёрланган пишириқларни тарғиботчиларга тортиқ этишди.

“Ватаним – менинг фахрим” лойиҳаси қизғин суҳбатларга уланди. Азалдан илму фан, маданият ва маърифат маркази саналган шариф шаҳарнинг ёшлари бу жаҳоний шуҳратни муносиб давом эттиришади.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган қўшиқларда Ўзбекистоннинг буюклиги, унинг даҳолар юрти эканлиги, ёшлари ҳам аждодларга муносиб авлод бўлаётганлиги тараннум этилди.

Дилрабо БОЙМУРОДОВА