Архив за месяц: Сентябрь 2016
КЕЧА КИМ ЭДИГУ БУГУН КИМ БЎЛДИК?!
Кўзчаларида гўё олам порлаб, мактаби томон шошиб бораётган, формалари ўзига ярашган мактаб ўқувчи қизларига қараб ҳавасим келди. Кечагина мен ҳам худди шу қизалоқ сингари мактаб томон ошиқиб борардимми? Бу ўсмир қизалоқ билан менинг болалигим орасида қанчалар фарқ бўлган? Кеча мен ким эдим? – деган савол мени болалигим ўтган мактаб даврларимга етаклайди.
ВАТАННИ РОЗИ ҚИЛИШ БАХТИ
Мендан дунёдаги энг бахтиёр инсон ким, деб сўрашса, ҳеч иккиланмасдан: “Фарзандлари истеъдодли, билимдон ва шу истеъдоду билими, эришаётган ютуқлари орқасидан “раҳмат”ларга эришаётган ота-оналар!”-деб жавоб берган бўлардим. Batafsil ВАТАННИ РОЗИ ҚИЛИШ БАХТИ
TEZKOR, QULAY, AMMO…
Manbaаlarga ko’ra, uzoq masofadan turib so’zlashish imkonini beruvchi qurilma yasashga ko’p bora urinishgan. Ana shunday qurilma – telefon 1876-yil 10-mart kuni shotlandiyalik Aleksandr Grexen Bell tomonidan yaratildi. Yangi qurilma butun dunyo odamlari hayotiga o’zgarish olib kirdi. U o’z ko’rinishi, hajmi, shakli va hatto, boshqarilishi jihatidan ham yillar mobaynida takomillashib bordi.
VILOYAT HOKIMI STIPENDIYALARI TOPSHIRILDI
Pedagogik texnologiyalarni qo’llagan holda ta’lim-tarbiya sohasida yuqori natijalarga ega maktablar, kollej va akademik litseylar o’rtasida viloyatning eng yaxshi maktabi hamda o’rta maxsus, kasb-hunar ta’limi muassasasi ko’rik-tanlovi g’oliblari hamda fanlarni chuqur o’zlashtirishi, xulq-atvori bilan boshqalarga namuna bo’lgan o’quvchilar viloyat hokimi stipendiyasiga ega bo’lishdi. Ular tantanali ravishda mukofot va diplomlar bilan taqdirlanishdi.
МУРҒАК ҚАЛБЛАРНИ АСРАЙЛИК!
Қуйидаги воқеалардан шу нарса аён бўладики, ёшлар хулқ-атворига, айниқса, ота-оналар фарзанд тарбиясига жиддий ёндошишлари даркор. Болага қараб, унинг оиласига, шажарасига ҳамда унинг маданиятига баҳо беришади. Дунёда тўрт амални бажарган кишига савоблар ёғилар экан. Шулардан бир солиҳ фарзандни вояга етказишдир. Орзулари осмон болаларнинг туйғуларида чиркин ва зарарли ёт фикрлар бўлишига йўл қўймайлик, токи мурғак қалбларга ҳеч бир ёв раҳна солмасин.