МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ЖАРЧИСИ

Ҳозирда мамлакатимизда ҳар бир соҳа қаторида маданият ва санъат соҳаларига ҳам давлат сиёсати даражаси сифатида эътибор берилмоқда. Бугунги кунда санъат ва бадиий ижод орқали ёшларимизнинг руҳияти маънавий дунёсини шакллантириш муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди. Бугунги қаҳрамонимиз Феруза ҳам миниатура билан шуғулланиб халқарo миқёсдаги бир неча нуфузли кўргазмаларда ўз ижодий ишлари билан иштирок этган, жумладан, Исроилда бўлиб ўтган “Nachalat binyamin art & srafts”, Дубайда “Expo2020”, Истанбулда “Аrtcontact Istanbul”, Венгрия давлатида “Mesterséqek Űnnepe” кўргазмаларида фаол иштирок этган.

Қадим Бухоро шаҳримизнинг тарихий обидаларидаги нақшлар, ранг – тасвирлар менга ёшликдан қизиқиш уйғотган ва миниатура санъатига кириб боришимда сабаб бўлган. Асосий мақсадим Ўзбек миниатурасини асарларим орқали ва ўз устимда ишлаш билан ривожлантириш. Қолаверса, ўзбек халқи маданиятини дунё давлатларига шу санъат орқали таништиришни мақсад қилганман дейди – Чўлиева Феруза.

Зеро, имкониятлар мамлакатида ҳар бир дадил қадам ўзининг ижобий самарасини бериши муқаррар. Бу йўлда Ферузага ҳам мувафақият тилаймиз!

Ғиждувондаги қўшнилар «дуэл»и аянчли якун топди

 


Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи 52 ёшли фуқаро асфальт ётқизилган йўлни тўсиб қўйгани учун қўшнисини газ тўппончаси билан отиб қўйди.

Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани судида кўриб чиқилган.

Воқеага кўра, Ғиждувон туманининг Помўза маҳалласида яшовчи Н. В. уйига бориладиган йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги учун йўл қўшнилари Зариф Зиёдов ҳамда Гулшода Каримовалар томонидан шлакаблок билан ёпиб қўйилганига гувоҳ бўлган. Ўз автомашинасини маст ҳолда бошқариб келган Н. бундан жаҳлланган ва қўшниларининг ҳовлисига бақир-чақир қилиб кирган. Қўшнисининг важоҳатини кўрган Зариф ва Гулшодалар уни тинчлантиришга уринишган. Йўл таъмирланаётгани, асфальт янгилиги, шу боис, бир муддатга йўлни тўсиб қўйишганини тушунтиришган. Гулшода ўз хонадонида кўпчилик билан янги асфальт йўлни «ювишаётгани”нини айтиб, улар Нодирни тушликка таклиф қилишган ва спиртли ичимлик тутишган. Ширакайф ҳолатдаги Нодир ароқни рад этмаган.

Орадан кўп ўтмай, Нодир Восиев яна жанжал чиқарган ва кўпчилик олдида Зариф Зиёдовнинг иззат-нафсига тегиб, дастурхон бошидан туриб кетган.

Қоронғу чўка бошлагач, қўни-қўшнилар олдида иззат-нафси топталган Зариф алам устида Нодирга қўнғироқ қилган ва туман марказидаги «Ҳумо» тўйхонаси орқасига «дуэл»га чақирган.

Қўшнилар тўйхона олдида кўришишган ва Зариф ҳали Нодирга нега бундай ҳатти-ҳаракатда ва одамлар олдида ўзини ноқобил тутганини сўрашни бошламасидан, Нодир унга қўл кўтарган. Улар бир-бирлари билан муштлашиб кетишган, дўппослашишган. Шу топда Нодир ёнида бўлган газ тўппонча билан Зарифнинг чап қулоқ қисмидан бир маротаба отган. Тўппончанинг баланд товуши ва Зарифнинг ўкирикли овози атрофдагиларни ўзига жалб этган. Бир пасда одамлар тўпланишган ва кўп ўтмай, ички ишлар органлари ходимлари воқеа жойига етиб келишган.

Жароҳатланган Зариф Зиёдов «Тез ёрдам» машинасида туман марказий касалхонасига олиб кетилган.

Судга оид тиббий экспертиза хулосасига кўра, Зариф Зиёдовнинг танасида чап қулоқ супрасидаги яраси, бош тепа-ўнг чакка соҳасидаги шилинмаси кўринишдаги жароҳатлар аниқланган. Ушбу жароҳатлар ўқотар қуролдан етказилгани, оғирлик даражасига кўра соғлигини қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати тоифасига кириши қайд этилган. Худди шунингдек, Нодир Васиевнинг танасида чап билак кафт бўғими юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкрак қафаси олд юқори ўнг томонидаги қонталаш ва шилинмаси, ўнг ва чап тирсак бўғими орқа, ўнг ва чап тизза олд юзасидаги шилинмалари кўринишидаги тан жароҳатлари аниқланган.                                             Суд-тергов ишлари давомида Нодир ишлатган қурол Германия давлатида «Reck International» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилгани, «Perfecta FBI 8000» русумли, 8 мм. калибрли, «6496547» рақамли газ тўппончаси экани очиқланган. Нодир бу тўппончани Навоий вилоятидаги Айдаркўлга автомашинасида мижозларини олиб борганида топиб олганини, унинг ўзига тегишли эмаслигини билдирган.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди судьяси Азамат Норбековнинг  маълум қилишича, айбдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисмининг «в» банди қўлланилган. Ушбу модда билан айбдор 2 йилу 6 ой озодликни чеклаш жазосини олган.

 

ТАЛАБАЛАР МАҲОРАТИНИ ОШИРМОҚДА

Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида робототехника хонаси фаолияти йўлга қўйилган. Бунда талабалар замонавий компьютерларда роботларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, уларни бошқариш, фикрлар ва маълумотларни қайта ишлаш борасида маҳорат ошириб келмоқда.

– Биз автоматлаштириш тезлиги таъсирчан бўлган замонда яшаяпмиз, Бугунги кунда одамлар бажарадиган вазифаларни автоматлар тезроқ ва яхшироқ бажаради. Баъзилар қатор фаолият соҳаларида, айниқса, ишлаб чиқариш ва саноатдаги жараёнларнинг тўлиқ автоматлаштирилиши ишсизликни келтириб чиқаради, деб ҳисоблайди. Аслида, бу ҳамма учун янги имкониятлар тўлқини. Ушбу қурилмалар қанчалик кўп функционал бўлмасин, уларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш керак. Жараённи амалга ошириш учун эса мутахассисларга доим эҳтиёж бор, – дейди  институтининг мелиоратив гидрогеология йўналиши 4-босқич талабаси Суҳроб Ўлмасов.

ЁШЛАР: АМАЛ. РАҚАМ. НАТИЖА.  

Айни кунда вилоят аҳолисининг 1038899 нафарини ёшлар ташкил этмоқда. Ёшлар етакчилари томонидан вилоятдаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 472  573 нафар йигит-қиз тўлиқ хатловдан ўтказилган.

Ижтимоий-иқтисодий ёрдамга муҳтож бўлган 25 737 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, 21 336 нафарининг муаммолари ижобий ҳал этилган. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда инфратузилма объектларини барпо этиш учун “Ёшлар дафтари жамғармаси”дан 43,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

“Ёшлар баланси” асосида 14 140 нафар “оғир” тоифадаги ёшлар 284 нафар раҳбарларга номма-ном бириктирилган. Уларнинг муаммоларини ҳал этиш учун 15,7 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

“Ёшлар бандлиги дастури” га киритилган 21 330 нафар ишсиз ёшларнинг 7 941 нафарининг бандлиги таъминланган. 1 853 нафари профессионал таълим муассасаларига жалб қилинган. 3 485 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилган.

1 719 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 6 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроли берилди, 1 нафарига деҳқончилик учун экин майдонлари берилди, 18 нафарига тадбиркорлик учун кредит ажратилди, 870 нафари хунармандчиликка жалб этилди, 34 нафари янги яратилган иш ўринларига жойлаштирилди, 1 808 нафар мактаб битирувчилари хусусий олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича “Қўқон шаҳар тажрибаси” асосида маҳаллаларда 2 557 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган ёшлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари, вилоятдаги таълим муассасаларида 4 909 маротаба “Давомат” ва “Тиғ” тезкор рейд тадбирлари ўтказилиб, муаммоли ёшларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Фарзандига таълим бериш мажбуриятини бажармаган 5 48 нафар ота-оналарга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Хонадонма-хонадон хатлов ишлари орқали 12 129  нафар хориждаги ёшлар баланси шакллантирилган. Уларнинг 11 305 нафари ишлаш учун, 598 нафари ўқиш учун ҳамда 229 нафари доимий яшаш ва бошқа сабабларга кўра чиқиб кетгани аниқланган.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларининг биринчи мавсумида 315 302 нафар ва иккинчи мавсумида

346 580 нафар ёшлар жалб этилган.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги натижалар ҳам салмоқли. Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган 1163 нафар ёшларга 1 миллиард 938 миллион сўмлик имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилган.

2024 йилда Ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга ошириладиган мақсадли кўрсаткичларни белгилаб олиниб, 9 та йўналишда, жумладан, давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш йўналишида, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, норасмий банд ёшларга ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганлар билан тизимли ишлаш, маҳаллаларда ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”га жалб этиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш йўналишларида жами 506 758 нафар ёшлар қамраб олинади.

Шунингдек, “Ибрат фарзандлари” Youtube платформаси орқали 81 903 нафар, “lbrat Academy” мобил иловаси орқали 250 000 нафар, “UzChess” лойиҳасига 30 996 нафар, волонтёрлик ва лидерлик лойиҳаларга 52 497 нафар ҳамда интеллектуал ўйинларга 91 362 нафар ёшларни кенг жалб қилиш чоралари кўрилади.

 

​YUKSAK MARRALARNI KO’ZLAGAN O’G’LON

      Inson irodasi, uni hayot sinovlarida toblaydi, sabr bilan jamiyatda oʼz oʼrnini topishga undaydi. Matonat esa, ezgulik ila maqsad sari dadil intilishga, bu yoʼldagi barcha qiyinchiliklarni mardonavor yengish uchun cheksiz quvvat bagʼishlaydi.

Ma’lumki, “Sambo”-sport kurashi turi. Unga kurashning milliy turlaridagi eng samarali usullar asos qilib olingan. XX-asrning 30-yillarida SSSRda paydo boʻlgan.

Bizning bugungi qahramonimiz Saidaliakbar Yusupov 2010-yildan buyon sportnining aynan shu turi bilan muntazam ravishda shug’ullanib kelayotir.

– Ushbu sport turi hayotimning ajralsam bir qismiga aylanib ulgurdi, desam adashmagan bo’laman. Insonning tarbiyasida ota-ona asosiy rolda bo’lsa, uning hayotda kasb-hunarli bo’lib, o’z yo’lini topib ketishida, shubhasiz, ustozlarining o’rni bo’lakcha. Men, dastlabki saboqlarni chinakam fidoyi ustozlarim, ko’plab shogirdlarini yuksak shohsupalarga chiqishida beminnat xizmat qilgan inson Ulug‘bek Raxmonov va Shavkat Baratovlardan olganman. Bu oliyjanob ustoz bilan haqli ravishda faxrlanaman, – deydi biz bilan suhbatda Saidaliakbar.

Bugungi kunga qadar mazkur sport turi bo’yicha 2017 yil 12-16-oktabri kunlari Sеrbiyaning Novisad shaxrida bo’lib o’tgan Sambo sport turi bo’yicha Jaxon chеmpionatida faxrli 2-o’rinni, 2019 yilning 04-07-sеntabr kunlari Janubiy Korеya davlatining Chungju shahrida “Butunjahon o’yinlari”da 80 dan ortiq davlatlar o’rtasida sportning sambo turi bo’yicha bo’lib o’tgan yirik musobaqada faxrli 3-o’rinni, shuningdеk, 2019 yil 18-20-oktabr kunlari Ukraina davlatining Kiеv shahrida “COMBAT JU-JUTSU” sport turi bo’yicha bo’lib o’tgan jahon chеmpionatida faxrli 3-o’rinni egallagan.

U o’qish davomida 2022 yilning 30-31-iyul kunlari Samarqand shahrida bo’lib o’tgan “COMBAT JU-JUTSU” sport turi bo’yicha O’zbеkiston chеmpionligini qo’lga kiritgan. Qolaversa, 2022 yilning 09-11-sеntyabr kunlari Buxoro shahrida bo’lib o’tgan “COMBAT JU-JUTSU” sport turi bo’yicha Osiyo chеmpionatida faxrli 2-o’rinni, 2022 yilning 02-04-dеkabr kunlari Ispaniyaning Barsеlona shahrida “COMBAT JU-JUTSU” sport turi bo’yicha bo’lib o’tgan Jahon chеmpionatida faxrli 3-o’rinni, 2023 yilning 15-18-iyun kunlari Qozoqistonning Alma-ota shahrida “COMBAT JU-JUTSU” sport turi bo’yicha bo’lib o’tgan Osiyo chеmpionatida 1-o’ringa loyiq dеb topildi.

S.Yusupov sportga bo’lgan qiziqishi tufayli 2023 yilda “COMBAT JU-JUTSU” sport turi bo’yicha “Xalqaro toifadagi Hakam” lisеnziyasini qo’lga kiritdi. 2021 yilda sportning sambo turi bo’yicha sport ustasi unvonini qo’lga kiritgan.

– Bu yutuqlar, faqat mening yutuqlarim emas, menga ishonch bildirgan ustozlarim, ota-onamning, har dam yonimda turib, meni qo’llab-quvvatlab turgan barcha qalban yaqinlarimning ham yutug’idir. Ularning ishonchi, daldasi meni har lahza chempion bo’lish, yuksak marralarni qo’lga kiritishimga undaydi. Kelgusida ham O’zbekistonimiz bayrog’ini, ramziy ma’noda aytganda, bundan-da ko’klarga ko’taraman, – deydi u.

Bunday musobaqalarni o‘tkazishdan maqsad: yoshlarni jismoniy tarbiyaga jalb qilish, ular o‘rtasida tajriba almashuvini kuchaytirish, sportchilar va trenerlar mahoratini oshirish, ushbu sport turini yanada rivojlantirish, sog‘lom hamda Vatanimiz ravnaqiga o‘z hissasini qo‘shadigan yosh avlodni tarbiyalash hisoblanadi.

Yuksak marralarni ko’zlagan Saidaliakbarning kelajakda olimpiada o’yinlarida ham g’olib bo’lib, uning shohsupalarida bayrog’imizni dast tutishiga va yurt koriga yaraydigan inson bo’lib yetishishiga ishonamiz.

­Dilnavoz To‘xtayeva                                                                “Buxoro yoshlari” muxbiri