Ер олишда алданиб қолманг

И.Убайдуллаев қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2023 йил 18 декабрь куни таниши Ф.Эргашев номига гўёки Бухоро шаҳар “Кўк сарой” кўчасидан фойдаланилмайдиган шаҳар ҳокимлиги захира ерлари ҳисобидан офис биноси қуриш ва ҳудудга туташ ерларни ободонлаштириш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқини берадиган қалбаки ҳужжат тайёрлаган. Batafsil Ер олишда алданиб қолманг

Янги ўқув йилида янги марралар сари

Олийгоҳга илк бор мақсадларга тўла шаҳдам қадамлар билан кириб борганимни яхши эслайман. Танлаган соҳам бўйича чуқурроқ билим олиш ва кўплаб янги ютуқлар мени кутаётганини англардим. Талаба бўлганимдан ғурурланиш, атрофимдаги тенгдошларим ким ва қандайлигини тезроқ билиш истаги жўш урган кезлар эди ўшанда. Batafsil Янги ўқув йилида янги марралар сари

“Соғлом ҳаёт-бахтли келажак”

“Buxoro yoshlari” газетаси Таҳририяти Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан ажратилган грант маблағларига эга бўлди.

Шу муносабат билан “Соғлом ҳаёт-бахтли келажак” лойиҳаси режалари билан танишитириш ва келгусидаги жараёнлар ҳақида батафсил тушунтириш мақсадида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, журналистлар ва блогерлар Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, вилоят Спорт бошқармаси, вилоят ИИБ бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Бухоро вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси Ахборот таҳлил ва ижро назорати бўйича бош мутахассис Шерзод Нарзуллаев томонидан табрик сўзи билан очилди. Таҳририятга лойиҳани ўтказиш давомида омад ва шижоат тилади:

– “Buxoro yoshlari” таҳририяти доимий газетани нашр эттириш ишларидан ташқари, турли тадбиру танловларда иштирок этишга ҳам улгуради. Газета жамоаси бугун катта бир лойиҳанинг бошида турибди. Ишончим комилки, лойиҳа доирасида ўтказилиши кутилаётган тадбирлар файзли ва самарали бўлади. Ёшлик ва фаоллик сизларни асло тарк этмасин.

Шунингдек, матбуот анжуманида иштирок этган ОАВ ходимлари ҳамда блогерларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Креатив тарзда ўтган матбуот анжуманида интерфаол ўйинлар ҳам ташкил этилди

– Бухоро вилоят спорт бошқармаси йил якунига қадар ёшлар ўртасида кўплаб лойиҳа ва учрашувлар ўтказишни режалаштирган. Таҳририят лойиҳаси ҳам айнан йўналишимизга мослиги туфайли ҳамкорликда иш олиб борамиз. Биргаликда яна режалар тузиб, ҳали юзага чиқмаган иқтидор ва истеъдод эгаларини излаб топамиз,- деди Бухоро вилоят спорт бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Гулмира Гулямова.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Buxoro yoshlari” газетаси “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш” асосида “Соғлом ҳаёт – бахтли келажак!” номли лойиҳасини тақдим этиб, 60 000 000 сўм маблағни қўлга киритди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий ва экологик маданиятини ошириш, жисмоний нуқсони бор ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўлидаги ишларни кенг ёритишда ОАВ ролини ошириш мақсади кўзланган ушбу лойиҳада барча ёшлар биргаликда, бир тану бир жонликда ҳаракатда бўлади.

Зеро, биз ҳам ёшларнинг келажакдаги имкониятларга йўл очишдан чарчамаймиз.

Китоб ўқиб олим ва бой бўлганлар

Француз файласуфи ва ёзувчиси Дени Дидро: «Одам ўқишни тўхтатса, фикрлашдан тўхтайди», деб бежиз айтмаган.

Айни пайтда, бадавлат одамлар кўпроқ китоб ўқийдилар. Бойларнинг 88 фоизи кунига камида ярим соат китоб ўқийди. Масалан, Билл Гейтс йилига 50 та китоб ўқийди. Уоррен Баффет кунига беш-олти соат китоб ўқийди. Илон Маск ўқишни яхши кўргани учун ракета ясашни ўрганганини тан олган.

Олимларнинг фикрига кўра, ўқиш мусиқа, юриш ва спортдан кўра стрессни самаралироқ камайтиради. Фақат 6 дақиқа ўқишдан сўнг, стресс даражаси 60 фоизга камаяди. Шунинг учун бойлар сифатли адабиётларни ўқишга кўпроқ вақт ажратишади — бу ўз-ўзини ривожлантиришнинг энг самарали усули. Бундай ўқиш муваффақият учун зарур бўлган асосий кўникмаларни ривожлантиради: фикрлаш, тасаввур, диққат, фикрларни чиройли ва аниқ ифодалаш қобилияти, ҳамдардлик. Ва бу борада китобни ҳали ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди.

Тадбиркор ва инвестор Уоррен Баффет янги билимларни эгаллашни қизиқиш тўпланадиган сармояга қиёслайди. Унинг таъкидлашича, бир киши кунига тахминан 500 саҳифа ўқиши керак.

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ўқишни шарт деб ҳисоблайди. У икки ҳафтада камида битта китоб ўқийди. Китоб ўқиш учун ўз-ўзига бундай талаб сизга замонавий дунё тенденциялари билан мослашишга ва ўз маҳсулдорлигингизни йўқотмасликка имкон беради.

Муваффақиятга эришган одамлар маданий меросга айланган китобларни ҳам ўқишни яхши кўрадилар. Миллиардер Марк Кубаннинг айтишича, у кунига тахминан 3 соат вақтини китоб ўқишга сарфлайди, лекин у ўзини муайян мавзулар ёки жанрлар билан чекламайди. Унинг фикрича, ҳатто битта яхши фикр ҳаётингизни ўзгартириши мумкин ва ҳар бир китоб уни топиш учун имкониятдир.

Бундан ташқари, бой ва омадга эришган одамлар классикаларни, замонавий нашрларни, фалсафий рисолаларни, фантастика ва илмий-оммабоп тадқиқотларни ўқишни яхши кўрадилар.