БАРЧАМИЗ УЧУН МАСЪУЛИЯТЛИ  БУРЧ

Бухоро вилояти ИИБда  бўлиб ўтган брифинг вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг аҳволи, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда тизим ходимлари томонидан олиб борилаётган  ишлар натижасига бағишланди.

Batafsil БАРЧАМИЗ УЧУН МАСЪУЛИЯТЛИ  БУРЧ

ЛОҚАЙДЛИК ПАНД БЕРАДИ

Етакчи, деганда, албатта, кўз олдимизда фаоллик ва ташаббускорлиги билан ёшлар орасида ўзини намоён этадиган, жамоанинг манфаатларини бирлаштирадиган, бошқаларни аниқ мақсад сари етаклай оладиган ҳамда бунинг натижасида жамоа ишончига эришган шахс намоён бўлади.

Batafsil ЛОҚАЙДЛИК ПАНД БЕРАДИ

ҲАРАКАТДА ГАП КЎП

Фаол етакчи – “Камолот”га кўмакчи

Бухоро Автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежига бориб, “Етакчи борми?”, “Нега кўринмайди?!”, “Ишлар бунча ўлда-жўлда?!” деган саволларга ҳожат қолмади. “Э, яшанг, баракалла!” деб қайтдик. Бошланғич ташкилот етакчиси ўқув муассасасининг кечаги югурдаги эмас, балки чин, ҳақиқий маънодаги лидерига айланиб улгурган. Batafsil ҲАРАКАТДА ГАП КЎП

ХАТАР

Лақманинг калласи тарози палласига қиёс. У ким нима қўйса, ўша томонга оғади. Лақманинг ўз фикрига эга эмаслиги, ўз қараши йўқлиги, албатта, тарозибонга қўл келади. Лоқайд одам учун эса дўстнинг ҳам, душманнинг ҳам, қавму-қариндошу, бегонанинг ҳам аҳамияти йўқ. Бугунги ўта мураккаб ва таҳликали даврда лақмалик ҳам, лоқайдлик ҳам жамиятга, тинч-осуда ҳаётга, хавфсизликка зарар етказади. Batafsil ХАТАР

 БАРОРИДАН КЕЛМАГАН “ОВ”

Cудья  Илҳом Шомуратов ва адвокат Умрзоқ Тўхтаевнинг барбод бўлган режаси

Айтишларича, йиртқичлар бир марта гўшт мазасини тотганидан кейин ов қилишни бошлар экан. Бундай йиртқичлардан фақатгина уларни отиб ўлдириш орқали халос бўлиш мумкин. Порахўрларни ҳам гўшт ейдиган йиртқичларга қиёслаймиз. Порахўр ҳам осонгина келадиган мол-дунёнинг мазасини тотганидан сўнг унга кўнгил қўяр экан, одамлар унга пора бериши учун шундай шартлар ўйлаб топарканки, уларни адо этиш жуда мушкул, айримлари эса деярли имконсиз. Афсуски, йиртқичларга қўлланилган жазони порахўрларга нисбатан қўллаб бўлмайди. Batafsil  БАРОРИДАН КЕЛМАГАН “ОВ”

“ЁШ СПИКЕР” – НОТИҚЛАР БЕЛЛАШУВИ

Ҳаракат Кенгаши муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти лойиҳаси доирасида Бухоро вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят Адлия бошқармаси, Фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Бухоро муҳандислик технология институтида ОТМ талабалари ўртасида “Ёш спикер” ҳуқуқий-сиёсий танлови бўлиб ўтди. Batafsil “ЁШ СПИКЕР” – НОТИҚЛАР БЕЛЛАШУВИ