САНЪАТКОРЛАР “UZDAEWOO TEXTILE BUKHARA” КОРХОНАСИДА

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан тадбикорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг Бухородаги яққол намуналаридан бири “UZDAEWOO TEXTILE BUKHARA” корхонасининг бугунги кундаги ўрнидир. Фестиваль доирасида тарғибот гуруҳи аъзолари мазкур ташкилотга ташриф буюришди. Ташриф давомида улар 2008 йилда ташкил этилган корхонанинг 800 нафардан ортиқ ишчи-ходимлари ва уларнинг фаолияти, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. Batafsil САНЪАТКОРЛАР “UZDAEWOO TEXTILE BUKHARA” КОРХОНАСИДА

Кўҳна заминда янгича нафас

Ўз қудрати ва тенгсиз обидалари билан дунёга донг таратган, не-не буюк зотларга бешик муқаддас макон – Бухоройи шариф яна бир фахр-ифтихорга тўла юксак тантанага мезбонлик қилди. Йўлларию кўчалари ойдин, шаҳар марказидан тортиб, энг олис қишлоқларигача обод бўлган, бугун гўё юрагида қуёш балқиб – “Кўҳна ва боқий Бухоро”ни яратган шариф шаҳар куч-ғайрат, шижоатга тўлиғ ёшлик нафаси ила гуркирради. Batafsil Кўҳна заминда янгича нафас

ВАТАНГА КЕРАКЛИЛИК ҲИССИ

(матбуот анжумани)

“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” ёшлар фестивали анъанага мувофиқ  матбуот анжумани билан бошланди. Бухоро Гранд меҳмонхонасининг йиғилишлар залида ташкил этилган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар, шоир ва ёзувчилар, халқ артистлари, санъаткорлар, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Batafsil ВАТАНГА КЕРАКЛИЛИК ҲИССИ