Архив за день: 15.04.2016
“ЎЗБЕК АДАБИЁТИ КУНЛАРИ”ГА МАКТУБ
Мен Стефания Осипова, Бухоро шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфида ўқийман. Бугун kamolot.uz веб-сайти орқали Бухорода бўлиб ўтаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” фестивали доирасида “Ўзбек адабиёти кунлари” лойиҳаси эълон қилинганига гувоҳ бўлдим. Batafsil “ЎЗБЕК АДАБИЁТИ КУНЛАРИ”ГА МАКТУБ
МЕНИНГ ТАКЛИФИМ
Менга ҳам “Ўзбек адабиёти кунлари” лойиҳаси жуда ёқди. Фестиваль ҳар йили турли янгича лойиҳалар билан бойитилар экан, шу ўринда, навбатдаги фестиваль доирасида чет тиллар кунларини ҳам ташкил этилишини таклиф этган бўлардим. Бу ўз ўрнида Юртбошимизнинг чет тилларни ўрганишга қаратилган фикрларининг амалий исботи бўларди.
Дилноза АҲАДОВА, Бухоро шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси.
САНЪАТНИНГ БЕТАКРОР СЕҲРИ
Бухоро туманидаги маданият саройида давом этаётган фестиваль жараёнида кутилмаганда санъаткорларнинг жонли ижролари намойиш этилди. «Ватан – менинг фахрим» лойиҳасининг иккинчи қисмида ёшлар томонидан берилган ноанъанавий саволлар санъакорларимизни жонли ижрога чорлади. Batafsil САНЪАТНИНГ БЕТАКРОР СЕҲРИ
“БИЗ ЁШЛАР ЖОНЛИ ИЖРО ТАРАФДОРИМИЗ!”
Ромитан туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби “Биз ёшлар жонли ижро тарафдоримиз” лойиҳаси бўлиб ўтди. Тадбир Санъат коллежи ўқитувчилари томонидан намойиш этилган миллий чолғу асбоблари кўргазмаси билан бошланди. Batafsil “БИЗ ЁШЛАР ЖОНЛИ ИЖРО ТАРАФДОРИМИЗ!”
ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА ТУҲФА
“Камолот” ЁИҲ Бухоро шаҳар Кенгаши ҳузуридаги ёшлар ижтимоий хизматлари марказининг “Ёшларни оилага тайёрлаш” клуби аъзолари “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” фестивали учун эксклюзив қўл меҳнати намуналарини байрам туҳфаси сифатида тайёрлашди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган 25 нафар патронаж шифокорларнинг 25 рақамини ҳосил қилганлиги ижтимоий тармоқларнинг шов-шувуга сабаб бўлди.
Фестиваль доирасида ўтказилган “Ўзбек адабиёти кунлари” доирасида “Камолот кутубхонаси” китобларидан тайёрланган эксклюзив кўргазма, яъни истиқлолимиз қутлуғ ёшининг бетакрор тарзда акс эттирилганлиги фестиваль учун энг ажойиб туҳфа бўлди. Batafsil ИСТИҚЛОЛИМИЗНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА ТУҲФА
“ВАТАНИМ – МЕНИНГ ФАХРИМ”
Афшона Тиббиёт коллежида “Ватаним – менинг фахрим” лойиҳаси ташкил этилди. Эзгу ташриф улуғ ватандошимиз Абу Али ибн Сино бобомизнинг рамзий қабрларини зиёрат қилиш билан бошланди. Шунингдек, буюк аждодимиз ҳаёти ва илмий фаолиятини акс эттирувчи музей экспонатлари ҳам томоша қилинди. Batafsil “ВАТАНИМ – МЕНИНГ ФАХРИМ”