Архив рубрики: Bunyodkorlik odimlari

Бухорода тадбиркорлар ҳисобидан 15,3 миллиард сўм эвазига сайлгоҳ барпо этилди

Бухоро вилояти, Ромитан тумани марказида тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 15,3 миллиард сўм бўлган кўнгилочар сайлгоҳ фойдаланишга топширилди.  Batafsil Бухорода тадбиркорлар ҳисобидан 15,3 миллиард сўм эвазига сайлгоҳ барпо этилди

Бухоро шаҳрига тель-авивлик ишбилармонлар томонидан 17 миллиард сўмлик инвестиция киритилди

Бухоро шаҳридаги “Лидер Агро Израил” масъулияти чекланган жамиятига тель-авивлик ишбилармонлар томонидан 17 миллиард сўмлик инвестиция киритилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят инвестициялар бўйича бош бошқарма бошлиғи Ҳаёт Давлатов маълум қилди. Batafsil Бухоро шаҳрига тель-авивлик ишбилармонлар томонидан 17 миллиард сўмлик инвестиция киритилди

ИСТИҚЛОЛ АКСИ

Мустақилликдан олдинги даврларни кўз олдимизга келтирар эканмиз, мингйиллик тарихдан сўзловчи обидаларимиз мустамлакачи давлатнинг омборхоналарига айлантирилиб, ўз манфаатлари йўлида хизмат қилганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Жавоҳир санъат асарларига беписанд қаралиб, уларнинг шонли тарихини халқимиз онги ва тафаккуридан йўқотишга уринилган эди.

     Истиқлолга эришганимиздан сўнг эса  Бухоронинг аксарият обидалари ЮНЕСКОнинг Бутун жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди.

     Қуйида мустабид тузум даврида харобага айлантирилган шариф шаҳар обидаларининг мустақиллик шарофати ила қайта чирой очганлигини “Бухоро ёшлари”  газетаси  жамотчи мухбири Шавкат Бобожонов қиёсий лавҳалар орқали изоҳлаб берган. Batafsil ИСТИҚЛОЛ АКСИ

ВАТАНГА ХИЗМАТ МЕҲНАТДАН БОШЛАНАДИ

Айни тун чўккалаётганда ишдан қайтаётган Зафар ғира-шира қоронғуликда ўриндиқда ўйчан ўтирганча бурқситиб сигарета тутаётган йигитга кўзи тушди. Беихтиёр йигитнинг ёнига чўққалади.

  • Ҳа, ошна, ташвишлига ўхшайсиз, ёрдам керакми?! – сўради Зафар йигитга синчков термулиб.

Сипо кийинган ўзи тенгқур йигитнинг ундан ҳол сўраши бирров ҳамиятига теккандек бўлдию, аммо ўзининг ҳам “ёрилгиси” келиб турган эканми, чуқур хўрсиниқ билан сўз бошлади: Batafsil ВАТАНГА ХИЗМАТ МЕҲНАТДАН БОШЛАНАДИ

Sharif shaharda shonli shukuh

 

Дунёда инсон зоти борки, ҳурлик, истиқлол туйғусини дилига жо қилиб, унга интилиб яшайди. Шу улуғ ниятлар йўлида бел боғлайди. Тарихда ўтган буюк аждодларимиз тақдири, кечмиши бунга яққол мисол бўла олади. Широқ, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур каби бобокалонларимиз эл-юрт истиқлоли, озодлиги учун жон олиб, жон бердилар. Ватанимиз тарихига назар ташласак, улардан кейин ҳам  қанчадан-қанча фидоий аждодларимиз мустақиллик, ҳурлик, тенглик йўлидаги курашларда қурбон бўлишганига ишонч ҳосил қиламиз.

Бироқ… Бироқ, бизнинг бахтимиз шундаки, улар кўра олмаган Ватан мустақиллигини кўриш, истиқлол неъматларидан баҳраманд бўлиш бизга насиб этди. Ўзбекистон дунёга юз тутди. Халқаро минбарларда Ўзбеклар сўзи янгради. Batafsil Sharif shaharda shonli shukuh