“Меҳнат ҳақларимизни талаб қилсак, қўл-оёқларимизга сигареталар босиб, ўрмонзорга олиб чиқиб дўппослашарди…”
Архив за месяц: Январь 2025
«Ватан кўксидаги доғ тоғамни кечира олмайман»
Яқин қариндошининг қистови билан Россия Федерациясининг Бохняка, Петропавловск-Камчатский шаҳрига қурилиш-таъмирлаш ишларига даромад топиш мақсадида кетган ва ўзи билмаган ҳолда “Ироқ Шом Ислом Давлати” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилиб, бир неча йил умрини қамоқда ўтказган ромитанлик муҳожир қиз ҳикояси Batafsil «Ватан кўксидаги доғ тоғамни кечира олмайман»
Муҳожирликдан ўғил фарзандлик бўлиб қайтган журналист
Бухоролик Фаррух, асли касби журналист бўлишига қарамай, узоқ йиллар мактабда ўқитувчилик қилган. Чўпончилик билан ҳам шуғулланган. Тақдир тақозоси билан 2 йилдан ортиқроқ вақт умрини муҳожирликда ўтказган. Икки нафар қиз фарзанди бор Фаррух муҳожирликдан «ўғил фарзандли бўлиб қайтган».
Batafsil Муҳожирликдан ўғил фарзандлик бўлиб қайтган журналист
“Қулоқсиз” қурувчининг армонлари 10 йиллик умрини муҳожирликда ўтказган инсон қисмати
Мен ўз ҳаётимни ўзимдан ёш ёки тенгдош бўлган йигитларга сабоқ бўлсин, деб ҳикоя қилиб беришни истадим. Отам раҳматли умрбўйи устачилик қилиб яшаган. Шу касб ортидан даромад топиб, акам, мен ва синглимни ҳалолликда улғайтирди. Акам 15, мен эса 13 ёшга тўлишимиз билан дарсдан сўнг отамнинг ёнида ишлай бошладик. Ишлашга жуда ёшлик қилардик. Batafsil “Қулоқсиз” қурувчининг армонлари 10 йиллик умрини муҳожирликда ўтказган инсон қисмати
Уруш юртда туғилиб, уруш юртда ўлган Саша тоға
2022 йилнинг август ойида эски «дом»ни сотиб, оиламиз билан бошқа кўп қаватли уйлардан бирига кўчдик. Шинам, кенг. Биринчи қаватда жойлашгани учун кичиккина томорқаси ҳам бор. Қўни-қўшнилар бегона бўлгани учун ҳеч кимни танимаймиз. Етмаганига кўпчилиги рус миллатига мансуб фуқаролар.
…Бир ҳафтадан ортиқроқ вақтда зўрға жойлашиб олдик. Бу орада на кўчага қарай олдик, на томорқага. Шундай кунларнинг бирида чамаси, 70 ёшлардан ошган рус миллатига мансуб бир киши томорқадаги тошлару қоғозларни териб, йўлакчага тўпларти. Batafsil Уруш юртда туғилиб, уруш юртда ўлган Саша тоға
“Шахмат-ақл кўзгуси”
Шахмат ва шашка инсон тафаккурини ривожлантириш, стратегик фикрлаш, сабр-тоқат ва эътиборни оширишда муҳим аҳамиятга эга. Стрессни камайтириб, ижтимоий мулоқотни кучайтиради ва имконияти чекланган инсонлар учун ҳам инклюзив спорт тури сифатида хизмат қилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди маблағлари эвазига «Buxoro yoshlari» газетаси таҳририяти Batafsil “Шахмат-ақл кўзгуси”
Ижтимоий ходим аҳолига кўмакчи
Когон тумани Тараққиёт маҳалласида 3448 нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг 53 нафарини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этади.
Мазкур маҳаллада ижтимоий ходим бўлиб фаолият юритувчи Мадинабону Ҳошимова саъй-ҳаракати билан мавжуд 53 нафар эҳтиёжманд аҳолининг 28 нафари қизиқиши бўйича касб-ҳунарга йўналтирилди, бандлиги таъминланиб, доимий даромадга эга бўлиши натижасида реестрдан чиқарилди.
Худди шундай оилалардан бири Дилдора Очилова ва Шухрат Ғафуровлар оиласи бўлиб, ижтимоий ходим томонидан “Кейс менежмент” асосида уларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди ва уларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар режаси тузилди.
✅ Биринчи навбатда эр-хотин ва уларнинг фарзанди Алибек чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди;
✅ Дилдора Очилова ва Шухрат Ғафуровларга ногиронлик гуруҳи белгиланди;
✅ Алибек имтиёзли равишда боғчага жойлаштирилди;
✅ Дилдора опа тикув корхонасига, Шухрат ака эса “Когон cоллеcтион” МЧЖга ёрдамчи ишчи лавозимига ишга жойлаштирилди.
✅ “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хонадонга иситиш тизими ўрнатиб берилди.