МОЗИЙНИНГ МАНГУ МАЁҒИ

Қадимдан минори бор юртнинг қадди ҳамиша сарбаланд бўлади, дейишади. Ана шундай мағрур, тарих синовларида тобланган, улуғвор миноралар шаҳри – Бухоро ўзининг минг йиллик обидалари билан дунё аҳлини мана неча асрларки, ҳайратга солиб келади.  Ўтмиши тоғларданда юксак, шонли тарихнинг жонли гувоҳи бўлган Бухорода кўплаб миноралар мавжудки, улар қарийб ўттиз асрни қаршилаган шариф шаҳар ҳуснига кўрк қўшиб келмоқда. Вобкент минораси,  Чорбакр, Қасри  Орифон,  Соктаредаги минора ва бошқалар шулар жумласидандир.  Аммо, Бухоро миноралари орасида Минораи Калон (Калон минораси) ўзининг маҳобати, нақшларининг мураккаблиги, бежиримлиги ҳамда не-не жангу жадаллар ва табиат синовларига дош бериб келаётганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бунинг сир-синоати нимада дейсизми? Унда диққат қилинг! Batafsil МОЗИЙНИНГ МАНГУ МАЁҒИ

ВАТАНГА ХИЗМАТ МЕҲНАТДАН БОШЛАНАДИ

Айни тун чўккалаётганда ишдан қайтаётган Зафар ғира-шира қоронғуликда ўриндиқда ўйчан ўтирганча бурқситиб сигарета тутаётган йигитга кўзи тушди. Беихтиёр йигитнинг ёнига чўққалади.

  • Ҳа, ошна, ташвишлига ўхшайсиз, ёрдам керакми?! – сўради Зафар йигитга синчков термулиб.

Сипо кийинган ўзи тенгқур йигитнинг ундан ҳол сўраши бирров ҳамиятига теккандек бўлдию, аммо ўзининг ҳам “ёрилгиси” келиб турган эканми, чуқур хўрсиниқ билан сўз бошлади: Batafsil ВАТАНГА ХИЗМАТ МЕҲНАТДАН БОШЛАНАДИ

ОРЗУЛАРИ ДУНЁ БОЛАЛАР

Бугун ёшлар ташкилоти  билимдон ва зукко, иқтидорли ва салоҳиятли ўғил-қизлар билан мустаҳкам. Ва уларни ўз атрофига бирлаштирган. Хўш, билимда оқсоқ, доим кимлар биландир ёқалашиб юрадиган, безориликни хуш кўрадиган тарбияси оғир болалар-чи?! Уларнинг тақдирига панжа ортидан қараадими? Йўқ, албатта! “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши томонидан ИИБ профилактик ҳисобида турувчи ўғил-қизларга эътиборни янада кучайтириш, уларни жисмоний ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамият тақдири учун керакли инсон бўлиб вояга етишлари учун мустаҳкам замин яратиш мақсадида анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган ҳарбий спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида жорий йилда 322 нафар болалар жалб этилди. Batafsil ОРЗУЛАРИ ДУНЁ БОЛАЛАР

ЁШ ОИЛАЛАР ТАҚДИРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Ўзбек миллати азалдан оилапарвар халқ саналади. Ҳар бир ота-она учун камида учтадан фарзандни дунёга келтириб, уни мустақил ҳаётга тайёрлаш қарздек бўлиб қолган. Бирин-кетин фарзандларини катта оилага айлантираётган ота-оналар учун бу ҳақиқатан жиддий муаммо туғдира бошлайди, айниқса, уй-жой масаласи. Ахир ҳар бир ота-она фарзандига алоҳида уй-жой қилиб беришни истагани билан ҳар кимнинг ҳам бунга қурби етавермайди! Batafsil ЁШ ОИЛАЛАР ТАҚДИРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

ЭНГ МУНОСИБЛАР САРАЛАНДИ

“Ёш мутахассис – 2015”

Мамлакатимизда малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишлар диққатга сазовор. Ўз соҳасида юқори натижаларга эришган иқтидор ва истеъдод эгаларини рўёбга чиқариш, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод вакилларида Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида  Ҳаракат томонидан анъанавий тарзда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказиб келинмоқда. Batafsil ЭНГ МУНОСИБЛАР САРАЛАНДИ

“БОЛАЖОН” – БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА

Юртимиз эгалари бўлган болажонларни жисмонан соғлом, кучли ирода ва юқори интеллектуал салоҳиятга эга инсонлар этиб тарбиялашнинг бош омили – болалар спортини ривожлантириш қатори уларнинг маданий ҳордиқ олишларини ҳам таъминлашдир. Batafsil “БОЛАЖОН” – БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА

РАЙҲОН ГУЛДЕК ИФОРИМ-ОЙИМ…

Ҳар куни анвойи гуллар ифорини бўйлаб уйғонаман.  Тонг саҳарданоқ гулларни парваришлашни канда қилмайдиган ойижонимга кўмакка ошиқаман. Гулларнинг нозик новдаларию, нафис баргларини авайлаб артиб қўяман, остини юмшатаман.

Яқинда  ойим тувакда ўстираётган архидея гулининг ғунчалаб туриб сўлиб тўкилиб қолганини кўриб, хафа бўлди. Нонуштадаям, кечки овқат маҳалидаям кайфияти йўқлигидан ҳалиям гул учун куйинаётгани сезилиб турарди. Нима қилсам, ойижонимнинг чеҳралари очилади, дея ўйлай-ўйлай, охири туни билан гул ясашга киришдим. Бинафшаранг ипак матодан гулчалар ясаб, тонг ғира-ширасида архидеянинг нозик новдасига уларни илиб қўйдим. Batafsil РАЙҲОН ГУЛДЕК ИФОРИМ-ОЙИМ…

РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ БИЛАН ДОНА СУРАМАН

“Ўзинг жимитдайгинасану кўксингдаги шодаларингга қара, бизга ҳам шахматни ўргатиб қўй, эркатой”,-дейишади ҳар сафар шахмат беллашувларидан ғолиб бўлиб қайтганимни кўрган қўни-қўшниларимиз суюнишиб. Қўни-қўшниларимга “Мен эркатой эмасман!”-десам-да, уларнинг табрикларидан барибир, хурсанд бўлиб кетаман. Шунинг учун ҳам биринчи бўлиб диплом ва медалларимни уларга кўрсатаман. Мусобақаларда ҳам худди қўни-қўшниларим, яқинларим дуоси мени қўллаб-қувватлаб тургандек, гўё. Batafsil РУСТАМ ҚОСИМЖОНОВ БИЛАН ДОНА СУРАМАН