ЭЪТИБОР ҚАНИ?!

Кўча-кўйда юрганингизда кўзингиз беихтиёр “ташқи реклама маҳсулотлари” бўлган плакат, баннер ҳамда афишаларга тушади. Улардаги суратлар, ранглар мутаносиблиги, бетакрор иллюстрациялардан фойдаланилганлиги инсонни ўзига жалб этмай қўймайди. Аммо, таъбни хира қиладиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Анчадан буён ўзимизни қийнаб келаётган, эътибордан четда қолиб кетаётган  ана шундай ташқи рекламалардаги ҳолатларни мисолларда таҳлил қилсак. Batafsil ЭЪТИБОР ҚАНИ?!

“СОТКА” — ЁЛҒОН УЧУН ҚУЛАЙ ВОСИТА

Бугун ҳаётимизни электрон воситаларсиз  тасаввур қилолмаймиз. Биргина уяли алоқа телефонининг ўзи тобора ҳаётимиз мазмунининг бир бўлагига айланиб бормоғда. Маълумотларга қараганда,  бутун дунё бўйича қарийб, 4 миллиарддан зиёд киши мобиль телефонлардан фойдаланар экан. Бу кўрсаткичнинг12 миллион нафардан ортиқ абоненти Ўзбекистон аҳолисини ташкил этар экан. Batafsil “СОТКА” — ЁЛҒОН УЧУН ҚУЛАЙ ВОСИТА

ЖАМОТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙМОҚДА

Дастур амалда

Истиқлол йилларида Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, сифатли ва замонавий талаблар асосида хизмат кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда юқори даражада ҳуқуқий ёрдам бериш масалаларига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Куни кеча Фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш мустақил институти Марказий аппарати ташаббуси билан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари очиқлигини таъминлашда, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ОАВ ролини кучайтиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги семинар-тренингда худди шу масалалар кўрилди. Batafsil ЖАМОТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙМОҚДА

ЎЗГАРИБ БОРАЁТГАН ЁШЛАР

Сайтларда – севги изҳори

Асрларки, инсоният ёшларнинг ўзгариб бораётганини айтиб чарчамайди. Бугун биз ҳам ёшлардаги ўзгаришларни кўриб ҳовлиқиб қолмоқдамиз. Ҳовлиқишимиз, табиий. Боғча боласи уяли телефонни, компьютерни сизу мендан яхшироқ ишлатади. Инглиз тилида қирқ ёшдан ўтганларнинг аксариятидан тузукроқ сўзлашади. Кийиниши, қизиқишлари бизникига ўхшамайди. Назаримизда, бундан қўрқиш эмас, фойдаланиш зарур. Яъни уларнинг қизиққан нарсаларини ақл билан бойитиш, миллий мафкурамиз, истиқлолимиз равнақи йўлида хизмат қилдириш лозим. Қандай қилиб?! Айтайлик, бугун жуда кўп ёшларимиз “одноклассник” сайти билан боғланмоқда. Шу сайтни ёшлар қизиқишига мослаб, маърифатли маълумотлар билан тўлдирармиз, бу сайтни жиддий ўзгартирармиз, балки..?!    Batafsil ЎЗГАРИБ БОРАЁТГАН ЁШЛАР

МИССИОНЕРЛИК: МАЪНАВИЙ ҚАШШОҚЛИК МАҲСУЛИ

Огоҳ бўлайлик!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланиши, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгалиги ва диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги (янги таҳрир) Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, давлатнинг диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши кафолатланган. Шунингдек, Қонуннинг мазкур моддасига асосан, бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти манъ этилган. Batafsil МИССИОНЕРЛИК: МАЪНАВИЙ ҚАШШОҚЛИК МАҲСУЛИ

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА ОАВ ЎРНИ: ЮТУҚ ВА МУАММОЛАР

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА ОАВ ЎРНИ: ЮТУҚ ВА МУАММОЛАР

Ҳозирги замонда ахборот технологиялари жамият тараққиётининг турли соҳаларига жадал кириб бормоқда. Ҳар қандай жараённинг яхши ва ёмон томонлари бўлганидек, жамиятни ахборотлаштиришнинг ҳам ижобий ҳамда салбий жиҳатлари мавжуд. Маълумки, ахборот хуружининг асосий нишони, объекти ёшлар ҳисобланади. Улар биринчи навбатда ёшларни ўз домига тортишга қаратилган. Бундай хатарлар, бошқа соҳа вакиллари қатори, оммавий ахборот воситалари олдига ҳам янги-янги талабларни қўйиб, журналистлар масъулиятини кучайтиришни тақозо этади. Савол: ёшлар муаммолари билан нафақат, ОАВ, балки бутун бир тизим шуғулланмоқда, лекин шунга қарамасдан, ёшларнинг яна ёвуз ниятлилар тузоғига тушиб қолаётганлигига, “оммавий маданият” сари талпинаётганига сабаб нима? Batafsil ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА ОАВ ЎРНИ: ЮТУҚ ВА МУАММОЛАР