Sharif shaharda shonli shukuh

 

Дунёда инсон зоти борки, ҳурлик, истиқлол туйғусини дилига жо қилиб, унга интилиб яшайди. Шу улуғ ниятлар йўлида бел боғлайди. Тарихда ўтган буюк аждодларимиз тақдири, кечмиши бунга яққол мисол бўла олади. Широқ, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур каби бобокалонларимиз эл-юрт истиқлоли, озодлиги учун жон олиб, жон бердилар. Ватанимиз тарихига назар ташласак, улардан кейин ҳам  қанчадан-қанча фидоий аждодларимиз мустақиллик, ҳурлик, тенглик йўлидаги курашларда қурбон бўлишганига ишонч ҳосил қиламиз.

Бироқ… Бироқ, бизнинг бахтимиз шундаки, улар кўра олмаган Ватан мустақиллигини кўриш, истиқлол неъматларидан баҳраманд бўлиш бизга насиб этди. Ўзбекистон дунёга юз тутди. Халқаро минбарларда Ўзбеклар сўзи янгради. Batafsil Sharif shaharda shonli shukuh

Orzulari ushalgan el

 

Йиллар давомида жаҳон афкор оммасига “қийшиқ ойна”да кўрсатиб келинган Ўзбекистон зарварақлари чанг ва ғуборлардан тозаланиб, авлодлар онгига Имом ал-Бухорий, ат-Термизий, Амир Темур каби бобокалонларимизнинг илм-фан, маданият, маърифатни ривожлантириш борасида амалга оширган бебаҳо мерослари сингдирила бошланди. Ўзлигимиз, маънавиятимиз, қадриятларимиз, миллий урф-одатларимиз ўзимизга қайтди. 24 йиллик фурсат жуда катта имкониятлар билан бирга Ўзбекистон фуқаросини тоблади. Мамлакатимизда терроризм, ақидапарастлик, диний экстремизм, гиёҳвандлик каби қора балоларга қарши амалга оширилган ишлар ривожланган давлатлар-да тан бермоқда. Қонунбузарликларнинг деярли барчасига қарши қақшатқич зарба берилди. Batafsil Orzulari ushalgan el

Дилкаш давраларда истиқлол завқи

Кўз очиб юмгунчалик вақт ичида мактабни тугатганимизга ҳам 25 йил бўлибди. Инсон ҳаётда неларга эришмасин, ҳар қандай нуфузли илм даргоҳларида таҳсил олмасин, барибир, болалигининг энг гўзал ва энг тотли дамлари ўтган жонажон мактабини соғиниб, унга талпиниб яшар экан… Batafsil Дилкаш давраларда истиқлол завқи