Қадимдан минори бор юртнинг қадди ҳамиша сарбаланд бўлади, дейишади. Ана шундай мағрур, тарих синовларида тобланган, улуғвор миноралар шаҳри – Бухоро ўзининг минг йиллик обидалари билан дунё аҳлини мана неча асрларки, ҳайратга солиб келади. Ўтмиши тоғларданда юксак, шонли тарихнинг жонли гувоҳи бўлган Бухорода кўплаб миноралар мавжудки, улар қарийб ўттиз асрни қаршилаган шариф шаҳар ҳуснига кўрк қўшиб келмоқда. Вобкент минораси, Чорбакр, Қасри Орифон, Соктаредаги минора ва бошқалар шулар жумласидандир. Аммо, Бухоро миноралари орасида Минораи Калон (Калон минораси) ўзининг маҳобати, нақшларининг мураккаблиги, бежиримлиги ҳамда не-не жангу жадаллар ва табиат синовларига дош бериб келаётганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бунинг сир-синоати нимада дейсизми? Унда диққат қилинг! Batafsil МОЗИЙНИНГ МАНГУ МАЁҒИ →