“Камолот” минбари

Шаҳбоз СУВОНОВ:                                                                    Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши Ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий лойиҳалар бўлими мудири.    

  • Ўтган 2015 йилда айрим режа ва мақсадларимиз амалга ошмай қолди. Масалан, “Камолот” ЁИҲ вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қошидаги “Ёшлар ижтимоий хизматлари” маркази тўгараклари иштирокида вилоятимиздаги “Семурғ” спорт мажмуасида таълим ва инновацион кўргазмаларини ташкил этмоқчи эдик. Batafsil  “Камолот” минбари

ИҚТИДОР, ИЗЛАНИШ, ЭЪТИРОФ

Медиа маҳсулотлар фестивали

 Оммавий ахборот воситаларининг роли ва таъсирчанлиги ортиб, ёшлар маданиятини юксалтириш, уларни ёт ғоя ва мафкуралардан муҳофазалаш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритмоқда. Бу борада телевидение соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Batafsil ИҚТИДОР, ИЗЛАНИШ, ЭЪТИРОФ

ОНА АЛЛАСИ-ЛА УЛҒАЯР БОЛА

Сокин тун бағрида янграётган она алласининг сеҳрли оҳанглари гўдак қалбига муҳрланиб бормоқда. Бу қадимий қўшиқ сўзларининг ижодкори ҳам, бастакори ҳам бешик қучиб тунларни тонгларга бедор улаган волида аталмиш мўътабар зот. У гўдаги қошида ҳамиша сергак. Ҳушёрлиги учун норасидаси беҳадик ором олади. Ёпинчиғи қирмизи бахмалдан, бежирим туморча осилган бешик аёл учун нақадар азиз. Унинг борлиғи ҳам, бойлиги ҳам тўққиз ой вужудида асраб-авайлаб, дунёга келтирган дилпорасидир. Унинг шодлиги оламни тутади, у қанчалар бахтиёр. Batafsil ОНА АЛЛАСИ-ЛА УЛҒАЯР БОЛА

“ЮРТ КОРИГА КАМАРБАСТА БЎЛАМАН!” дейди “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби Шерзод Раҳмонов

Маълумки, мамлакатимизда фан, таълим, маданият, спорт, саньат, соғлиқни сақлаш, журналистика, қишлоқ хўжалиги, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда таҳсил олаётган, фаолият юритаётган, билим ва ташаббуслари билан юксак натижаларга эришаётган ёшлар ҳукуматимиз томонидан муносиб равишда рағбатлантирилиб келинмоқда. Batafsil “ЮРТ КОРИГА КАМАРБАСТА БЎЛАМАН!” дейди “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби Шерзод Раҳмонов

БАРЧАМИЗНИНГ БАХТИМИЗ

Улкан тоғдан қанчалик узоқлашганинг сари унинг салобати янада яққолроқ кўзга ташланаверади. Демак, ҳар қандай ишнинг улуғлиги ҳам вақт ўтиши билан гавдаланади.

Бугун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида яна бир улуғ сана нишонланаяпти. Бу мустақиллик шарофати билан дунёга келган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги байрамидир. Batafsil БАРЧАМИЗНИНГ БАХТИМИЗ

ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ

Бугун Конституция ҳаётимизнинг ажралмас қисмига, бутун борлиғимизга айланиб бормоқда. Фуқароларимизнинг Конституция ва қонунларга нисбатан ҳурмати баланд. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиши натижасида сиёсий элита қатлами вужудга келганки, ҳар бир фуқаро, айниқса, ёшлар ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини теран англаб, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш баробарида, Ватан олдидаги муқаддас бурчларини ҳам бекаму кўст амалга ошираётирлар. Бу Конституциямизнинг бундан 23 йил муқаддам нечоғли тўғри, халқчил ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ ишлаб чиқилганлигининг  исботидир. Batafsil ҲАҚ-ҲУҚУҚЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ

ҒУРУР БЎЛИБ ЯШАЙМИЗ ЭЛГА

Сенга бўлиб муносиб фарзанд,                                                            Хизматингга тайёрмиз бизлар.                                                                                    Сени шундай асрамоқ учун,                                                                       Интилмоқда ҳар ўғил-қизлар.

 Нон тузингу, ҳурматинг оқлаб,                                                                            Келажакка қўямиз қадам.                                                                              Сиймолардек шаънингни сақлаб,                                                                                  Доим олға борамиз шахдам.

 Байроғингни кўкка кўтариб,                                                                     Қомусингни жойлаймиз дилга.                                                                   Мадҳиянгни  орзу-шаън билиб –                                                                               Ғурур бўлиб яшаймиз элга!

Моҳира АБДУРАҲИМОВА

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН ОГОҲЛИК!

    1 – декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни!

Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 1987 йил  “1 декабр – Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” деб эълон қилинган.  1988 йилдан бошлаб, “Мақсад сари – ноль” шиори остида бутун дунёда аҳоли билан учрашувлар, мини-сессиялар, кўрик-танловлари ўтказилиб келинмоқда. Америкалик рассом Франк Мур 1991 йилда ОИТС касаллигининг рамзи сифатида қизил лентадан фойдаланиш  ғоясини бутун жаҳонга тадбиқ этди.783309-ef02db64cccbaca8.jpg Batafsil СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН ОГОҲЛИК!