“Дийдор” бекатида янги йилда янги орзуларни ўз мухлисларига армуғон айлаган “Муқимий” номидаги Ўзбек давлат мусиқали театрининг ёш ҳамда истеъдодли актёри
РАСУЛХОН ҚОДИРХОНОВ Batafsil “ТЕАТР АКТЁРНИ ЧАХРЛАЙДИ, КИНО ЭСА ФОЙДАЛАНАДИ”
“Дийдор” бекатида янги йилда янги орзуларни ўз мухлисларига армуғон айлаган “Муқимий” номидаги Ўзбек давлат мусиқали театрининг ёш ҳамда истеъдодли актёри
РАСУЛХОН ҚОДИРХОНОВ Batafsil “ТЕАТР АКТЁРНИ ЧАХРЛАЙДИ, КИНО ЭСА ФОЙДАЛАНАДИ”
Одам савдоси- аср муаммоси
Қирғинбарот уруш йилларида одамлар ночорликдан, муҳтожликдан эзилиб, бир парча нонга зор қолганда, ҳамма нарсасини сотганлигини кўп эшитганмиз. Ўшандай оғир йилларда ҳам бор-йўғини сотса-да, аммо ҳеч ким боласининг бешигини сотмаганлиги тўғрисидаги эшитганларимиз ҳам эртак эмас, айни ҳақиқат. Кексалар дилбандининг болалигини аллалаган табаррук бешикни боламнинг боласига, унинг набира- чевараларига буюрсин, деб асрашган. Бу эъзозда, жонсиз ёғоч буюмга нисбатан чексиз садоқатда улуғ ҳикмат бор, миллатимизга хос ўлмас қадрият бор. Batafsil ГЎДАК ҲИДИНИ УНУТГАН ОНА ёки БЕШИК ТЕБРАТУВЧИ ҚЎЛЛАРГА СОЛИНГАН КИШАН
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳалар сингари динга ҳам катта эьтибор қаратилди, нафақат, бизнинг ислом динимиз, балки бошқа динлар ҳам назардан четда қолмади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эьтиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эьтиқод қилмаслик ҳуқуқига эга, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”- деб белгилаб қўйилгани ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Batafsil ҲИЖОБ ЎРАГАН ҚИЗЛАР…
Яқинда шаҳримиздаги “Дилкушо” бозоридан чиқиб, марказий йўл ёнидаги пиёдалар йўлакчасидан уйга қайтаётган эдим. Шу пайт ёнимдан илдам-илдам қадамлаб бир йигит билан қиз ўтиб кетди. “Кўча бўлганидан кейин одамлар ўтиб-қайтиши, табиий”, дейишингиз, аниқ. Аммо гап одамларнинг ўтиб-қайтишида эмас, аксинча, уларнинг юриш-туришида, ўз ўрнини билиши ёки билмаслигидадир. Batafsil ЗАМОНГА ҚАРАБ “ОЁҚ УЗАТАЁТГАН” ЁШЛАР
“Уйга ўғри тушди. Қўшнимизнинг ўғлидан гумонимиз борлиги учун бироз андиша қилдик. Бу ҳолат иккинчи бор ҳам такрорланди. Минг хижолат билан қўшнимизга ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлдик. Вазиятни обрў барорида ҳал этмоқчи эдик, афсуски, қўшнимиз туҳмат қиляпсан, деб аюҳаннос солганча ёқамга ёпишди. Batafsil ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ: МУШТУМЗЎР…МИ?!
Ачитқи
Бугун тонг саҳардан ташвишларим кўпайиб узоқ манзилга бориш учун такси “ёллашим”изга тўғри келди. Борадиган манзилгача такси ҳайдовчиси билан суҳбатлашиб келдик.
– Ўғлим пойтахтда, Тошкент Давлат юридик институтида таҳсил олади. Шу йил худо хоҳласа, ўқишни тугатади,- дедию бироз хўрсиниб қўйди. Batafsil ЧОЙЧАҚАГА НЕ ҲОЖАТ?!
“Улуғбек” стипендияси соҳиби
Бухоро давлат университетининг География факультети тўртинчи босқич талабаси Нигора Шодиева тиришқоқлиги, интилувчанлиги туфайли жорий йилда “Улуғбек” стипендияси соҳибаси бўлди. Batafsil ОРЗУЛАРИ ЮКСАК НИГОРА
– дейди истеъдодли санъаткор, ҳофиз ва моҳир созанда Фарҳод Саидовнинг яккахон концертига тушган киши.
Batafsil ЭСИЗ САНЪАТ, ЭСИЗ САНЪАТКОРНИНГ МЕҲНАТИ
Нуқтаи-назар
Тасаввур қилинг. Сиз замонавий театрнинг томоша залида ўтирибсиз. Саҳнада спектакль кетяпти. Санъаткорлар бутун вужуди билан берилиб, ҳаётий воқеаларни саҳнада акс эттиришяпти. Аммо шу пайт томоша залида ўтирганлар орасидан кимдир ҳуштак чалади. Ёки кимдир артистларнинг қайсидир ҳатти-ҳаракатидан завқи ошиб: ”оҳ-ҳо-о” деб юборади. Бошқаси эса еб турган олмасини саҳнага қараб ирғитади… Batafsil ТОМОШАБИН МАЪНАВИЯТИ ЧЎЛОҚЛАНСА…
Сенинг тенгдошинг
Баҳодир Жўраев Тошкент давлат Стоматология институти Бухоро филиалининг 4-босқич талабаси. 2014-2015 йилларда “Камолот” стипендияси соҳиби, 2015-2016 ўқув йилида Ибн Сино номидаги давлат стипендияси совриндори бўлди. Инглиз ва рус тилларида бемалол сўзлаша оладиган Баҳодирнинг ижтимоий ва тиббий мавзуларга илмий мақола ва тезислари республика ва қатор хориж босма нашрларида чоп этилган. Batafsil ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБА ЮТУҚЛАРИ