Эртанги нурафшон ҳаётимиз, фаровон кунларимиз, юртимизнинг ҳар жиҳатдан ривожланиши йўлида биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кўлами мени доимо янги-янги орзулар сари чорлайди. Баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишларни жамиятнинг барча жабҳаларида кузатиш мумкин. Batafsil ИФТИХОРГА ТЎЛИБ ЯШАЙМАН
ҒУРУРИМСАН, ШОНЛИ МИЛЛИЙ АРМИЯМ!
Бугунги мустақил Ўзбекистон ёшлари Ватанга муҳаббат, асрий анъаналаримизга садоқат, миллий истиқлол ғоялари руҳида камол топмоқда.
ЮРАГИНГДА ТЕНГСИЗ ВАТАН ЯРАЛСИН..!
Улкан асори атиқалари, меъморий обидалари ила оламни ўзига маҳлиё айлаган, дунё сайқали номини олган Самарқанд, мангу яшил шаҳар Шаҳрисабз, қуёш ўлкаси Хоразм, тарих кўзгуси Термиз, қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро, латиф Қўқон, ўзига хос ўтмишга эга Қарши каби гўшалари ЮНЕСКО тарафидан инсониятнинг қадимий шаҳарлари сифатида эътироф этилиб энг мўътабар ёдгорликлар сирасига, яъни жаҳон мероси рўйхатига киритилганининг ўзи шу юртга эҳтиром нишонаси эмасми? Алпомишлар юрти Сурхон, гўзал водийда уч оғайни ботирлардай – Андижон, Фарғона, Наманган; Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва азим Тошкент муҳташам каср – Ўзбекистонинг улуғвор устунларидир. Уч минг йиллик давлатчилик тарихида ўзаро низо ва зиддият, не-не қайғули босқинлару қирғинбаротларни кўрган мушфиқ тарихимиз. Аҳамонийлар, юнон-македон, араб, мўғул босқинчилиги, Чор истилоси… Салкам етмиш йил ҳукмронлик қилган – Шўро салтанатининг миллатимизга етказган моддий ва маънавий зарарини ҳеч бир ўлчамлар билан баҳолаб бўлмайди. Batafsil ЮРАГИНГДА ТЕНГСИЗ ВАТАН ЯРАЛСИН..!
МАҲОРАТ, МАТОНАТ, МАРДЛИК
Жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Бухорода “Ёш қутқарувчи” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг туман (шаҳар) ҳамда вилоят босқичларида мамлакатимизда мавжуд 988 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидан жами 9011 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган эди. Республика босқичида эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 14 та жамоа, 112 нафар ёш қутқарувчилар ўзаро беллашдилар.
ОРЗУЛАРИ ОСМОН НИГИНА
Ўзбек жанг санъати
Нуфузли мусобақалар татамисига чиқиб, юксак чўққиларни эгаллаётган қора белбоғ спорт усталигига номзод 15 ёшли Нигина яқинда мамлакат терма жамоасига қабул қилинди. Batafsil ОРЗУЛАРИ ОСМОН НИГИНА
ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,
-дейди виртуал оламда соғлом ахборот муҳити яратишни ўз олдига мақсад қилган Адизбек Эргашев.
Адизбек – тенгдошлари маънавий оламини бойитиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилаётган уддобурро бухоролик ёшлардан бири. У, мана, уч йилдирики, ахборот-технологиялари, дастурий таъминот ҳамда вебишланмалар борасида қатор ишланмаларни амалга ошириб келмоқда. Batafsil ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,
ЮТУҚЛАР КЎП. МАҚСАД: МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
VII-конференциялар
Ҳаракатнинг Бухоро вилояти Кенгаши бугунги кунда вилоят миқёсида йирик ташкилот сифатида шаклланиб, ўз атрофига мингга яқин ёшларни бирлаштирган. Ҳаракатнинг 11 та туман ва 2 та шаҳар Кенгашларида 1076 та бошланғич ташкилот мавжуд. Шундан олий ва ўрта махсус таълим соҳасида 93 та, умумий ўрта таълим мактабларида 536 та, бошқа йўналишларда, яъни корхона-ташкилотларда 447 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Batafsil ЮТУҚЛАР КЎП. МАҚСАД: МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
ОБОД ЮРТНИНГ БАРКАМОЛ ЁШЛАРИ
“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, шунингдек, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси “Маънавият сарчашмаси” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида “Соғлом муҳит-инсон саломатлиги” мавзусида “Обод юртнинг баркамол ёшларимиз!” шиори остида умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртасида кўрик-танлов ташкил этилди. Batafsil ОБОД ЮРТНИНГ БАРКАМОЛ ЁШЛАРИ
РАСМИЙ ТАШРИФ
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикасиги давлат ташрифини кўҳна Бухоро шаҳрини зиёрат қилишдан бошлади. Batafsil РАСМИЙ ТАШРИФ
“ЮРТ КЕЛАЖАГИ” – ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ
Илм-фан, меъморчилик, санъат, бадиий ижод йўлида тинимсиз изланаётган истеъдодли, иқтидорли фарзандлар миллатнинг маънавий юксалиши, юртнинг эртанги куни, мамлакатнинг равнақ топиши учун катта кучдир. Демакки, “Юрт келажаги” – кўпминг сонли ёшлар учун имкониятлар майдони! Ёшлар томонидан яратилаётган лойиҳалар, ташаббуслар, улар эгаллаётган билиму ҳунар юртимиз келажагига, тақдирингизга даҳлдор. Batafsil “ЮРТ КЕЛАЖАГИ” – ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ