ёш репортёр
Эртанги кун бугундан бошланади. Юртимиз келажагини фаровон қуриш, маррани кенгроқ олиш ҳамда мустақиллигимизни мустаҳкам бўлишини таъминлаш мақсадида ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол ва интеллектуал салоҳиятга эга этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча Ҳаракатнинг Бухоро шаҳар Кенгаши томонидан “Камалак” юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг шаҳар босиқичи ўтказилди. Мазкур фестивалда ўтган йил иштирок этганлар сони 210 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда 420 нафардан ортиқ болажонлар фестивалда иштирок этишди.
Бухоро шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган ушбу фестивалда изланувчан, ёш ижодкор, билимдон ва бир-биридан зукко болажонлар 6 йўналиш бўйича беллашишди. Улар орасидан 21 нафар энг шижоатли ва истеъдодли болалар ғолибликни қўлга киритиб, фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.
Шерали Шамсиддиноев (“Вокал” йўналиши):
– Мен бу танловда илк маротаба иштирок этмоқдаман. Шу боис ҳам бироз ҳаяжонландим, аммо шунга қарамай, ўз истеъдодимни дадил намоён этишга ҳаракат қилдим. Ғолиблар сафидан ўрин олганим мени янада юксак марраларга чорлайди.
Бундан ташқари, фестивалда фаол иштирок этган 40 нафар болалар ҳам Бухоро шаҳар Кенгашининг диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Фестиваллар вилоятнинг барча шаҳар, туманларида бўлиб ўтмоқда.
Зулфизар Мавлонова
Суратлар муаллифи: Азамат Каттаев