Ёш тадбиркорга имконият – бу юрт равнақи демак!

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доимо эътибор қаратиб келинади. Хусусан, ёшларнинг бу борадаги интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаб ќўйилган.

dsc_8565 Шуни алоҳида мамнуният билан  таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Республика ҳукумати томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли Фармони билан ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатлари барқарорлигини таъминлашга ќаратилган ќатор янги меъёрлар киритилди.

 Биргина мисол. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига биноан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-модасига ўзгартиришга кўра, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор ҳамда  оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлашлари белгиланди. Яъни ушбу тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтилган ойда солиқ имтиёзига эга бўлишди. Бундай имконият уларнинг, бошланғич сармояни кўпайтиришларига ва ўз фаолиятларини бемалол йўлга қўйиб олишлари учун  улкан имконият яратади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридаги суғурта бадалини ҳамда  якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун белгиланган ќатъий солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдоридаги солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаган ҳолда фаолият олиб бориш ҳуқуқи берилди.

dsc_7101Ёлланма ишчининг хизматидан фойдаланиш учун хусусий тадбиркор қонунда белгиланган тартибда банк муассасасида ҳисоб рақами очиши, ёлланма ишчи билан ёзма меҳнат шартномаси тузиши ҳамда ёлланма ишчи ёллаганлиги хусусида жойидаги давлат солиқ хизмати органига ариза билан мурожаат қилиши керак бўлади. Ушбу жараёнлар амалга оширилгандан сўнг давлат солиқ хизмати органи томонидан бериладиган  ҳисобга қўйиш карточкаси асосида ёлланма ишчининг хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Ёлланма ишчи сифатида фаолият олиб боришнинг энг муҳим устун жиҳатларидан бири, ёлланма тадбиркорнинг ишлаган даври учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг, унга меҳнат стажи ҳисоблаб чиқариш чоғида инобатга олинишидадир.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорда ёлланма ишчи сифатида меҳнат муносабатларида бўлган ишчига, тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ тўланадиган даромадларига жисмоний шахсларнинг даромад солиғи солинмайди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида бизнинг вилоятимизда ҳам ёш тадбиркорларнинг сафи йилдан-йилга кенгаймоқда. Фикримизнинг исботини касб-ҳунар коллежларини битирган юзлаб ўғил-қизларнинг кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси вакиллари сафига қўшилаётганликларидан ҳам кўриш мумкин. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиздаги турли касб-ҳунар коллежларининг 1500 дан ортиқ битирувчилари тадбиркорликнинг турли тармоқларида мувофақиятли фаолият олиб бормоқдалар.

Бухоро шаҳрида тадбиркорликликнинг “Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат” маҳсулотларини чакана сотиш фаолият тури билан шуғулланиб келаётган коллеж битирувчиси Жаҳонбек Султонов ана шундай ёшлардан бири. Ёш тадбиркор айни пайтда фаолияти натижасида ортирган даромадлари ҳисобидан ўз фаолиятини янада кенгайтиришни мўлжалламоқда.

– Ҳукуматимиз томонидан ёш тадбиркорларга берилган имкониятлар, яъни касб-ҳунар коллежини тамомлаган ходимлар учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан, чунончи, уларнинг коллежни тамомлаган санадан бошлаб ўн икки ой мобайнида, олти ой муддатгача қатъий солиқдан озод қилинганлиги биз ёшларга жуда қўл келмоқда, – дейди Жаҳонбек Султонов. – Бундан ташқари, хусусий тадбиркорларга юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатидан келиб чиқиб, чакана савдо фаолият тури бўйича бир нафар, ҳунармандчилик ҳамда маиший хизматлар фаолият турлари бўйича уч нафаргача шунингдек, фаолиятнинг бошқа турлари бўйича икки нафаргача ходим ёллаш ҳуқуқи берилгани фаолиятимизда яхши самара бераяпти.

dsc_7206

Хулоса қилиб айтганда, яратилган имкониятлар натижасида бугунги кунда  вилоятимизда 1000 дан зиёд ёш якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият кўрсатиб келишмоқда. Қувонарлиси, бу ёш тадбиркорлар, нафақат, ўз оиласи фаровонлигига, балки Ватанимизнинг  тараққиётига ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Яна бир ижобий жиҳат шундан иборатки, ушбу тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини  йўлга қўяётган ҳолда,  бошқа  ёшлар учун ҳам юзлаб янги иш ўринлари яратиб, ўз ака-укалари, опа-сингиллари ҳамда тенгдошлари  ҳам иш билан таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Баҳодир Файзиев,

Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати бош мутахассиси.