“ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ҚУРИШ ЙЎЛИДА КАМАРБАСТА БЎЛАЙЛИК!”

    “Бухоро ёшлари” газетаси ижодий ходимлари томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига тақдим этилган “Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлида камарбаста бўлайлик!” лойиҳаси Фонд томонидан 25 миллион сўмлик грант маблағлари асосида қўллаб-қувватланди.

Мазкур лойиҳа мақсади ёшларнинг сиёсий маданиятини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, жамиятнинг сиёсий элита қатлами сафига қўшиш, уларни етук ва баркамол авлодни камол топтиришга кўмаклашиш, ёшларни истиқлол ғояларига садоқат ва ҳурмат руҳида тарбиялаш, бош ғоямизнинг асосий тамойилларини улар онгига сингдириш, шунингдек, йигит-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш баробарида уларни бефарқлик ва лоқайдлик, боқимандалик кайфиятидан халос этиб, эртанги кунга ишонч, келажакка даҳлдорлик руҳида тарбиялаш ҳамда фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган эзгу ғоялардан иборат.

     Лойиҳа доирасида ҳамкор ташкилотлар билан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жойларда турли учрашув, ўқув-семинар, мастер-класс, танлов ҳамда социологик сўровлар, мулоқотлар ўтказилади. Шунингдек, ҳар бир тадбир газета ҳамда таҳририят веб-сайти орқали  ёритиб борилади.

        Лойиҳа дастурларини амалга ошириш тўққиз ой давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди лойиҳаси асосида тайёрланди.