СИЗ ВАТАННИНГ ТАЯНЧЛАРИСИЗ!

Табрик

Ҳар қандай иморатнинг пойдевори мустаҳкам, кучли бўлса, у кўпга чидайди. Ҳеч қандай таъсир уни емира олмайди. Юрт ўғлонлари Ватан учун ана шундай пойдеворки, уларнинг шарафли хизматлари ила мамлакатимиз қўрғонлари мустаҳкам, сарҳадларимиз тинч. Она Ватанга хизмат қилиш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, давлатимиз мудофаа қудратини юксалтириш ва жасорат билан хизмат кўрсатиш Сиз ўғлонлар чекида экан, доимо тўрт мучангиз бут, қаддингиз тик, ғурурингиз баланд бўлсин. Ўзини Она юр таянчи, деб билган Сиздек сарлочин мардлик посбонларини оналар дуоси, аёлингиз тилаги, синглингиз ишончи, суйган ёрингиз садоқати ва қизалоқингиз меҳри доимо қўлласин!

14 январь – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилишнинг асл моҳияти аскарларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқатни, юксак маънавий фазилатларни тарбиялаш, касбий маҳоратни ошириш, жанговар тайёргарликни таъминлашдан иборат.  Шу эзгу мақсадлар йўлида эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу шеърий мажмуа аскарларимизга доимий ҳамроҳ ва мададкор бўлади, деган умиддамиз.

ҲАРБИЙЛАР АЛИФБОСИ

А

Ақли расо фарзанднинг,                                                                                                      Асли бурчи – ҳимоя!                                                                                                      Азиз юртни авайланг,                                                                                              Асранг, бўлинг чўнг қоя!

Б

Батальон байроғини,                                                                                               Баланд тутинг, ботирлар!                                                                          Бўлинманинг бойлиги,                                                                                  Баҳодирлар, нодирлар!

Batafsil 14 январь – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

“ТЕАТР АКТЁРНИ ЧАХРЛАЙДИ, КИНО ЭСА ФОЙДАЛАНАДИ”

“Дийдор” бекатида янги йилда янги орзуларни ўз мухлисларига армуғон айлаган “Муқимий” номидаги  Ўзбек давлат мусиқали театрининг ёш ҳамда истеъдодли актёри

РАСУЛХОН ҚОДИРХОНОВ Batafsil “ТЕАТР АКТЁРНИ ЧАХРЛАЙДИ, КИНО ЭСА ФОЙДАЛАНАДИ”

    ГЎДАК  ҲИДИНИ  УНУТГАН  ОНА  ёки  БЕШИК  ТЕБРАТУВЧИ  ҚЎЛЛАРГА  СОЛИНГАН  КИШАН

Одам  савдоси- аср муаммоси    

              Қирғинбарот уруш йилларида одамлар ночорликдан, муҳтожликдан эзилиб,  бир парча нонга зор қолганда,  ҳамма нарсасини сотганлигини кўп эшитганмиз. Ўшандай оғир йилларда ҳам  бор-йўғини сотса-да,  аммо ҳеч ким боласининг бешигини сотмаганлиги тўғрисидаги  эшитганларимиз ҳам эртак эмас, айни ҳақиқат. Кексалар дилбандининг болалигини аллалаган табаррук бешикни  боламнинг боласига,  унинг набира- чевараларига буюрсин, деб асрашган. Бу эъзозда, жонсиз ёғоч буюмга нисбатан чексиз садоқатда улуғ ҳикмат бор, миллатимизга хос ўлмас қадрият бор. Batafsil     ГЎДАК  ҲИДИНИ  УНУТГАН  ОНА  ёки  БЕШИК  ТЕБРАТУВЧИ  ҚЎЛЛАРГА  СОЛИНГАН  КИШАН

ҲИЖОБ ЎРАГАН ҚИЗЛАР…

Мамлакатимиз  мустақилликка эришганидан сўнг барча соҳалар сингари динга ҳам катта эьтибор қаратилди, нафақат, бизнинг ислом динимиз, балки бошқа динлар ҳам назардан четда қолмади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади, ҳар бир инсон хоҳлаган динга эьтиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эьтиқод қилмаслик ҳуқуқига эга, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”- деб белгилаб қўйилгани ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Batafsil ҲИЖОБ ЎРАГАН ҚИЗЛАР…

ЗАМОНГА ҚАРАБ “ОЁҚ УЗАТАЁТГАН” ЁШЛАР

 

Яқинда шаҳримиздаги “Дилкушо” бозоридан чиқиб, марказий йўл ёнидаги пиёдалар йўлакчасидан уйга қайтаётган эдим. Шу пайт ёнимдан илдам-илдам қадамлаб бир йигит билан қиз ўтиб кетди. “Кўча бўлганидан кейин одамлар ўтиб-қайтиши, табиий”, дейишингиз, аниқ. Аммо гап одамларнинг ўтиб-қайтишида эмас, аксинча, уларнинг юриш-туришида, ўз ўрнини билиши ёки билмаслигидадир. Batafsil ЗАМОНГА ҚАРАБ “ОЁҚ УЗАТАЁТГАН” ЁШЛАР

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ: МУШТУМЗЎР…МИ?!

“Уйга ўғри тушди. Қўшнимизнинг ўғлидан гумонимиз борлиги учун бироз андиша қилдик. Бу ҳолат иккинчи бор ҳам такрорланди. Минг хижолат билан қўшнимизга ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлдик. Вазиятни обрў барорида ҳал этмоқчи эдик, афсуски, қўшнимиз туҳмат қиляпсан, деб аюҳаннос солганча ёқамга ёпишди. Batafsil ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ: МУШТУМЗЎР…МИ?!

ЧОЙЧАҚАГА НЕ ҲОЖАТ?!

Ачитқи

       Бугун тонг саҳардан ташвишларим кўпайиб узоқ манзилга бориш учун такси “ёллашим”изга тўғри келди. Борадиган манзилгача такси ҳайдовчиси билан суҳбатлашиб келдик.

– Ўғлим пойтахтда, Тошкент Давлат юридик институтида таҳсил олади. Шу йил худо хоҳласа, ўқишни тугатади,- дедию бироз хўрсиниб қўйди. Batafsil ЧОЙЧАҚАГА НЕ ҲОЖАТ?!