ПАРВОЗЛАРИ БАЛАНД ҚИЗ

   

     Замира Саноқулова ҳақида бор гап:

Ёши: 19 да

Интилгани: спорт

Қизиқиши: сухандонлик

Ёқтиргани: рақс

Иштиёқи: расм чизиш

Ҳоббиси: бўш ўтирмаслик

Антиқа ғалабаси: қўлидан тўп чиқиб кетгани

Билмагани: пазандалик

Қизиқиши йўқлиги: тикиш–бичиш

Нияти: уй–рўзғор ишларини ўрганиш

Ўзи: ёқимтой

Феъли: босиқ

Орзуси: эл суйган қиз бўлиш

Зеҳни: ўткир

Фикри: теран

Мақсади: Ўзбекистон ёшларининг қудратини

дунёга кўз–кўз этиш

Бирлашган Араб амирликларида ўсмир футболчилар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати кўпчиликни ҳаяжонга солгани рост. Ҳар биримиз ёш футболчиларимиз майдонга чиқишганида уларнинг ғалабага эришишларини қаттиқ ҳаяжон билан кутгандик. Бироқ, нимчорак финал ёш футболчиларимиз учун бироз омадсиз кечди. Тўғри, шунда чемпионликка эришган нигериялик ўсмирларга ҳавас билан боқдик, бироқ мағлубиятга учраган ёш ҳамюртларимизни ҳам олқишлаб қўйишни унутмадик, келажакка ишонч билан боқишга, улкан довонлар ҳали олдинда эканлигига ундадик. Чунки, ютқазишса ҳам улар – ўзимизнинг болалар, ўзимизнинг ёш ватандошлар!

Гап шундаки, Ўзбекистон аталмиш бағрикенг бу нурли Ватанда истеъдоду иқтидори бўлган ҳар бир бола,  уриб турган ҳар бир юрак юксак қадрланади. Яқинда Президентимиз Ислом Каримов фармонига биноан маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидоийлик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, намуна кўрсатаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилгани бунинг исботидир. Бундан ташқари, илм-фан, спорт, маданият, санъат ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёшларнинг юксак унвонлар билан ҳам тақдирлангани “Обод турмуш йили”да юртимиз йигит-қизларига кўрсатилган катта шарафдир.

Batafsil ПАРВОЗЛАРИ БАЛАНД ҚИЗ

“ОДДИЙ МУАЛЛИМ”НИНГ УЛУҒ ИШЛАРИ

“Менинг боламни интернатингга қабул қиласан!”-бир мансабдорнинг телефон орқали қилган пўписаю тазйиқидан муаллим хафа бўлмади: бундай ҳолатларга кўникиб кетган. Чиранишлар бекор. Нима бўлганда ҳам интернатга фақат муносибларгина қабул қилинади. “Бу ерда эркатойлар эмас, иқтидорлилар ўқийди!” –муаллим Тўхтамурод Жумаевнинг жавоби шу бўлди.

У  столидан оғир қўзғалиб, истеҳзоли кулиб қўйганча дераза олдига келди. Узоқ ўйга чўмди. Бир пайтлар: ”Интернат дегани-етим-есирларни ўқитадиган мактаб, бундай мактабга берадиган болам йўқ” дея муаллимнинг ташаббусига ҳар томонлама тўсқинлик қилишга уринган мансабдорлар кўп эди. Шундай пайтларда муаллимнинг иқтидорлилар мактабини ташкил этиш учун кўчама-кўча, уйма-уй юриб, ўқувчи ахтаришига тўғри келди. Афсуски, тумандаги 8-ўрта умумтаълим мактаби қошидаги кўримсиз, таъмирга муҳтож, имконияту шарт-шароити йўқ кичиккина бинога ҳеч ким фарзандини ўқитишни хоҳламади. Ҳатто, баъзилари муаллимни уйдан қувиб солишгача боришди. Устига–устак “интернат” тушунчасини одамлар фақат ота-онаси  ҳаёт бўлмаган болалар мактаби сифатида қабул қиларди.  Аммо, орадан кўп ўтмай, моддий жиҳатдан бўлмаса-да, маънавий жиҳатдан бой, жўшқин меҳри, чексиз билим салоҳияти билан ўқувчи-ёшларни ўз атрофига тўплай олган Тўхтамурод Жумаев саъй-ҳаракати билан мактаб илк қалдирғочларга оламдек кенг бағрини очди. Batafsil “ОДДИЙ МУАЛЛИМ”НИНГ УЛУҒ ИШЛАРИ