СИЗ ВАТАННИНГ ТАЯНЧЛАРИСИЗ!

Табрик

Ҳар қандай иморатнинг пойдевори мустаҳкам, кучли бўлса, у кўпга чидайди. Ҳеч қандай таъсир уни емира олмайди. Юрт ўғлонлари Ватан учун ана шундай пойдеворки, уларнинг шарафли хизматлари ила мамлакатимиз қўрғонлари мустаҳкам, сарҳадларимиз тинч. Она Ватанга хизмат қилиш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, давлатимиз мудофаа қудратини юксалтириш ва жасорат билан хизмат кўрсатиш Сиз ўғлонлар чекида экан, доимо тўрт мучангиз бут, қаддингиз тик, ғурурингиз баланд бўлсин. Ўзини Она юр таянчи, деб билган Сиздек сарлочин мардлик посбонларини оналар дуоси, аёлингиз тилаги, синглингиз ишончи, суйган ёрингиз садоқати ва қизалоқингиз меҳри доимо қўлласин!