Бугун ўсиб келаётган ҳар бир ёш миллий ғояни англаши шарт. Чунки миллий ғоя билан қуролланган ёшлар орқали жамият тараққиётига эришилади.
Ёшлар олдида ҳақиқатни айтишдан чўчимаслик, сохтакорликдан қочиш, мавжуд қийинчиликлар, муаммоларни очиқ-ойдин баён этиш лозим. Зеро, ҳаёт ҳақиқатларига мос келмайдиган, халқ ҳаётидан, кундалик турмушдан ажралиб қолган суҳбатлар, маърузалар, мулоқотлар, учрашувлар қанчалик жозибадор, обрўли бўлмасин, барибир, унинг амалий самараси бўлмайди.