САНЪАТНИНГ БЕТАКРОР СЕҲРИ

Бухоро туманидаги маданият саройида давом этаётган фестиваль жараёнида кутилмаганда санъаткорларнинг жонли ижролари намойиш этилди. «Ватан – менинг фахрим» лойиҳасининг иккинчи қисмида ёшлар томонидан берилган ноанъанавий саволлар санъакорларимизни жонли ижрога чорлади. Ёш хамда истеъдодли хонанда ва актёр Расулхон Қодирхонов ижросидаги «Боғчаларда» қўшиғи барчага ёшлик завқи улашди. Маданият саройи узра  янграган баҳорий  қўшиқлар барча ёшларни ўйин кулгига чорлаб, истиқлол тантанаси тараннум этди.

Тадбир сўнггида «Энг намунали бошланғиш ташкилот», «Энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси» номинациялари бўйича Назаров, Жумагул Худойқулова, Нигина Наимова, Мурод Нарзиевлар диплом билан тақдирланишди. Шунингдек, шахмат бўйича ўтказилган халқаро танловда иккинчи ўринни эгаллаган 6 ёшли Шахромбек Каримов ҳам ташкилотчиларнинг эсдалик совғаларини санъаткорлар қўлидан олишга мушарраф бўлди.

Рушана НАБИЕВА