“БИЗ ЁШЛАР ЖОНЛИ ИЖРО ТАРАФДОРИМИЗ!”

Ромитан туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби “Биз ёшлар жонли ижро тарафдоримиз” лойиҳаси бўлиб ўтди. Тадбир Санъат коллежи ўқитувчилари томонидан намойиш этилган миллий чолғу асбоблари кўргазмаси билан бошланди. Диққатга молик жиҳати, мактаб мураббийлари томонидан чалинган миллий куйларда санъаткорлар жонли ижрода қўшиқлар ижро этишди. Элимий суйган санъаткорлар Собиржон Мўминов, Рўзимуҳаммад Мўминов, “Диёр” гурухининг хуш овозлари барчанинг қалбига илиқликбағш этиб, кўтаринки кайфият бахш этди. Шунингдек, актёрлар Тоҳир Саидов ҳамда Омина Тўрақуловаларнинг жонли ижроларга жўр бўлишгани бутун зални санъат сеҳрига ошуфта этди.

Тадбир давомида Ромитан тумани санъат коллежи ўқувчилари томонидан жонли ижролар намойиш этилди. Айтиш мумкинки, бу синов жараёнларида чинакам иқтидор эгалари кашф этилди. Барчани биргаликда чорлаган Ватан ҳақидаги қўшиқлар Ўзбекистондек жаннатмонанд юртимизни янда васф этди.

Зулфизар МАВЛОНОВА