ВАТАН, СЕНИ МЕҲР АТАДИМ!

Сўнгги кунларда одамлар негадир бесаранжом кўринди. Ҳамма қандайдир ташвиш билан юрибди. Ўйлаб қолдим, бу қандай юмуш эканки, ҳаммани банд этган? Дўстларимдан сўраб билсам, юртда тўй-тантана яқинлашиб қолибди. Улар эса “Тўйга тўёна билан” деган ниятда елиб-юришаётган экан. Мустақилликнинг 25 йиллигига атаб кимдир суратлар чизса, яна кимдир Ўзбекистон мадҳига шеърлар битяпти. Уларни четдан кузатиб туришни истамадим ва мен ҳам дўстларимга қўшилдим. Мустақиллигимизга туҳфа сифатида “Ватанимга дил изҳори” тайёрладим.

Batafsil ВАТАН, СЕНИ МЕҲР АТАДИМ!

ТАЯНЧИМ, СУЯНЧИМ, ЎЗИНГСАН, ВАТАН!

Ўзбекистоним… меҳринг тафти қуёшга тенг. Халқинг дастурхони тўкин, мусаффо осмонинг бағрида тинчлик кабутарлари эркин парвоз этмоқда. Баркамол, навқирон авлодингга бугун бутун дунё ҳавас билан қарайди. Ҳар соҳада илғор, топқир фарзандларинг қалбида Ватан туйғуси жўш уриб турибди.

Batafsil ТАЯНЧИМ, СУЯНЧИМ, ЎЗИНГСАН, ВАТАН!

ВАТАН ХИЗМАТИГА ШАЙМИЗ ҲАР НАФАС

Мен тенгдошларим сингари дориломон замонда ва саодатли заминда яшаётганимдан бахтиёрман. Ватаним тақдири ҳал этилган ўша унутилмас, тархи зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан битилган 1991 йил барчамиз учун муқаддас ва олтинга тенг санадир. Ака-опаларим менга, сен мустақил юрт фарзандисан, дея ҳавас билан боқишади. Шунда қалбимда янада Ватанимга чексиз муҳаббат ҳиссини туяман.

Batafsil ВАТАН ХИЗМАТИГА ШАЙМИЗ ҲАР НАФАС

ИФТИХОРГА ТЎЛИБ ЯШАЙМАН

Эртанги нурафшон ҳаётимиз, фаровон кунларимиз, юртимизнинг ҳар жиҳатдан ривожланиши йўлида биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кўлами мени доимо янги-янги орзулар сари чорлайди. Баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишларни жамиятнинг барча жабҳаларида кузатиш мумкин. Batafsil ИФТИХОРГА ТЎЛИБ ЯШАЙМАН

ЮРАГИНГДА ТЕНГСИЗ ВАТАН ЯРАЛСИН..!

Улкан асори атиқалари, меъморий обидалари ила оламни ўзига маҳлиё айлаган, дунё сайқали номини олган Самарқанд, мангу яшил шаҳар Шаҳрисабз, қуёш ўлкаси Хоразм, тарих кўзгуси Термиз, қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро, латиф Қўқон, ўзига хос ўтмишга эга Қарши  каби гўшалари ЮНЕСКО тарафидан инсониятнинг қадимий шаҳарлари сифатида эътироф этилиб энг мўътабар ёдгорликлар сирасига, яъни жаҳон  мероси рўйхатига киритилганининг ўзи шу юртга эҳтиром нишонаси эмасми? Алпомишлар юрти Сурхон, гўзал водийда уч оғайни ботирлардай – Андижон, Фарғона, Наманган; Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва азим Тошкент муҳташам каср – Ўзбекистонинг улуғвор устунларидир. Уч минг йиллик давлатчилик тарихида ўзаро низо ва зиддият, не-не қайғули босқинлару қирғинбаротларни кўрган мушфиқ тарихимиз. Аҳамонийлар, юнон-македон, араб, мўғул босқинчилиги, Чор истилоси… Салкам етмиш йил ҳукмронлик қилган – Шўро салтанатининг миллатимизга етказган моддий ва маънавий зарарини ҳеч бир ўлчамлар билан баҳолаб бўлмайди. Batafsil ЮРАГИНГДА ТЕНГСИЗ ВАТАН ЯРАЛСИН..!

МАҲОРАТ, МАТОНАТ, МАРДЛИК

 Жорий йилнинг 27-29 июнь кунлари Бухорода “Ёш қутқарувчи” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Танловнинг туман (шаҳар) ҳамда вилоят босқичларида мамлакатимизда мавжуд 988 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидан жами 9011 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган эди. Республика босқичида эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 14 та жамоа, 112 нафар ёш қутқарувчилар ўзаро беллашдилар.

Batafsil МАҲОРАТ, МАТОНАТ, МАРДЛИК

ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,

-дейди виртуал оламда соғлом ахборот муҳити яратишни ўз олдига мақсад қилган Адизбек Эргашев.

Адизбек – тенгдошлари маънавий оламини бойитиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилаётган уддобурро бухоролик ёшлардан бири. У, мана, уч йилдирики, ахборот-технологиялари, дастурий таъминот ҳамда вебишланмалар борасида қатор ишланмаларни амалга ошириб келмоқда. Batafsil ДАСТУРЧИ БЎЛМОҚЧИМАН,

ЮТУҚЛАР КЎП. МАҚСАД: МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ   

 VII-конференциялар

Ҳаракатнинг Бухоро вилояти Кенгаши бугунги кунда вилоят миқёсида йирик ташкилот сифатида шаклланиб, ўз атрофига  мингга яқин ёшларни бирлаштирган. Ҳаракатнинг 11 та туман ва 2 та шаҳар Кенгашларида 1076 та бошланғич ташкилот мавжуд. Шундан олий ва ўрта махсус таълим соҳасида 93 та, умумий ўрта таълим мактабларида 536 та, бошқа йўналишларда, яъни корхона-ташкилотларда  447 та бошланғич ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Batafsil ЮТУҚЛАР КЎП. МАҚСАД: МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ