ЭКОҲАРАКАТ – 8  ЁШДА

Ўзбекистон  экологик ҳаракати  Бухоро  вилоят  ҳудудий бўлинмасининг  ташаббуси  билан вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси  мажлислар залида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон  экологик ҳаракати  Бухоро  вилоят  ҳудудий бўлинмасининг  ташаббуси  билан вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси  мажлислар залида“Гўзал ва  бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида  Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллигининг  25 йиллиги ҳамда  Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топганининг  8 йиллигига бағишлаб  “Соғлом  муҳит  ва инсон  саломатлиги” мавзуида  давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати  давомида “Мамлакатимизда  мустақиллик йилларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар”, “Атроф-муҳит муҳофазаси ва инсон  саломатлигининг  долзарб муаммолари  ҳамда  мазкур масалаларда  Экоҳаракатнинг   фаолияти”, “Келажак авлод учун соғлом табиий муҳитни  асрайлик” номли  маърузалар  иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.  Маърузаларда  Истиқлол йилларида  юртимизда  атроф-муҳит муҳофазаси  ва табиий  ресурслардан  оқилона фойдаланиш борасида  амалга оширилган ишлар ва  бу борада  қабул қилинган  қонунларнинг  мазмун-моҳиятига атрофлича  тўхталиб ўтилди.   Шунингдек, “Соғлом  муҳит  ва инсон  саломатлиги” ғоясини ўзининг  асосий шиори  ҳисоблаб,  аҳолининг  экологик маданиятини  ошириш борасида фаолият олиб бораётган  Ўзбекистон  Экологик ҳаракати  вилоят ҳудудий  бўлинмасининг  босиб ўтган 8 йиллик  фаолияти сарҳисоб қилинди.  Ўз фаолиятини  таҳлилий маълумотлар асосида  муҳокама этган  экоҳаракат  ҳудудий бўлинмаси  иш фаолияти  самарадорлигини ошириш  ҳамда дастурий  вазифалар ижросини таъминлаш  борасида  галдаги  чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жаҳонгир ШАРИПОВ,

Ўзбекистон экологик ҳаракати.