ИСТИҚЛОЛ ФАРЗАНДЛАРИ

Энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги яқинлашиб келаётган шукуҳли кунларда қутлуғ айёмга бағишлаб, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

шщахл

“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, ИИБ бошқармаси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган “Истиқлол фарзандлари” фестивалида корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшлар, истиқлол тенгдошлари, таълим муассасалари ўқфувчилари иштиок этишди. Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар майдонида бўлиб ўтган мазкур фестивални вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулфия Тўйева очди.

IMG_9821

-Бугун мустақиллик инъом этган имкониятлар туфайли фарзандларимиз илмда, спортда ва бошқа жабҳаларда эгаллаётган марралар халқимизнинг азал-азалдан маърифатпарвар эканлигини яна бир карра исботлайди. Болаларимизга замонавий таълим-тарпбия берилаётгани, илғор ўқитиш ишлари жорий қилинаётгани, янги илм даргоҳларининг очилаётгани ана шу анъана бугун ҳам давом этаётганидан далолат. Шу сабабли бизнинг ёшлардан умидимиз катта. Уларнинг шижоати, ғайрати юртимизда улкан  яратувчанлик ишларини амалга оширишга қодир,-деди у ўз табрик сўзида.

истиклол фарзандлари

Тадбирда шунингдек, Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши раиси Нодир Солиҳов сўзга чиқиб, навқирон авлоднинг ҳар томонлама камол топиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди.  Шундан сўнг  вилоятнинг турли ишлаб чиқариш корхоналарида илғор меҳнат қилиб келаётган истиқлол тенгдошларига, юртимиз мустақил, деб эълон қилинган кунда таваллуд топган ёшларга,  фаол ва жонкуяр “камолот”чиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

истк

-Бугун дунёнинг турли бурчакларида низолар бўлмоқда. Бизнинг юртимизга эса ҳавас қилувчилар қаторида ҳасад кўзи билан қаровчилар ҳам йўқ эмас. Биз ўз олдимизга озод ва обод юртни мустаҳкамлашдек қатъий мақсадни қўйганмиз. Мақсадимиз қатъий экан, ҳеч ким бизни танлаган йўлимиздан қайтара олмайди,-дейди  “Камолот” фаоли Рухсат Чориева,- орзу ва интилишларимиз қадр топган, келажагимизни яратиш учун барча шўарт-шароитлар ҳозирланган жамиятда умргузаронлик қилаётганимизга шукроналар келтирсак, арзийди.

 

DSC02383

Дарҳақиқат, ёшлар Ватан тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олган экан, мамлакатимизнинг ҳар соҳада илдамлаб бораверишига шубҳа йўқ. Фестиваль доирасида “Мустақиллик-таянчимиз” тарғибот акцияси, “Мустақиллик тенгдошиман” лойиҳаси,  “Ўзбекистон-ягона бешик” маданий марказлар чиқишлари, “Спорт ва ёшлар” марафони ҳамда концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.

Худди шундай тадбирлар вилоятнинг барча туман, шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.