ЗАМОН ҲАМ, ИМКОН ҲАМ БИЗ ЁШЛАРНИКИ!

  “Камолот” ЁИҲ муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси ташаббуси билан Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “ВАТАНИМГА ДИЛ ИЗҲОРЛАРИМ!” мавзусида ташкил этилган “ЗАМОН ҲАМ, ИМКОН ҲАМ БИЗ ЁШЛАРНИКИ!” ижодий ишлар танловида иштирок этган юз нафардан зиёд ёш истеъдодлилар орасидан 14 нафари ҳакамлар ҳайъати томонидан сараланди.

IMG_20160830_070215

IMG_20160830_070211

 Жорий йилнинг 26 августь куни Бухоро тасвирий санъат музейида ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тасвирий ва амалий санъат музейида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида танлов ғолибларига диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Ушбу тадбирни вилоят ҳокими матбуот хизмати раҳбари Акбар Рустамов кириш сўзи билан очди. Шунингдек, вилоят ҳокими котибият мудири Ҳаёт Тоҳиров сўзга чиқиб, тўпланганларни давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги билан қутлади ҳамда “Бухоро ёшлари” газетаси томонидан ёш ижодкорларнинг қўллаб-қувватланаётгани, уларга қаратилаётган эътибор келажакда вилоят журналистикасини мустаҳкамлашда муносиб ўрин тутишини ишонч билан таъкидлади. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги вилоят бўлими бошлиғи Г. Самиева, “Бухоронома” ҳамда “Бухарский вестник” газеталари бош муҳаррири З. Комилов, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши раиси Н. Солиҳов, “Адолат” социал демократик партияси раҳбари ва бошқа ўн нафардан зиёд корхона-ташкилот раҳбарлари қатнашиб, ёш ижодкорларга ўз эзгу тилакларини билдиришди. Ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

15 ёшдан 25 ёшгача бўлган ижодкорлар ўртасида ўтказилган ушбу танлов  4 номинациядан иборат бўлиб, улар қуйидагиларни ташкил этади: “Истиқлол акси” мавзусида “Энг яхши фоторепортаж” номинациясида “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши фотооператори Азамат Каттаев, БухДУ магистри Шавкат Бобожонов, Бухоро шаҳридаги 10-мактаб ўқувчиси Илҳом Аҳадов ғолибликни қўлга киритишди.

IMG_20160830_070210

IMG_20160830_070220

IMG_20160830_070208

“Мустақил юрт фарзандиман!” мавзусида “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича БухДУ талабаси Рушана Набиева, Бухоро Маданият касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зулфизар Мавлонова, Пешкў туманидан Зуҳро Абдуҳалимова, БухДУ талабаси Шаҳзод Қўшшаев, Шофиркон туман бошланғич ташкилот етакчиси Лола Қаюмова, Бухоро Солиқ коллежи ўқувчиси Бобур Мустафоевлар тақдирланишди.

IMG_20160830_070203

IMG_20160830_070201

IMG_20160830_070159

IMG_20160830_070152

“Ватан мадҳин куйлайман!” мавзусида “Энг бетакрор шеър” номинациясида Олот туманидан Шамсиқамар Қамбарова, БухДУ қошидаги 1-ак.лицей ўқувчиси Гўзал Салоҳиддинова, Вобкент Саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нафосат Давлатова ғолиблар сафидан ўрин олди.

IMG_20160830_070138

IMG_20160830_070143

“Тасвирларда Ватан тимсоли” ижтимоий роликлар номинацияси бўйича эса “Истиқлол” ТВ мухбири Мадраҳим Турдиев, “Парвоз” жамоаси оператори Жаҳонгир Ражабовлар ғолибликка эришишди.

IMG_20160830_070135

Ёш ижодкорларга ижодий парвозлар ёр бўлсин!