Бухоройи шарифнинг етти пирларидан бири – Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 10 гектардан иборат. Зиёратга келувчилар учун барча қулайликларга эга икки қаватли 50 кишига мўлжалланган меҳмонхона қурилмоқда. Бу ҳақда Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳи жомеъ-масжиди имом хатиби Отабек Раҳимов маълум қилди. Batafsil Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳининг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 10 миллиард сўм маблағ бажарилади
Архив за месяц: Октябрь 2018
Коллеж директори 150 доллар пора билан қўлга олинди
Ромитан Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодиржон Жўраев 150 АҚШ доллар миқдорида пора олаётган пайтда Бухоро вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Воқеа жорий йилнинг 29 сентябрь куни содир этилди. Ромитан Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодиржон Жўраев эгаллаб турган лавозимидан фойдаланиб, таъмагирлик йўлига ўтди. 1989 йилда туғилган фуқаро Умрзоқ Ҳайитовдан унинг турмуш ўртоғи Гулмира Ҳожиевани мазкур коллежга ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 150 АҚШ доллари талаб қилади. Узоқ вақтдан буён иш излаб юрган Гулмира Ҳожиева бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришга мажбур бўлади.
Кимёвий ишлов берилган 150 АҚШ доллари билан жиноят устида қўлга олинган шахс ўз айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
***
Худди шунингдек, шу куни боғча Бухоро шаҳридаги 87-сонли мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси ҳам пора билан қўлга тушди. Мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси Зилола Ортиқова Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Зевар Тойированинг фарзандини боғчага қабул қилиш учун ундан 250 минг сўм пора олаётганда ашёвий далил билан ушланган.
Соҳибкаромат авлиё Хўжа Абдуҳолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний қабри ёнига онасининг даҳмаси келтирилади
Ғиждувон тумани – етти пирнинг муборак манзилларидан бири. Бу ерда Хўжагон тариқатига ҳисса қўшган аллома, буюк мутасаввуф олим, соҳибкаромат авлиё Хўжа Абдуҳолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний қабри қўним топган.
Ёшлар -келажак пойдевори!
Чинакам Сардорлар сайланди
Хабарингиз бор, бугун бутун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва “Камалак” болалар ташкилотига аъзоликка қабул қилиш маросимлари билан бир қаторда Сардорлар сайловлари ҳам ўтказилиб келинмоқда. Batafsil Чинакам Сардорлар сайланди
“Спорт ҳафталиги”да маҳалла ёшларининг фаоллиги
Спорт – соғлик гарови экан, у билан мунтазам шуғулланиш ҳар қандай вақтда энг муҳим машғулотлардан бири саналади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон ёшлари ташаббуси билан жорий ҳафта “Спорт ҳафталиги” деб эълон қилинган бўлиб, ҳафталик доирасида спортнинг барча турлари бўйича мусобоқалар ўтказилмоқда. Batafsil “Спорт ҳафталиги”да маҳалла ёшларининг фаоллиги
Санъат ила уйғунлашган спорт
Юртимиз ёшлари ташаббуси билан жорий ҳафтанинг “Спорт ҳафталиги” деб эълон қилиниши, шубҳасизки, кўпчиликка манзур бўлди. Batafsil Санъат ила уйғунлашган спорт
Энг илғор теримчилар тақдирланди
“Ҳорманг пахтакорлар”. Ҳар гал йилнинг айнан мана шу мўл-кўлчилик палласида кенг далалар томон йўл олганимизда, лўппи-лўппи пахталар узра қўллари чаққон ҳаракатланаётган, пешанасида реза-реза тер доначалари мавжланиб, кўзлари қувнаб турган теримчиларни кўрганимизда беихтиёр мана шу жумлани айтгимиз келади. Batafsil Энг илғор теримчилар тақдирланди
“Спорт ҳафталиги”да Вобкент ёшлари беллашуви
Бухорода ўтказилаётган “Спорт ҳафталиги”га кунлар ўтган сайин янада кўп сонли ёшлар қизиқиш билдирмоқда. Batafsil “Спорт ҳафталиги”да Вобкент ёшлари беллашуви
Спорт ҳафталиги
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қоровулбозор туман Кенгаши томонидан “Спорт ҳафталиги” муносабати билан минифутбол тури бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди. Batafsil Спорт ҳафталиги