ГОЛЛАНДИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БУХОРОДА

Кеча Бухорога “101” лойиҳаси тадқиқотчиси, журналист, “Шон-шараф майдони”  жамғармаси директори Remko Reiding ҳамда мазкур жамғарма ходимлари Alex Engbers, Ruud van Heel, Caroline Schouwлар ташриф буюрди. Бу ҳақда Бухоро вилоят давлат Архиви маълум қилди. Batafsil ГОЛЛАНДИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БУХОРОДА

Бухорода қидирувда бўлган жиноятчи ушланди

Ўтган ҳафта Бухоро вилоят ИИБ ҳамда унинг тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув қидирув тадбири ўтказилди. Тадбир давомида қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди. Бухоро вилоят ИИБнинг маълум қилишича,  жиноятчи 2018 йил 18 апрель кунидан буён қидирувда бўлган. Batafsil Бухорода қидирувда бўлган жиноятчи ушланди

Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy (“Bilimlar akadеmiyasi”) NTM – Бухородаги илк хусусий таълим муассасаси

Бухорода Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy (“Bilimlar akadimiyasi”) НТМ хусусий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида фаолият бошлади. Жорий ўқув йили бошида фалият бошлаган мазкур хусусий таълим муассасаси бошланғич ва юқори синфларни қамраб олиш билан бирга, таълим билан боғлиқ яна бир қанча хизматларни ўз ичига олган. Batafsil Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy (“Bilimlar akadеmiyasi”) NTM – Бухородаги илк хусусий таълим муассасаси

Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳининг  қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 10 миллиард сўм маблағ бажарилади

Бухоройи шарифнинг етти пирларидан бири – Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 10 гектардан иборат. Зиёратга келувчилар учун барча қулайликларга эга икки қаватли 50 кишига мўлжалланган меҳмонхона қурилмоқда. Бу ҳақда Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳи жомеъ-масжиди имом хатиби Отабек Раҳимов маълум қилди. Batafsil Хўжа Али Ромитаний зиёратгоҳининг  қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 10 миллиард сўм маблағ бажарилади

Коллеж директори 150 доллар пора билан қўлга олинди

Ромитан Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодиржон Жўраев 150 АҚШ доллар миқдорида пора олаётган пайтда Бухоро вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Воқеа жорий йилнинг 29 сентябрь куни содир этилди. Ромитан Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодиржон Жўраев эгаллаб турган лавозимидан фойдаланиб, таъмагирлик йўлига ўтди. 1989 йилда туғилган фуқаро Умрзоқ Ҳайитовдан унинг турмуш ўртоғи Гулмира Ҳожиевани мазкур коллежга ўқитувчи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 150 АҚШ доллари талаб қилади. Узоқ вақтдан буён иш излаб юрган Гулмира Ҳожиева бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришга мажбур бўлади.

Кимёвий ишлов берилган 150 АҚШ доллари билан жиноят устида қўлга олинган шахс ўз айбига иқрор бўлди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

***

Худди шунингдек, шу куни боғча Бухоро шаҳридаги 87-сонли мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси ҳам пора билан қўлга тушди. Мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси Зилола Ортиқова  Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Зевар Тойированинг фарзандини боғчага қабул қилиш учун ундан 250 минг сўм пора олаётганда ашёвий далил билан ушланган.

 

Соҳибкаромат авлиё Хўжа Абдуҳолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний қабри ёнига онасининг даҳмаси келтирилади

Ғиждувон тумани – етти пирнинг муборак манзилларидан бири. Бу ерда Хўжагон тариқатига ҳисса қўшган аллома, буюк мутасаввуф олим, соҳибкаромат авлиё Хўжа Абдуҳолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний қабри қўним топган.

Batafsil Соҳибкаромат авлиё Хўжа Абдуҳолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний қабри ёнига онасининг даҳмаси келтирилади