Спорт – соғлик гарови экан, у билан мунтазам шуғулланиш ҳар қандай вақтда энг муҳим машғулотлардан бири саналади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон ёшлари ташаббуси билан жорий ҳафта “Спорт ҳафталиги” деб эълон қилинган бўлиб, ҳафталик доирасида спортнинг барча турлари бўйича мусобоқалар ўтказилмоқда. Мазкур мусобоқаларда маҳалла ёшларининг фаоллигини кузатиш айниқса, қувонарли ҳол, албатта.
Вобкент туманидаги спорт мажмуасида ҳам ҳафталик доирасида спортнинг футбол тури бўйича турнир ўтказилди. Турнир ўқувчилар, маҳалла ёшларидан иборат жамоалар ўртасидаги қизғин беллашувларга бой бўлди.
-Спорт билан шуғулланиш энг ёқимли машғулотим, – дейди иштирокчилардан бири Анвар Собиров. Дўстларим билан биргаликда бугун бир жамоа бўлиб, ғалаба учун ҳаракат қилдик. Ростини айтганда, бу ҳар хил компютер ўйинларини соатлар ўйнагандан кўра, анчагина қизиқарли ва фойдали екан. Бу каби мусобоқаларни бошқа маҳаллалардаги тенгдошларимиз билан ҳам ташкиллаштиришга келишиб олдик.
Спорт ҳафталиги вилоят бўйлаб давом этмоқда.