Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар орасида нуроталик кулолчилар алоҳида ажралиб турди. Эътиборли жиҳати, улар орасида Нурота туман ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Жавлонбек Холниёзов ҳам бор. Ёш истеъдод соҳиби устози тажрибали ҳунарманд, рассом ва кулол Баҳодир Сарибоевдан кулолчилик ҳамда тасвирий санъатнинг миниатюра сир-асрорларини чуқур эгаллаб бормоқда. Batafsil НУРОТАЛИК КУЛОЛЧИЛАР
Архив за месяц: Май 2016
Dardga darmon ziravorlar
“Ipak va ziravorlar” festivali haqiqatdanda milliy qadriyatlarimiz, urf-odatlarimizni o`zida mujassam etgan do`stlik tantanasidir. Festival davomida ziravorchilar shifobaxsh va xushbo`y ziravorlari bilan ishtirok etishdi. Jumladan, Buxoro shahridan ishtirok etayotgan ziravorchi Matlabov Dilmurod o`z so`zlarida ziravorlarning inson salomatligiga foydasi haqida alohida ta`kidlab o`tdi: Batafsil Dardga darmon ziravorlar
БУ ЗАМИНГА НУР ТАРАЛСА САМОДАН, БУХОРОДАН НУР ТАРАЛГАЙ САМОГА
Лаби Ҳовуз атрофида ташкил этилган 200 га яқин повильонларда савдо-сотиқ қизғин паллада. Batafsil БУ ЗАМИНГА НУР ТАРАЛСА САМОДАН, БУХОРОДАН НУР ТАРАЛГАЙ САМОГА
ТОҚИ ЗАРГАРОНДА ТОҒ НАВОЛАРИ
Фестиваль Бухоронинг Эски шаҳар қисмида бўлиб ўтаётганидан хабардормиз. Эртакмонанд шаҳар чинакамига мўъжизалар мамлакатига айланди. Айниқса, вилоятлардан ташриф буюрган фолкьлор-этнографик жамоаларнинг кўргазмали чиқишлари барчани ўйин-кулгига чорлади. Batafsil ТОҚИ ЗАРГАРОНДА ТОҒ НАВОЛАРИ
MILLIY O`YINLARDA ASRIY QADRIYATLAR AKSI
Festival doirasida tashkil etilgan eng qizg`in loyihalardan biri ,,Qo`chqorlar jangi’’ musoboqasidir. Viloyatimizning qator tumanlaridan tashrif buyurgan havaskor va tajribali qo`chqorbozlar ishtirok etgan kurashda Buxoro tumani ishtirokchisi g`alaba qozondi. Keyingi o`rinlar G`ijduvon hamda Jondor tumanlariga nasib etdi. Batafsil MILLIY O`YINLARDA ASRIY QADRIYATLAR AKSI
ТЕНГСИЗ ПАҲЛАВОНЛАР ЮРТИ
Эдуард Браулет, Франция:
— Мен Ўзбекистоннинг миллий маданияти, санъати, халқ анъаналари ва урф-одатларига лол қолдим. Айниқса, фольклор дасталарнинг чиқишлари мени мафтун этди. Шунингдек, мазкур фестивалнинг фақатгина маданият ва санъат қирралари билан чегараланиб қолмай, спорт ривожига ҳам катта йўл очиб бераётирки, Бухоройи шариф тенгсиз паҳлавонлару баркамол спортчилар билан бой эканлигини намоён бўлмоқда. Бундан фақат ҳайратланиш, завқланиш мумкин.
ИПАК – “ТОЗА ҲАВО”, ЗИРАВОР – “САЛОМАТЛИК ҚЎРҒОНИ”
Stisvery Jisserent, Франция:
– “Ипак ва зираворлар” халқаро туристик фестивали ўн бешинчи бор ўтказилаётган экан. Тантананинг юқори савияда ташкил этилганию, павильонларнинг бетакрор савдо маҳсулотлари билан тўлалиги киши эътиборини тортмай қўймайди. Ҳар бири ўзига хос. Ипак толалар киши организми ривожи учун “тоза ҳаво” ролини ўтаса, ҳар бир зиравор “саломатлик қўрғони” сифатида сувдек зарурат бўлиб хизмат қилар экан. Batafsil ИПАК – “ТОЗА ҲАВО”, ЗИРАВОР – “САЛОМАТЛИК ҚЎРҒОНИ”
ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧОРЛОВЧИ ФЕСТИВАЛЬ
Муҳоммад Таршахани, Фаластин элчиси:
– Бухорога ташрифим биринчи марта эмас. Аввало, дунё халқларини ҳамжиҳатликка чорловчи, ўз диёрининг барча ноёб қирраларини ўзида мужассам этган шундай лойиҳани яратиб, уни халқ оммасига жуда гўзал тарзда тақдим этаётган лойиҳа ташкилотчиларига ўз миннатдорлигимни билдирган бўлардим. Batafsil ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧОРЛОВЧИ ФЕСТИВАЛЬ
ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТГАН ШАҲАР
Дунё аҳлининг меҳрини қозониб келган улуғ ва маҳобатли Арк қўрғони, меҳмондўстликка ишора Лаби Ҳовуз бўйлари, маърифат, маънавият ва тараққиёт гултожи саналган Нодир Девонбеги, Масжиду Калон ва бошқа барча қадим обидалар ҳар бир меҳмонга бағир очди. Минглаб йиллик тарихий обидаларга бешик шаҳар остонаси ҳар доимгидек дунёнинг тўрт бурчидан ташриф буюрган сайёҳлару, мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган меҳмонлар билан янада гўзал. Batafsil ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТГАН ШАҲАР
ЖИЗЗАХЛИК ЁШ ҲУНАРМАНД
Фестивалга ёш ҳунармандларнинг ташриф буюргани диққатга сазовор. Барно Нарзуллаева ҳам мана шундай ёш ҳунармандлардан бири. Ижтимоий кўмакка муҳтож жиззахлик Барно томонидан мунчоқ тошлардан тайёрланган санъат асарлари кўпчиликни ўзига жалб этмай қўймади.
- Ҳозирда бисерлардан турли кўринишдаги санъат асарларини тайёрлаб, ундан завқланаман. Руҳим тетиклашади. Жисмоний қувватим ошади. Ўз ҳунарим ва истеъдодим билан тенгдошларимдан ортда қолмай, ютуқ ва муваффақиятларга эришаётганим менинг қувончим, менинг бахтим, – дейди қаҳрамонимиз .